Сисий Ливияда Америка сиёсатларини ижро этмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Терроризмга қарши кураш ниқоби остида Сисий Ливияда Америка сиёсатларини ижро этмоқда
Абдуллоҳ Абдурраҳмон қаламига мансуб
Ҳизб ут-Таҳрир-Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси
Ливиядаги кураш қадимги нуфуз соҳиби Британия билан унга кучли рақобат қилаётган АҚШ ўртасида – ҳозирда президентлик кенгаши мисолида – кетмоқда. Америка бу курашни ўзининг малайи Халифа Ҳафтар орқали олиб бораётган бўлса-да, бироқ Ҳафтарнинг Британия одамларига қарши бир ўзи туриш қўлидан келмаяпти. Бунинг оқибатида қақшатқич зарбалар еди, агар Мисрнинг тинимсиз қўллови бўлмаганида, аллақачон четга чиқариб ташланиши ҳам мумкин эди. Зеро, «Оқ уй»даги хўжайинлари розилиги илинжиди юрган ушбу Миср режими бу йўлда ҳар қанча қурбонликлар беришдан, хўжайинларини сўлагини оқизадиган қурбонликлар тақдим этишдан тап тортмайди… Хусусан, бугун Трамп қудратга келиб, Ислом ва мусулмонларга яққол душманлик намоён қилиб, Исломга заррача алоқадор бўлганки нарсага қарши ошкора кураш бошлаган ҳамда эски ҳамкорларига нисбатан ғоят такаббурлик билан муомала қилаётган бир пайтда, бундай режим учун хўжайинларининг фикрини қабул қилишдан ҳам, Ислом ва мусулмонларга қарши курашдаги байроқларини кўтаришдан ҳам осон иш йўқ. У ўшаларнинг мақсадини минтақадаги инглизлар нуфузига қарши рўёбга чиқаришга уринади.
Хоҳ, минтақада нуфуз талашишда бўлсин, хоҳ манфаатларни бўлишиб олиш ёки бирор ҳиссага эга бўлишда бўлсин, фарқсиз, кофир Ғарбдаги бу хўжайинлар бир-бирлари билан ихтилоф қилишмоқда… Уларнинг ихтилофи каби, малай ҳукмдорлар ҳам бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, бир-бирларига қарши жанг қилишмоқда, бизни қурбон қилиб, шу хўжайинлар манфаати ва нуфузи учун ўшалар остонасига қонимизни оқизишяпти!!
Мисрнинг Ливияга қилган ҳужумлари биринчи марта бўлаётгани йўқ. 2015 йилда ҳам шундай ҳужум бўлган ва ундан олдин Ливия давлати қўли билан 21 нафар қибтий қатл қилинган эди. Америка ва унинг ювиндихўр ҳукмдорлари келтираётган бундай баҳоналар, юрт ишига бурунларини суқиш, минтақалардаги нуфузлари кўламини янада кенгайтириш ва бунга қарши чиққанларни бостириш учун бўлган баҳоналардир. Буни Давлат ташкилоти ўз бўйнига олган Манё ҳодисасидан сўнг Ливияга қилинган ҳужумлар ҳам исботлади. Дарҳақиқат, мисрлик ва ливиялик масъулларга кўра, зарбалар Дирна Мужоҳидлари Кенгашига қарашли ҳарбий базалар ва қурол омборларини нишонга олган. Нишонга олинган минтақалар Дирнанинг ғарбий дарвозаси, жанубий Зоҳри Ҳумр ва Дирнадан 20 км. узоқликда жойлашган Фатоиҳ минтақасидир. Ҳафтарга тарафдор бўлган кучлар Дирна Мужоҳидлари Кенгашига қарши анчадан бери жанг олиб боряпти, шаҳарга кирувчи қўшимча ёрдамлар келадиган йўлларни тўсиб қўйди, Кенгашни вақти-вақти билан ҳаво зарбасига тутиб турибди. Гарчи Ливия миллий армияси қамал ўрнатган бўлса-да, Дирнадаги ҳарбий позиция бир неча ойдан бери қотиб қолган. Кўпчиликнинг таъкидлашича, бу ҳаво зарбалари олдиндан режалаштирилган бўлиб, ундан Сисийнинг Ливиядаги асосий иттифоқчиси ҳарбий қўмондон Халифа Ҳафтар билан унинг Миллий армиясини янада кўпоқ қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Кўпчиликнинг фикрича, «Рейтер» ахборот агентлигининг 2017 йил 31 майдаги хабарига кўра, Манёдаги ҳужум бир баҳона сифатида уюштирилган. Масалан, Миср бош штаб бошлиғи берган баёнотда бу ҳужум Ливия армияси қўмондони генерал Халифа Ҳафтарнинг «топшириғи» билан содир этилгани ва бундан Дирна шаҳрига пиёда кучларини киритиш мақсад қилингани айтилди. Бундай баёнот Ливия ичкарисида катта жанжалларга сабаб бўлди, баъзилар Ҳафтарни судга берилишини талаб қилишди, яна баъзилар эса, Миср армияси томонидан Ливия мустақиллигини бузилаётганига нисбатан чора кўришга чақирди.
