| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Динимиздан чиқмагунимизча “ватан хоини” тамғаси биз мусулмонлардан олинмайди шекилли, жиян!!!

Динимиздан чиқмагунимизча “ватан хоини” тамғаси биз мусулмонлардан олинмайди шекилли, жиян!!!

By htadmin
27.06.2024
14591
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Динимиздан чиқмагунимизча “ватан хоини” тамғаси биз мусулмонлардан олинмайди шекилли, жиян!!!

بسم الله الرحمن الرحيم

Уйга келишим билан онам: “Онанг ўргулсин болам, ечинма, тезда тоғенгдан хабар олиб кел! Одамлар айтишича тоғангниям ёмонлар мошинасига босиб идорасига олиб кетишибди. Уйига келган бўлса, бир аҳвол бўлиб ўтиргандир боёқиш! Бозордан егулик нарсаям ол! Момонг бечорани овқат қилишгаям қўли келишмагандир! Сатта-қиронинг келгурлар исталинни (сталин демоқчи) қирғинини қайта бошладими дейманда! Тоғенг ҳам оғзини йиғиштиролмайди, кечагина унга: “Ака! Замон айниди, тилингизга хушёр бўлинг”, – десам, мени ҳам “астар-аврамни” ағдариб кетди. Бор, болам, сал-пал дардига малҳам бўл!” – дедилар. Мен онамни юпатдим-да, тоғамникига жўнадим.

Қия очиқ дарвозадан мўралагандим, чорпоясида ёнбошлаб ётган тоғам мени кўриб қолди ва менга қараб: “Анави сўхтаси совуқларга ўхшаб пойламасдан киравермайсанми, болам!” – дедилар-да, қаддини тиклаб чордона қуриб ўтириб олдилар. Хайр-хўш, салом-аликдан кейин зийрак тоғам “онанг юборгандир” дедилар. Мен гапни қисқа қилиб “ҳа” дедим. Тоғам момомни чақириб: “Манави жиянинг олиб келган нарсалардан еб биқинингни чиқариб ол, сен ҳам саҳар тонгдан бери туз тотмадинг, кампир”, – деб, қоғоз халтадаги қийма кабоб ва иссиқ нонни тақсимлади. Момом мендан тақволангандек рўмолини учини лабида қимтиганча келиб елкамни зиёрат қилди. Ва енгил-елпи сўрашгач, бизларни холи қолдирди. Тоғам эртакчи боболардек ўрнашиб олгач, гап бошлади: 

– Ҳаётда шундай воқеалар бўладики, дўсту душман танилади… Маҳалламизни ҳавасидаги Мусабекнинг оиласидан уч ака-укани бир кечада бошларига қоп кийғазиб олиб кетишди-ю, қўшниларнинг кимлиги очиқланиб қолди, – дея гап бошлаган тоғам дастрўмолини  юз-кўзи бўйлаб айлантириб чиқди. Пиёладаги тафти кетган чойдан бир хўплагач:

– Устимиздагилар, то бизлар динимиздан чиқиб кетмагунимизча болаларимизни “террорчи”, “ақидапараст”, “ватан хоини” каби алламбало номлар билан атайверишига амин бўлдим. Ахир, ўйлаб кўр болам, Муса элакчини ўғил-қизлари шаҳардаги яхшилар ўртасида талаш эди. Ҳамма унинг ўғилларини куёв, қизларини келин қилиш орзусида бўларди. Эндичи? Кечагина элакчини қизини келин қилиб, ҳар жойда мақтаниб юрган масжидимиз хатиби ҳам – анавилар тарафдан қўрқитилганми билмадим – гулдек келинининг уйини бузиб, ўғлини хотинидан ажратиб олди. Бу ҳам етмаганидек, элакчини оиласига минбардан туриб куракда турмас сўзлар айтди. Чидолмадим. Имомни хутбасини бузиб: “Шу гапларингга биров ишонмайди қори! Шу гапинг билан Худонинг олдига боришдан қўрқмаганингни қара-я! Сен, хатиб-домла, ишонавер, сенинг шу гапинг учун раҳматли Мусавой Ўша Кунда ёқангдан тутади, дегандим, бугун бомдод вақтида мени ҳам ғалати кишилар мелисахонага олиб бориб, кечгача сўроққа тутишди. “Бу террорчи оила билан қанақа алоқанг бор?” – деган саволни қайта-қайта бериб чарчамадилар-а, занғарлар! – деди.

Мен куйиб-пишиб гапираётган тоғамга президент аслида ким эканлигини сўзлаб бердим. Мусулмонларни оммавий қамашлар олдидан уюштирилган Тошкентдаги портлашлар (1999 йил 16 феврал назарда тутиляпти) ортидаги ҳийлаларни очиб шарҳладим.  Андижондаги сухани ширин даъватчи Абдували қорининг аэропортда “йўқолганлиги”ни ҳам орада эслаб ўтдим. Ва яна водийдаги Муса тоғани ўғилларидек йигитларни терговда қандай қийноққа солиб ўлдирилганларини ҳам яширмадим. Тоғамнинг қўлидаги чойдан бўшатилган пиёла панжасида тарсиллаб сингач, гапимни тўхтатдим. Тоғам мени ҳам унутдилар чоғи, синган пиёла парчаларини кампиридан яшириб дастурхон четини қайириб ёпиб қўйгач, энг “катта”дан бошлаб имомгача бўралаб сўкиб чиқди. Очиғини айтсам, умримда бунақа сўкинишларини ҳеч бир жойда эшитмаганман. То ярим кечагача тоғам билан роса дардлашдик. Мен уйга қайтиб онамни хотиржам қилишим лозимлигини айтиб хайрлашдим. Эшикларидан чиққанимда муюлишда ойналари қорайтирилган 07 маркали жигули тебрангандек бўлди. Ичидагиларни қўзғолишидан тебранган машина ўт олди. Ёнимдан аста юриб катта кўчага чиқиб кўздан ғойиб бўлди…

