«Эй Аллоҳнинг бандалари собит туринг»
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
«Эй Аллоҳнинг бандалари собит туринг» номли жанг Шом қўзғолонини қайта ўз йўлига солишга ташланган қадамдир
Аҳмад Муоз қаламига мансуб
Жорий йил 19 март якшанба куни пойтахт Дамашқнинг Жўбар районида «Эй Аллоҳнинг бандалари собит туринг» номли юриш бошланганидан буён, жанглар тинимсиз давом этиб келмоқда. Жўбар райони билан қамалдаги Қобун райони ўртасида жойлашган саноат минтақасини эгаллаш билан катта ғалабалар қўлга киритилди… Жанглар Аббосийюн районигача етиб бориб, пайтахт ва унинг кўҳна районларидан унча узоқ бўлмаган машҳур Аббосийюн остановкаси устидан назорат ўрнатилди. Ушбу жанг ҳарбий техникаси ва қурол-яроғи оз бўлишига қарамай, ўзидаги Аллоҳнинг нусратига бўлган мутлақ имон билан туйғуларни қўзғаб, кўнгилларга қайта чироқ ёқди. Бу жанг ўз вақтида, қўзғолончилар қаттиқ тушкунликка тушиб турган бир пайтда бошланди. Зеро, қўллаб-қувватлашни даъво қилган давлатларнинг, айниқса, Туркиянинг ёрдамсиз ташлаб қўйиши ва халқаро битимлар натижасида Ҳалаб кечагина аянчли тарзда қулаб, қўзғолон пойтахти Ҳимсдан энг сўнгги район аҳолиси кўчирилиши ортидан қўзғолончилар тушкунликка тушиб қолган эдилар.
Ушбу улкан ҳарбий ҳодиса сиёсий ва дипломатик ҳаракатлар билан бир вақтга тўғри келди. Зеро, музокара делегацияси раиси Наср Ҳаририй матбуот баёнотида БМТнинг 2254 рақамли қарорига мувофиқ сиёсий ўтиш даври йўлларини излашга амал қилиш кераклигини ҳамда «терроризм»га қарши курашиш мақсадида сиёсий ўтиш даврига кириш учун чиқарилган қарорлар мазмунларига эътибор бериш зарурлигини зўр бериб таъкидлади. Бу мазмунлар БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стефан де Мистура иш олиб бораётган тўртта «корзина» (ўтиш даври бошқаруви, сайловлар, конституция ва террорга қарши курашиш) дея аталган нарсадир. Зеро, бу кимса узоқ вақтли сукунатдан сўнг яна пайдо бўлиб, ҳаммадан жангни тўхтатишни ва ҳақиқий сиёсий ечимга эришиш учун Женевага боришни талаб қилди. Қўзғолончилар бундай гапларни унинг оғзидан режим олдига силжиган пайтда эшитмадилар, ўзлари олдига силжигандагина эшитяптилар. Яъни бу вакилнинг асосий вазифаси нимадан иборатлиги мана шундан кўринди. Ҳақиқатдан ҳам, жума куни Женева «марафон»ида бешинчи йиғин бўлиб ўтди, унда навбатдаги Женева йиғинини белгилаб олишдан бошқа бирор айтарли натижа чиққани йўқ.
Бироқ ушбу ҳарбий ҳаракат бу сафар диққатни жалб қиладиган даражада бўлди. Қўзғолончилар ютуғи уларнинг қонларини қайтадан жўш урдирди. Халқаро тил бириктирув Шом аҳлини ғалабага эришишларига йўл қўймай, қалбларига умидсизлик солаётган бир пайтда, бу юриш қўзғолонга туртки-далда бўлди. Бошқа тарафдан, айни юриш режимнинг қанчалар заифлигини, ўз инида мадори қолмаётганини фош қилди… Яъни, техникаю қурол-яроғи ҳамда ер юзини чор атрофидан оқиб келган жангарилари кўп бўлишига қарамай, қўзғолончилар йўллаган зарбалар остида ожиз қолганини фош қилди.
Табиийки, бунинг бир неча сабаблари бор: Энг муҳим сабаб Шом аҳлидан бўлмаган бу қонхўр режим халқаро воқелик (ҳамжамият) ва унинг кафолатига суянади. Бу давлатлар унга – қўзғолон пойтахтга ҳеч қачон етиб келолмайди, аксинча, улар пойтахтдан бутунлай супуриб-тозалаб ташланади, бунга БМТ раҳнамолик қилади, дея кафил бўлишганди. Режим кучлари ҳам Қобун ва Барза районлари атрофларига жойлашиб, уларни таслим бўлишга мажбурлаш мақсадида қамални мустаҳкамлашга уринаётган ва шу орқали Дарайя, Қудсая, Ҳама каби ерларда аввал бўлганидек, улар ҳам Идлибга чиқиб кетишга мажбур бўлишаётган эди.