Илгари айтганимиздек, бу кураш малай ҳукмдорлар ўртасида кечмоқда, Уммат фарзандлари қони тўкилмоқда. Аммо бу қонларга на Сисий ташвишланяпти, на уларга чора кўриляпти, на мустақиллигимиз бузилди, дея додлаётган ливиялик элита ташвишланяпти, аслида, мустақилликнинг бузилиши элитани мутлақо ташвишлантирмайди.
Чунки Сисий Америка қўлидаги карта бўлиб, Америка уни Ливия ичкарисида ўз нуфузини ўрнатишда ўйнамоқда, Сисий қодир бўлганича, ҳамма имкониятини сарфлаб, Ливия ичкарисидаги АҚШ сиёсатини ижро этиш ва нуфузини мустаҳкамлаш учун Миср мол-мулкини сарфламоқда, ёшлари қонини тўкмоқда. Дарвоқе, илгари Ҳизб ут-Таҳрир ўз амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг саволларга жавоблари орқали айни кураш моҳиятини ва бу курашда Миср режими ўйнаган рол ҳақиқатини ёритиб берган эди. Миср самолётларининг Ливияда бомбардимон қилган минтақалар, «Рейтер» мақоласида айтилганидек, Ливия Миллий Вифоқ ҳукумати назоратидан чиқиб кетган. Уларнинг баъзилари Саррож ҳукуматига тобе, баъзилари Ҳафтарга қаршидир. Демак, Сисий ва унинг ортидаги Американинг мақсади, малай Ҳафтарни барча воситалар билан қўллаб-қувватлаш, мухолифларини йўқ қилиш ва Ливия шарқидаги қўзғолон ҳаракатларини бўғизлашдан, ҳеч бўлмаса, бошқа режа бўлгунга қадар мана шу босқичда ушлаб туришдан иборат.
Эй Кинона қўшинлари!
Самолётларингиз ҳужумлари ва бомбардимонларидан яҳудийлар давлати омон қолиб, Ливиядаги кундузлари рўза тутиб, тунлари ибодат қилаётган биродарларингиз ҳужумга тутилиши жуда ғалати!! Энг аламлиси эса, биродарларингизни ўз қўлларингиз билан ўлдириб, ўзингизга қарши макр қилаётган душманингиз сиёсатига хизмат қилаётганингиздир!!
Эй зобит ва аксарлар!
Қуролларингиз ёрдамида тўкилаётган қон, сизнинг биродарларингиз, аҳлингиз қони ва бу ҳақда қиёмат куни Роббингиз сиздан албатта сўрайди. Ўлганлар бўйнингизга осилиб, қудрати улуғ Аллоҳга хитобан, Эй Роббимиз, бу кимсалар мени нега ўлдирди экан, сўрагин, дейди! Бас, ўшанда Аллоҳнинг сўровига нима жавоб қиласиз, ҳозирдан бунга жавоб топинг, ҳозирдан нимангизни фидо этишни тайёрлаб қўйинг, ахир бу қўлларингиз Аллоҳ тўкишни ҳаром қилган қонни тўкди ва унга беланди. Бас, бу қилмишларингиз учун Аллоҳга холис тавба қилинг, шояд У қабул қилса. Малай раҳбарларингизга итоат қилиш либосини эгнингиздан ечиб ташланг, ахир, улар сиздан ўз хўжайинлари кофир Ғарб манфаати йўлида чорва-уловлардан фойдалангандек фойдаланишмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир сафидаги биродарларингиз билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этинг. Ушбу давлат Роббингизни рози қилади, куч-қудрат ва улуғлигингизни қайта тиклайди, қуролларингизни тўғри томонга қаратади: АҚШ, Европа, уларнинг малайлари, яҳудийлар давлати томонга қаратиб, юртимиз қарамлигига чек қўяди, имзоланаётган мустамлакачилик битимларини йўқ қилади, бойликларимиз ва ресурсларимизнинг талон-тарож қилинишига якун ясайди.
Эй казармаларида биқсиниб ётган ва ҳаракатланса ҳам фақат ўз халқига қарши ҳаракатланаётган армиялар!
Билиб қўйинг, масала жиддий, енгил эмас. Эртага сиз жавобгар бўласиз, анави ҳукмдорларингиз сизга ёрдам беролмайди, аксинча, сиздан тезроқ қутулишга уринишади… Ана шунда на пушаймонлик фойда беради, на баёнотлар… Биз, Аллоҳ ҳаққи, сизга холис насиҳат қиляпмиз, фойдангизга ҳаракат қиляпмиз, бас, шундай экан, келинг, қўлни қўлга бериб, бу дунёю у дунёда нажотимиз бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этайлик, бу дунёда Ислом ва унинг давлати куч-қудратини кўзларимиз билан кўрайлик, душманларимиз биздан тортиб олиб, бизга ушоқларини ташлаб бераётган юртимиз бойликларидан баҳра олайлик, энг аввало, охиратдаги олий ва тугамас неъматларга ноил бўлиб, дўзах олови ўрнига буюк зафарни қўлга киритайлик. Аллоҳдан сўрайлик, бизни ҳам, сизни ҳам жаннатидан насибадор қилсин, бу дунёда барчамизни олий даражага кўтарувчи нусрати билан шод қилсин… Яқинда сизга айтган бу гапларимизни эслайсиз, биз ишимизни Аллоҳга топширдик.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّـهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّـهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