Қизиқ! Наҳотки, юртимизда иймон асосида яшаган мусулмонлар одамларга “террорчи”, “бузғунчи”, “халқ душмани” деб танитилса! Қамоққа олиб, қийноқлар билан қатл қилганлари етмаганидай, содда халққа уларни ёмонотлиқ қилиб танитсалар?! Йўқ, бундай ишончсиз туҳматлар узоқ яшамайди! Чунки кетма-кет терговлардан, зоналардан даҳшатли қийноқлар остида қатл қилинган шаҳидлар кела бошлагач, калтакдан қорайган жасадларни кўрувчи одамлар фикрлари ўзгармасинми? Ўзгарди ҳам! Тошкентда шаҳарнинг энг донишманд йигити Музаффар Авезов, аввалроқда эса Нўъмонжон ва Фарҳодбекларни даҳшатли қийноқлар асорати билан шаҳид қилинган ҳолда уйларига ташлаб кетилиши одамларнинг фикрини ўзгартирмасинми? Қўрқоқ ва довдир кишиларгина ҳукумат ахборотида берилганига ишониши мумкин холос!

Мен шундай ўйлар таъсирида уйга етиб келганимни сезмай қолибман. Анави машина ҳам икки эшик нарида тургандек кўринди. Узоқ ва қоронғу бўлгани учун рақамларини кўриб бўлмасди. Уйга кирганимда тун яримлаганди, лекин онам ухламаган эканлар. Ариқ бўйида, беҳилар соясидаги супада Қуръон Китобига эгилганча ўтирарди. Шарпамдан енгил сесканиб мен тарафга қарадилар. Тоғам ва момомни суриштириб бўлгач, устига сочиқ ёпилган чиннидаги ошни олдимга қўйдилар. Қорним тўқ бўлса-да, кўнгил учун озроқ едим. Мана шу таом – онам қўлидан ейилган сўнггиси бўлиб қолди…

Бомдодни ўқиб бўлганимда дарвоза тақиллади. Очдим. Эшигимиз олдида кечаги жигулини ва  ундан тушган ёшроқ бир йигитни кўриб улгурмасимдан бир гала формали, ниқобли кишилар қаердандир ёпирилиб кириб келишди. Саҳар тонгда қўшниларимиздан икки кишини холис гувоҳ сифатида олиб кирдилар. Улар бир сўз демасдан уйимиздан “топилган” ўқ-дорилар, граната ва портловчи пакетларга гувоҳ бўлдилар. Менинг қўлимни кишанлаб, ташқаридаги машина томон олиб кетишаётганда онамнинг овози тиниб қолди… Маҳалла кишилари эса уйимиздан нарироқларда тўп-тўп бўлиб томошабинга айланган эдилар…

Азиз ўқувчи, менга бу ҳикояни 2007 йили Навоийдаги 64/46-зонада айтиб берган йигит билан озодликка чиққач ҳам учрашиш насиб қилмади. Шу йилнинг, яъни 2024 йилнинг январида шум хабар эшитдимки, кейинги президент ҳам аввалги золим раҳбарни зулм тегирмонини қайта ишга солиб юборибди. Тошкентда 23 та биродарларимизни айнан 1999 йилдаги каби ваҳималар билан яна қайта қамоққа олишибди. Уларнинг орасида сизга ҳикоясини айтиб берганим биродарим ҳам бор экан. Ҳа, буни эшитиш менга анча оғир бўлди. Мен унинг тоғаси айтган ҳақ гапни қайта эсладим. Ҳизб ут-Таҳрир, ваҳҳобий, фалон-фукунлар деб ҳукуматнинг ваҳима қилиши шунчаки ташвиқот экан холос! Аслида эса Ўзбекистон режимининг  мақсади Ислом динини ҳаётга қайтмаслигини таъминлашдан бошқаси эмас экан.

Мен ҳикоямнинг хотимасида ўша биродаримнинг онаси, отаси каби минглаган интизорликда вафот этиб, Аллоҳнинг ҳузурига қайтган падар-волидаларни эслар эканман, уларнинг абадийликдаги дийдорининг ҳавасида қоламан. Улар фарзандларининг энг яхши тарбиячилари бўлдилар. Авлодларини Аллоҳ ва Росули ﷺга муҳаббатли қилиб тарбияладилар. Аммо бугунги ҳукуматга бундай тақво соҳиблари бегона саналиб, аксинча фаҳшга мойиллар, масхарабозлар қадрлироқ экан. Йигирма йиллар давомида даҳшатли зулм тегирмонидан тирик чиққанларни яна узоқ йилларга ҳукм қилиш билан машғул ҳукумат яқин келажакда тарихдаги расволар рўйхатида қолишига асло шубҳам қолмади…

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ ‎﴿٧﴾‏ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ‎﴿٨﴾‏

– “Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”      (Залзала:7-8)

(Шу кунларда тергов машаққатларини қайта гувоҳи бўлаётган биродаримни эслаганим – ўша хотиралардан)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

27.06.2024й

 

 

 

Tags“ватан хоини”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Трампга ҳаддини ким билдириб қўяди?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Абу Оқила ишини Халқаро жиноят судига кўтарилишига қаршилик қилганлиги Ғарб кафиллиги ҳақидаги гапларнинг афсоналигини кўрсатди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/