Режим пойтахтда еган айни тарсакидан ҳали ўзини ўнглаб улгурмай туриб, қўзғолончилар Ҳама шимолий қисмида «Таҳрири Шом» ҳайъати ва Суриядаги айрим Озод армия гуруҳлари раҳбарлиги остида янги жанг бошлаб, Ҳама шаҳрини нишонга олдилар… Бу тарсаки режимни саросимага солиб қўйди… минтақа кетидан минтақалар, пост кетидан постлар, казарма кетидан казарма унинг қўлидан қўзғолончилар қўлига ўта бошлашини ўз кўзи билан кўриб, буни тўхтатиб қололмади… Бунинг натижасида Россиянинг Женевадаги доимий вакили Алексей Бородавкин ўт очишни тўхтатиш, дея номланган келишувни «бузувчилар»ни огоҳлантиришга мажбур қилди. Уларни интизомни бузишда давом этаверадиган бўлишса, «ҳавас қилиб бўлмайдиган тақдир» кутиб турганидан огоҳлантирди. Бу каби баёнотлар билан бир вақтда, турли-туман дастаклар билан қўзғолончиларга жангни тўхтатишлари учун босим ўтказишга уринишди. Аммо буларнинг барчаси қўзғолончиларни олға босишда давом этиш қарорларидан қайтаролмади. Оқибатда, бу Асад режимини Суриядаги бир неча фронтларидан катта сондаги кучларини пойтахт мудофаасига чақиришга мажбур қилди. Асосан, Ҳалаб шарқидаги Тадаф шаҳридан кучларини олиб чиқишига, шунингдек, қўзғолончиларни Дамашқ маркази сари олға босишларини тўхтатиб қола оладиган ироқлик ва ливанлик мазҳабпараст жангарилардан катта сонни олиб келишига тўғри келди. Бунинг устига руслар ҳам учоқлари ёрдамида қўзғолончилар олға силжиган нуқталарга кўп сонда бомбалар ёғдириш билан қақшатқич ҳаво ҳужумларини бошлади… Уларнинг ҳужумини тўхтатиб қолиш учун оловли ер сиёсатини қўллаб, барча турдаги қурол-аслаҳалар ва ракеталарини ишга солишди… Режим ҳам ўз фронтларига қўзғолончиларни силжиб боришини ҳамда шаҳарга ва стратегик аэродромига етиб келишларини тўхтатиб қолиш учун барча кучларини минтақаларга сафарбар қилди…
Аввал Дарада, сўнг Дамашқ ва Ҳамада содир бўлган бундай драматик хатти-ҳаракатлар, ўз аҳлига ростгўй бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аввал фош қилган қуйидаги бир неча ҳақиқатларни кўрсатди.
Биринчи: Режим пойтахтдаги ўзининг инидан бошқа ерда ағдарилмайди. Чунки илон боши кесиб ташланмагунча ўлмайди. Бу ҳақиқатни тарихчи олим Ибн Халдун ҳам ўз назариясида таъкидлаб ўтган. Ибн Халдун юзлаб йил муқаддам, ўн тўртинчи асрда «қачон давлат марказда мағлуб этилса, узоқ-яқиндаги қолган кучлари унга наф беролмайди, улар ҳам ўша вақт қуриб тугайди. Чунки марказ юракдир, жон ўша ердан келиб чиқади, юрак мағлуб этилдими, тамом, бошқа аъзолар ҳам барчаси емирилади», деган эди.
Иккинчи: Қўзғолончилар қўллаб-қувватловчи давлатлар билан алоқаларини узишлари шарт. Кўплаб минтақаларда қўзғолончиларнинг мағлубиятга учрашларига асосий сабаб мана шу давлатлар экани аллақачон аён бўлди.
Учинчи: Режим ҳолдан тойган, ўргимчак тўридан ҳам заиф, ташқаридан баллон ёрдамида кислород билан нафас оляпти, АҚШ етакчилигидаги давлатлар ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турибди.
Тўртинчи: Шом қўзғолони Шом аҳли қалбида мустаҳкам илдиз отган. Шу боис Дамашқдаги ҳарбий ҳаракат бошлангани ва унга Ҳамадаги жанглар ҳам қўшилгани ҳақидаги хабарлар эшитилиши биланоқ, фаоллар ва халқ намойишга чиқиб, қўзғолон талабларини таъкидлади. Бу талабларининг биринчиси, режимни бутун рамзлари билан ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этиш талабидир. Ушбу халқ ҳаракатида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг улкан роли бўлди. Улар ўз аҳли танасидаги жон берувчи юрак вазифасини ўтадилар.
Ушбу ҳарбий ва сиёсий ҳаракат хулосаси шуки, АҚШ бошчилигидаги Ғарб исломий юртлардаги ювиндихўр ҳукмдорлари орқали, Шом қўзғолони ва унинг фақат Аллоҳдан ажр умид қилган собир аҳлига қарши конференция ва тил бириктирувларини давом эттиряпти. Қўзғолончилар олти йилдан сўнг, кўзларини Дамашққа тикиб, режимнинг қулашини ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлиб, Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг суннатлари билан бошқарувчи рошид имомга байъат берилгани ҳақидаги хабарни интизорлик билан кутмоқдалар.
وَعْدَ اللَّـهِ ۖ لَا يُخْلِفُ اللَّـهُ وَعْدَهُ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир, Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар (буни) билмайдилар» [Рум 6]
Роя газетасининг 2017 йил 29 март чоршанба кунги 123-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми