| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
09.02.2025
763
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (president.uz 30.01.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни “Лукойл” компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Изоҳ: Маълумки, мазкур монополист компания юртимиз бойликларини сўриб ётган ўрис компанияларидан бири ҳисобланади. “Лукойл”нинг Ўзбекистондаги 20 йиллик фаолияти давомида лойиҳаларга 7,5 миллиард доллар сармоя киритгани айтилган эди. Шу давр ичида унинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган молиявий сармояларининг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошган. Шунингдек, “Лукойл” Ўзбекистондаги фаолияти давомида 134,4 млрд. куб. м. табиий газ қазиб олган. Бу ўрис компанияси шунча бойликларни сўриб олаётгани етмаганидек, яна 600 млн доллар қарзни ҳам Ўзбекистон бўйнига илиб қўйган. Ҳозир давлат шу илинган қарзни хорларча тўлаяпти. Ўрисни хурсанд қилиш учун булар ҳам камлик қилди шекилли, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекнефтегаздан бошқа барча газ қазиб олиш компаниялари учун солиқлар 30%дан 10%гача камайтирилди. Уларга газ конлари бўйича мол-мулк солиғидан озод қилиш билан боғлиқ имтиёзлар ҳам тақдим этилган. Бироқ булар ҳали ҳаммаси эмас, фақат бизга маълум бўлганларининг бир қисми холос. Кимдир айтиши мумкин, мана у миллиардлаган пулларини Ўзбекистон иқтисодиётига тикяпти, фойда келтиряпти, деб. Агар бу ҳақида чуқур мулоҳаза қилиб кўрилса, Лукойл бу пулларини аллақачон бир неча ўн баробар фойдаси билан чиқариб олганини билиш қийин эмас. У биргина бензин савдосининг ўзидан юртимиз иқтисодидан миллиардлаган маблағларни суғуриб олиб чиқиб кетяпти… Мирзиёевнинг компания асосчиси билан учрашгани эса, гап – бу очкўз ўрис компаниясига янада яхшироқ шароитлар яратиб берилиши борасида борган бўлиши эҳтимолига далолат қилади. Исломий бошқарувда бу каби очкўз, кофир мустамлакачи давлатларнинг қарам қилиш механизми бўлган компаниялари битта қолмай қувиб чиқарилади ва улар эгаллаб олган бойликлар ўз эгасига – Ислом Умматига қайтарилади. Чунки Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдирлар”.

Хабар (gazeta.uz 03.02.2025й): Ҳукумат қарори билан «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Изоҳ: “Ҳалол” стандартининг жорий қилиниши юзаки қараганда яхши ишдек кўриниши мумкин. Чунки мусулмон кишининг наздида ҳалолни ҳаромдан ажратиш энг муҳим иш ҳисобланади. Бироқ агар бу ишга чуқурроқ назар солиб кўрилса, “Ҳалол” стандартини жорий қилиш айнан бугунга келиб нега керак бўлиб қолди, деган савол туғилади. Ҳолбуки, ўзбек режими ҳатто шунга ўхшаш Исломий атама ва ибораларга ҳам норасмий буйруқлар орқали курашиб келяпти. Буни қисқача шундай изоҳлаш мумкин. Исломда мусулмон одам ҳаётида қиладиган ҳар бир ишда ва ҳар бир нарсада аввало унинг шаръий ҳукмини билиши вожиб. Яъни у бирор ишга қўл уришдан ёки бирор нарсани истеъмол қилишдан олдин унинг шаръан жоиз ёки ножоиз эканлигини билиши шарт. Ислом биз мусулмонларга шуни буюради. Бу эса ўз навбатида мусулмонларда катта-кичик ишларда Аллоҳга боғланиш кўникмасини ҳосил қилади. Мана шунда мўмин одам шаръий ҳукмни билмай туриб бирор ишга қўл уришдан тийилади. Инсонда Аллоҳга бўлган иймон мустаҳкамланади. Шаръий ҳукмларни ўрганишга бўлган интилишни кучайтиради. Бир сўз билан айтганда, мусулмон кишининг Аллоҳга боғланиши ва ўз динини ўрганиши доимий бўлиши таъминланади. “Ҳалол” стандартини жорий қилиш эса, мана шунга путур етказади. Чунки мусулмонлар ҳалол, деб муҳр босилган нарсаларга ўрганиб қолишлари натижасида ўзлари мустақил равишда шаръий ҳукмларни билишга интилишларини сусайтиради. Қолаверса, ҳукуматнинг бундай қарорлари Ўзбекистон аҳолисининг аксари мусулмон бўлишига қарамай, уларнинг эътиқоди ва қарашлари юритилаётган сиёсатда умуман эътиборга олинмаётганини яна бир карра тасдиқлаяпти холос. Аслида, агар Исломий бошқарув бўлганида эди, “ҳалол” деган муҳрга ўрин ҳам, эҳтиёж ҳам қолмаган бўларди.

Хабар (gazeta.uz 04.02.2025й): Ўзбекистонда 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди.

Изоҳ: Маълумки, ушбу кўрсаткич камбағаллик чегараси сифатида ҳам фойдаланилади. Иқтисодчи блогер Отабек Бакировга кўра, йиллик ҳисобда камбағаллик минимуми 7,7%га оширилган. Расмий инфляция ўтган даврда 9,9%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, камбағалларни қисқартириш уларни янада камбағаллаштириш орқали амалга оширилаётгани маълум бўлади, дейди у. Ҳа, ҳукумат бошқа ўринларда, масалан, солиқ, тушум ва бошқа тўловларни оширишда инфляция даражаси ва ундан-да юқорироқ даражаларни ҳисобга олишда жуда хушёр. Бироқ иш камбағал фуқаролар масаласига келганда эса ўзи қабул қилган ўлчовларни ҳам гўё унутиб қўяди. Албатта, бу билан инфляция даражаси ҳисобга олинса, камбағаллик муаммоси ҳал бўлади, дейишдан йироқмиз. Зеро, камбағаллик муаммосига бундай ёндашув ўзбек режими татбиқ қилаётган яроқсиз капиталистик тузумнинг натижасидир. Чунки бу тузумга кўра, камбағаллик нисбийдир. Яъни капиталистик тузумда камбағалликка товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларни қондиролмаслик, деб таъриф берилади. Исломда эса камбағаллик нисбий ўлчанмайди. Унга кўра, камбағал – тиланмайдиган, аҳволи ночор муҳтождир, яъни шахснинг асосий эҳтиёжларини тўла қондира олмаслик, деб ҳисобланади. Шариат асосий эҳтиёжларни эса уч нарса билан, яъни озуқа, кийим-кечак ва уй-жой билан белгилайди. Шунга кўра, Исломий бошқарувда – худди бугун бўлаётганидек – камбағаллик фақат қоғозда қисқартирилмайди, камбағаллар сонини атай камроқ қилиб кўрсатиш учун рақамлар ўйнатилмайди ва ҳоказо. Балки камбағаллик муаммосига тўлиқ барҳам беришга қаратилган реал чора-тадбирлар амалга оширилади. Масалан, Умар ибн Абдулазиз халифалиги даврида ҳатто закот оладиган бирорта одам қолмади. Бундай улкан муваффақиятга эришиш учун атиги 3 йилгина вақт керак бўлди холос. Шунинг учун айтамизки, фақат Исломий бошқарувгина камбағаллик муаммосига тўлиқ барҳам беради.     

Хабар (kun.uz 04.02.2025й): Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси ва Franklin Templeton Asset Management МЧЖ ХК ўртасида инвестиция активларини бошқариш бўйича ишончли бошқарув шартномаси имзоланди.

Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, мазкур шартнома Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва халқаро инвесторларни жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шартномага кўра, Franklin Templeton жамғармага тегишли бўлган 18 та давлат корхонаси ва тижорат банклари акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқариб, уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган трансформация дастурларини амалга оширади. Қайд этиш жоизки, мазкур жамғармага давлат корхоналари ва тижорат банкларининг 20%дан 40%гача бўлган давлат улушлари ўтказилган. Ҳеч кимга сир эмас, давлат корхоналарининг “ишончли бошқарув” деган аччиқ тажрибаси бор. Масалан, Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлари, ОКМК, ФНҚИЗ каби йирик корхоналар шубҳали компанияларга “ишончли бошқарув” важи билан берилганидан сўнг триллионлаган қарзларга кириб кетишди. Бироқ Franklin Templeton дунёга машҳур бўлган ишончли компания, дегувчилар талайгина топилади. Бу ўринда гап аслида компаниянинг мақомида ҳам эмас, балки давлат улушларининг тақдири нима бўлишидадир. Мазкур компанияга ишончли бошқарувга берилиши охир-оқибат давлат улушларининг сотилиб, хусусийлаштирилишига олиб боради. Бундан балки ҳукуматдаги бир тўда очкўз каламушларнинг чўнтаги тўлар, лекин Ўзбекистоннинг мусулмон халқи ҳар қанақасига ютқазади. Чунки ўзбек ҳукумати капиталистик иқтисодий низомни татбиқ қилишга интиляпти. Хусусан, давлат корхоналарини ҳам битта қўймай сотиб пулламоқчи бўляпти. Аслида, бу корхоналарнинг аксари, балки барчаси – Ислом нуқтаи назарига кўра – умумий мулк жумласига киради. Уларнинг бошқарувини давлат амалга оширса ҳам, бироқ мулк жиҳатидан давлатники, деб эътибор қилинмайди, балки умумий мулкка тобе бўлгани учун омма, яъни халқ мулки ҳисобланади. Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлатида моллар” китобида бу ҳақида батафсил баён қилинган.

Хабар (qalampir.uz 05.02.2025й): 5 февраль куни Пердана Путра ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, самарали ўтган музокаралар якунида Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоланди. Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди: маҳсулотларнинг “ҳалол” стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида, божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам, олий таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, суд-экспертлик фаолияти ва академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, “Ақлли” шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома, 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа. Бундан ташқари, музокараларда терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди. Яна бир жиҳати, Ўзбекистонда Ислом банки, Ислом молияси ҳақида пайдо бўлаётган гап-сўзлар ҳам, албатта, Малайзия давлати билан боғлиқ, десак адашмаймиз. Чунки бу масала 2024 йил 17 май куни Малайзия бош вазири ва президент Мирзиёев ўртасида Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилган эди. Жамиятнинг деярли ҳар бир соҳасига тааллуқли битимлар имзоланган бу каби учрашувлар фонида МОда, айниқса Ўзбекистонда Россия ва Хитойнинг таъсирини имкон қадар заифлаштиришга қаратилган кураш тобора кучайиб бораётганини тушуниб олиш қийин эмас. Сабаби, Малайзия ташқи сиёсатда кўпроқ коллектив Ғарб, хусусан, Америка манфаатларини қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун Малайзия компания ва ташкилотларининг Ўзбекистонда фаоллашуви  мамлакатда коллектив Ғарбнинг қадамлари мустаҳкамланишига, бунинг натижасида табиий бойликларимизнинг сув текинга олиб чиқиб кетилишига олиб келади. Яна аввалгидек бундан асосан бир ҳовуч амалдорларгина фойда кўради холос, аммо халқимиз эмас. Янги корхоналар қуриш ва кўплаб иш ўринлари яратиш каби баландпарвоз гаплар эса, доимгидек қуруқ сафсата бўлиб қолаверади. Қолаверса, Россия каби Ўзбекистоннниг ҳар бир қадамини диққат билан кузатиб турган мустамлакачининг бунга йўл қўйиб бериши ҳам савол остидаги масаладир! Демак, бугун минтақа аҳолиси, шу жумладан, ўзбек мусулмон халқининг аҳволи Расулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадисларининг ҳаётдаги тасдиғига ўхшайди. У киши ﷺ дедилар: “Устиларингизга (ҳали душман) қавмлар худди бўри тўдаси ўз ўлжасига ташланганидек ташланишади…”.

Хабар (president.uz 07.02.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихиса Нагасима бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Маълумки, ўтган йилнинг август ойида Япониянинг ўша пайтдаги Бош вазири Фумио Кисида мамлакатда юз берган кучли зилзила туфайли Марказий Осиё ва Мўғулистонга сафарини бекор қилганди. Ўшанда Япония ОАВ Кисида Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтиб, минтақа ва Европани боғлайдиган янги савдо йўлини яратиш учун иқтисодий ёрдам таклиф қилади, дея хабар берганди. Ушбу иқтисодий ёрдам пакети “Марказий Осиё + Япония” форматидаги биринчи саммитда эълон қилиниши керак эди. Аввалроқ АҚШда ҳам шунга ўхшаш режалар борлиги ҳақида гапирилганди. 2024 йил июл ойи охирида АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О’Брайен Вашингтон Россия ва Хитойни четлаб ўтиб, Арманистон ва Озарбайжон ҳудудлари орқали Марказий Осиёдан жаҳон бозорларига янги қуруқлик йўлаги яратиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганди. Демакки, Россия ва Хитойга қарши қаратилган савдо йўлагини молиялаштиришнинг маълум қисми Американинг “чўнтаги” бўлмиш Япония зиммасига тушганини англаш қийин эмас. Албатта, Россия ҳам бунга жим қараб турмади ва ушбу ташрифдан хавотирда эканлигини билдирди. Мария Захарованинг расмий баёнотида бош вазирнинг ташрифи ортида иқтисодий манфаатлар эмас, АҚШнинг қистови тургани айтилади. Захарованинг айтишича, Япония Россиянинг йиллар давомида минтақада шаклланган иқтисодий муносабатларини бузишга уринмоқда. Унга кўра, Япония Марказий Осиё давлатларини Ғарбнинг “Россия ва Хитойга қарши” бўлган ғояларига “оғдирмоқчи”. Ҳа, бу ўринда Россиянинг хавотири учун асос бор, албатта. Махсус маслаҳатчи Акихиса Нагасиманинг Ўзбекистонга ташрифи ҳам русларнинг хавотирини фақат кучайтиради холос. Минг афсуски, Марказий Осиё давлат раҳбарлари худди шахмат тахтасидаги пиёдаларга ўхшаб қолишган. Уларда сиёсий ироданинг ўта заифлиги ҳамда ўз халқи эътиқоди ва қарашларига эътибор бериб, Исломга суянган ҳолда сиёсат юргизишдан бўйин товлаётганлари, уларни қарамлик ва заифлик ботқоғига янада чуқурроқ олиб кирмоқда! Ҳолбуки, ҳар қандай мамлакат бошқаруви учун ўз халқи ишончи ва қўллаб-қувватловига эришишдан кўра кучли натижанинг, муваффақиятли сиёсатнинг ўзи йўқ. Бу эса фақат Исломий бошқарув билангина амалга ошади холос!

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

10.02.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капитализм инсонларни бахтсиз қилади, Ислом эса, уларга хотиржамлик бахш этади

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Туркиянинг ўрни Евроиттифоқдами ёки Ислом Уммати етакчилигида?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсон ҳаёти Исломдагина азиз бўлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/