| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Охир замон хабарлари ва Масиҳ алайҳис саломнинг тушиши

Охир замон хабарлари ва Масиҳ алайҳис саломнинг тушиши

By htadmin
08.02.2026
730
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Охир замон хабарлари ва Масиҳ алайҳис саломнинг тушиши

Hamzeh Shihadehга

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шайхимиз, Аллоҳдан сиҳҳат ва офиятда бўлишингизни, сизу бизга ва барча мусулмонларга Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик билан марҳамат кўрсатишини сўраб дуо қиламиз.

Бизга, Исо алайҳиссаломнинг охир замонда тушиши, кутилаётган Маҳдийнинг келиши ҳақидаги қиссалар ва хабарлар, бир кўзли дажжол ва Яъжуж-Маъжуж қавми ҳақидаги хабарлар, улардан саҳиҳи қайси-ю, рад этиладигани қайси – аралаш, чалкаш бўлиб кетди.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ сизга биз учун яхшилик тилаб қилган дуоинггиз учун баракотлар ато этсин, биз ҳам сизга яхшилик тилаб дуо қиламиз.

1.   Аввало шуни кўрсатиб ўтиш лозимки, шаръий нусусларда келган хабарлар – у ўтмиш ишлар ҳақида бўладими ёки келажак ишлар ҳақидами, фарқ йўқ – қабул қилиниши учун собит бўлиши зарур, яъни заиф ёки мавзуъ (тўқима) бўлмаслиги керак.. Мен сизга саволингиздаги мавзу бўйича келган саҳиҳ далиллардан бир қанчасини айтиб ўтаман. Лекин барча далилларни эслатиб ўтирмайман, сиз уларни шунга алоқадор фиқҳий китоблардан тўлиқ билиб олишингиз мумкин:

а- Яъжуж-Маъжуж ҳақида тўхталадиган бўлсам, улар ҳақида Қуръон Каримда айтилган: Каҳф сурасида:

﴿قَالُوا يَاذَا الْقَرْنَيْنِ إِنَّ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجاً عَلَى أَنْ تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدّاً  قَالَ مَا مَكَّنِّي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجْعَلْ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ رَدْماً (95) آتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ حَتَّى إِذَا سَاوَى بَيْنَ الصَّدَفَيْنِ قَالَ انْفُخُوا حَتَّى إِذَا جَعَلَهُ نَاراً قَالَ آتُونِي أُفْرِغْ عَلَيْهِ قِطْراً (96) فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْباً (97) قَالَ هَذَا رَحْمَةٌ مِنْ رَبِّي فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقّاً (98) وَتَرَكْنَا بَعْضَهُمْ يَوْمَئِذٍ يَمُوجُ فِي بَعْضٍ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعاً﴾

Улар: «Эй Зул-қарнайн, шак-шубҳасиз, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) тўлов тўласак, (биз билан уларнинг ўртасига бир сад чекиб (тўғон қуриб) берурмисан?» дедилар. У (Зул-қарнайн) айтди: «Парвардигорим менга ато этган (салтанат) сизлар берадиган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Бас, сизлар менга (мол-дунё билан эмас, балки) қувват билан ёрдам беринглар, мен сизлар билан уларнинг ўртасига бир девор бино қилай. Сизлар менга темир парчаларини келтиринглар». То (темир парчалари) иккала тоғ билан баробар бўлгач, (Зул-қарнайн: «(Босқонлар билан) дам уринглар», деди. Бас, қачон у (темир-терсакларни қиздириб) ўт қилгач (эритгач), деди: «Менга эритилган мис (ҳам) келтиринглар, уни (темир парчаларининг) устидан қуюрман. Энди улар у (тўсиқ) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар». «Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир», деди у. У Кунда (Қиёматда, одамларни) бир-бирларига аралаш-қуралаш қилиб ташладик. Сур чалингач, уларнинг барчаларини тўпладик.  

б-Пайғамбар Исо алайҳиссалом охир замонда тушиши, кутилаётган Маҳдийнинг келиши, бир кўзли дажжол ҳақидаги хабарларга келсак, биз бу хабарларга олдинги жавобларда тўхталиб ўтганмиз, сизга ўшалардан келтириб ўтаман: 

2014 йил 1 февралдаги саволга жавобда қуйидагилар келган:

[Аҳмад ўз муснадида Абу Саъид Худрийдан ушбуни чиқарди:

] قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «أُبَشِّرُكُمْ بِالْمَهْدِيِّ يُبْعَثُ فِي أُمَّتِي عَلَى اخْتِلَافٍ مِنَ النَّاسِ وَزَلَازِلَ، فَيَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطاً وَعَدْلاً، كَمَا مُلِئَتْ جَوْراً وَظُلْماً، يَرْضَى عَنْهُ سَاكِنُ السَّمَاءِ وَسَاكِنُ الْأَرْضِ، يَقْسِمُ الْمَالَ صِحَاحاً» فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: مَا صِحَاحاً؟ قَالَ: «بِالسَّوِيَّةِ بَيْنَ النَّاسِ]

“Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “сизларга Маҳдий ҳақида хушхабар бераман, у умматимда одамлар ихтилоф ва зилзилага тушиб турган бир пайтда юборилиб, ер юзини, у жабру зулмга қандай тўлган бўлса, шундай адолат ва ҳаққониятга тўлғазади, ундан самода яшовчи ҳам, ерда яшовчи ҳам рози бўлади, молни сиҳоҳ тақсимлаб беради”. Шунда бир киши: сиҳоҳ  нима? – деди. Пайғамбаримиз: “одамлар ўртасида тенг тақсимлаш” дедилар”.

2016 йил 1 апрелдаги саволга жавобда қуйидагилар келган:

Маҳдий ҳақида. Унинг мавзусида бир неча ҳадислар: саҳиҳ, ҳасан, заиф ва мавзуъ ҳадислар келган. Бу ишни Тарих давомида бир қанча кимсалар даъво қилишган, улар ўзларини Маҳдий, деб даъво қилишган…

Бу масалада тўғрисини нотўғрисидан ажратиб олиш кишига қийин эмас. Бу хусусда, саҳиҳ ҳадисларда келганидек, Маҳдий одил ҳукмдор эканлиги, охир замонда келиб, зулмга тўлганини кўриши, адолат билан ҳукм юритиб, зулмни йўқ қилиши, исми Расул ﷺ исмига ва У зотнинг отаси исмига мувофиқ эканлиги, яъни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эканлиги, унга Рукн билан Мақом ўртасида байъат берилиши… ва у иккинчи рошид халифалардан бири бўлиши мумкинлигининг ўзи кифоядир. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам:

Нуъайм ибн Ҳаммод фитналар ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай деганини чиқарди:

  «يُبَايعُ الْمَهْدِيُّ بَيْنَ الرُّكْنِ وَالْمَقَامِ، لَا يُوقِظُ نَائِماً، وَلَا يُهْرِيقُ دَماً»

“Маҳдий Рукн билан Мақом ўртасида байъат олади, ухлаётганни уйғотмайди ва қон тўкмайди”. Қатодан қилинган бошқа бир ривоятда бундай дейилган:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: «إِنَّهُ يَخْرُجُ مِنَ الْمَدِينَةِ إِلَى مَكَّةَ فَيَسْتَخْرِجُهُ النَّاسُ مِنْ بَيْنِهِمْ، فَيُبَايعُونَهُ بَيْنَ الرُّكْنِ وَالْمَقَامِ وَهُوَ كَارِهٌ»…

“Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Албатта у Мадинадан Маккага чиқади, одамлар уни ораларидан тортиб чиқариб, унга Рукн билан Мақом ўртасида, у истамас-да, байъат берадилар”.

Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳида Осимдан, у Зиррдан, у Абдуллоҳдан шундай деганини чиқарди: Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

"لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَمْلِكَ النَّاسَ رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ بَيْتِي، يُوَاطِئُ اسْمُهُ اسْمِي، وَاسْمُ أَبِيهِ اسْمَ أَبِي، فَيَمْلَؤُهَا قسطا وعدلا"

“(Қиёмат) Соати қоим бўлмайди то одамларга аҳли байтимдан бир киши подшоҳ бўлмагунча, унинг исми менинг исмимга, отасининг исми отамнинг исмига тўғри келади, бас, у уни (ер юзини) адолат ва ҳаққониятга тўлғазади”.

Ҳоким “Мустадрак алассаҳиҳайн”да Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ушбуни чиқарди:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ، قَالَ: «يَخْرُجُ فِي آخِرِ أُمَّتِي الْمَهْدِيُّ يَسْقِيهِ اللَّهُ الْغَيْثَ، وَتُخْرِجُ الْأَرْضُ نَبَاتَهَا، وَيُعْطِي الْمَالَ صِحَاحاً، وَتَكْثُرُ الْمَاشِيَةُ وَتَعْظُمُ الْأُمَّةُ، يَعِيشُ سَبْعاً أَوْ ثَمَانِياً»

 “Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Умматимнинг охирида Маҳдий чиқади, Аллоҳ унга ёмғирни мўл қилади, ер ўз набототларини ундириб чиқаради, у молни тенг тақсимлайди, чорполар кўп бўлади, Уммат улканлашиб-куч-қувватли бўлиб кетади, у етти ёки саккиз (йил) яшайди”. Бу ерда бошқа ҳадислар ҳам бор. 

Шунга биноан, қачонки, мазкур сифатларга эга бирон кишини кўрсак-учратсак, ана шундагина унинг Маҳдий эканлиги ёки эмаслиги ҳақида баҳс қилишимиз мумкин. Акс ҳолда унинг Маҳдий эканлиги ёки эмаслиги баҳс қилинмайди. Балки бу алдов ва ботил даъво бобидан бўлиб қолади…….].

2014 йил 17 апрелдаги саволга жавобда қуйидагилар келган: 

[Исо алайҳи саломнинг ер юзига тушиши ва дажжолни ўлдириши ҳақида… Бу мавзуда бир қатор саҳиҳ ҳадислар келган бўлиб, улардан, дажжолнинг охир замонда келадиган залолатдаги ва залолатга етакловчи бир кимса эканлиги, алдов ва бўҳтон билан, гоҳ ўзини Аллоҳ деб, гоҳ Масиҳ деб даъво қилиши, одамларга жаннатга ўхшаш ва дўзах оловига ўхшаш нарсани кўрсатиши маъноси тушунилади, одамлар жаннат деб кўрадиган нарса аслида олов, олов деб кўрадиган нарса эса, аслида салқин, ширин ичимлик сув бўлади… у ўзига қарши исён қилган кишини шиддат билан жазолайди, ўзига итоат қилган кимсага эса таом, гўшт, сув… каби дунёвий неъматлардан мўл-кўл қилиб бериб, унга исён қилган кишидан ман қилади. Лекин бу неъматни мўминдан ман қилиш мўминга асло зарар бермайди, зеро дажжол Аллоҳга, мўминни фитнага солишга қодир бўлишдан кўра ўта хордир…(яъни, Аллоҳ таоло дажжолнинг мўмин одамни фитнага солишига йўл қўйиб бермайди, тарж. шарҳ) 

Лекин барибир у, одамлар учун бир фитна ва синовдир. Мўмин одам унинг ёлғончи дажжол эканлигини билади, шунинг учун у дажжолнинг шиддатига қанчалик дучор бўлмасин, иймонида собит туради…. Ана шу дажжол одамларни фитнага солиб, ўзини Масиҳ деб иддио қилиб турган айни ўша пайтда Масиҳ Исо алайҳиссалом ер юзига тушади ва дажжолни ўлдиради:

Муслим Уқба ибн Амр Абу Масъуд Ансорийдан шундай деганини чиқарди: мен у билан бирга Ҳузайфа ибн Ямон ҳузурига бордим, унга Уқба: менга ўзинг Расулуллоҳ ﷺ дан дажжол ҳақида эшитган ҳадисни сўзлаб бер, деди. У бундай деди:

«إِنَّ الدَّجَّالَ يَخْرُجُ، وَإِنَّ مَعَهُ مَاءً وَنَاراً، فَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ مَاءً، فَنَارٌ تُحْرِقُ، وَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ نَاراً، فَمَاءٌ بَارِدٌ عَذْبٌ، فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ، فَلْيَقَعْ فِي الَّذِي يَرَاهُ نَاراً، فَإِنَّهُ مَاءٌ عَذْبٌ طَيِّبٌ»

“Албатта дажжол чиқади, у билан бирга сув ва олов бўлади, одамлар сув деб кўрадиган нарса куйдирувчи олов, одамлар олов деб кўрадиган нарса эса салқин, ширин сув бўлади, бас, сизлардан ким ўша кунга етса, олов деб кўрадиган нарсага тушсин, чунки у ширин, хуштаъм сувдир”. Уқба:“Мен уни эшитганман Ҳузайфани тасдиқлаш учун(сўрадим)”, деди.

Муслим Анас ибн Моликдан шундай деганини чиқарди:

قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَقَدْ أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الْأَعْوَرَ الْكَذَّابَ، أَلَا إِنَّهُ أَعْوَرُ، وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ، وَمَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ ك ف ر».

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Бирон бир пайғамбар йўқки, ўз умматини аъвар (кўзи қийшиқ-ғилай) каззобдан огоҳлантирган бўлмасин, огоҳ бўлингки, албатта у аъвардир, Роббингиз эса аъвар эмас, унинг икки кўзи ўртасида к ф р деб ёзиб қўйилган”.

Муслимнинг бошқа бир ривоятида эса:

«مَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ كَافِرٌ، يَقْرَؤُهُ كُلُّ مُؤْمِنٍ، كَاتِبٍ وَغَيْرِ كَاتِبٍ»

“Унинг икки кўзининг ўртасига кофир деб ёзиб қўйилган бўлиб, уни ёзувчи ва ёзувчи бўлмаган ҳар бир мўмин ўқийди”, деб келган. 

Муслимнинг Исо алайҳиссалом тушадиган жой ҳақида ва дажжолни ўлдирадиган жой ҳақидаги ривоятида бундай дейилган:

 «فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ بَعَثَ اللهُ الْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ، فَيَنْزِلُ عِنْدَ الْمَنَارَةِ الْبَيْضَاءِ شَرْقِيَّ دِمَشْقَ، بَيْنَ مَهْرُودَتَيْنِ، وَاضِعاً كَفَّيْهِ عَلَى أَجْنِحَةِ مَلَكَيْنِ، إِذَا طَأْطَأَ رَأْسَهُ قَطَرَ، وَإِذَا رَفَعَهُ تَحَدَّرَ مِنْهُ جُمَانٌ كَاللُّؤْلُؤِ، فَلَا يَحِلُّ لِكَافِرٍ يَجِدُ رِيحَ نَفَسِهِ إِلَّا مَاتَ، وَنَفَسُهُ يَنْتَهِي حَيْثُ يَنْتَهِي طَرْفُهُ، فَيَطْلُبُهُ حَتَّى يُدْرِكَهُ بِبَابِ لُدٍّ، فَيَقْتُلُهُ…».

“У мана шундай бўлиб турган пайтда, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямни юборади. У Дамашқ шарқидаги ал-Маноратул Байзо (Оқ  Минора) га варс ва заъфарон билан бўялган икки кийимда, икки кафтини икки малак қанотига қўйган ҳолда тушади, бошини эгса, сув томчилари ёғилади, бошини кўтарса, дур каби кумушсимон томчилар томчилайди, кофир учун унинг нафаси ҳидини топиш ҳалол бўлмайди, акс ҳолда ўлади, ҳолбуки унинг нафаси кўзининг қири етган жойгача етиб боради. Исо ибн Марям уни (дажжолни) қидиради, унга Бобу Лудда етиб олиб, уни ўлдиради…)”.

в- масиҳ уд-дажжол охир замонда пайдо бўлганида ишларимизга таъсирига келсак, у мўминга таъсир қила олмайди.

Бу қуйидагича: — Чунки унинг ёлғончи экани ҳар бир кўзи ва басирати (қалб кўзи) очиқ кишига аниқ кўриниб туради. Чунки унинг ўзини илоҳ деб даъво қилиши ботил иддао бўлиб, уни бирон оқил тасдиқламайди. Чунки у жисми чекланган ноқис, балки ўта ноқис бир шахсдир, у аъвар (кўзи ғилай кимса) дир, демак у бир махлуқдир ва бу ҳар бир оқилга очиқ-равшан кўриниб турган нарсадир.

—       унинг ўзини Масиҳ Исо ибн Марям, деб даъво қилиши ҳам ботилдир, чунки у аъвардир, Исо алайҳис салом эса, комил сувратли, хилқати гўзал киши бўлганлар… Бухорий ўз саҳиҳида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ушбуни чиқарди:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ: «أُرَانِي اللَّيْلَةَ عِنْدَ الكَعْبَةِ، فَرَأَيْتُ رَجُلاً آدَمَ، كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ مِنْ أُدْمِ الرِّجَالِ، لَهُ لِمَّةٌ كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ مِنَ اللِّمَمِ قَدْ رَجَّلَهَا، فَهِيَ تَقْطُرُ مَاءً، مُتَّكِئاً عَلَى رَجُلَيْنِ، أَوْ عَلَى عَوَاتِقِ رَجُلَيْنِ، يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، فَسَأَلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقِيلَ: المَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ.. وَإِذَا أَنَا بِرَجُلٍ جَعْدٍ قَطَطٍ، أَعْوَرِ العَيْنِ اليُمْنَى، كَأَنَّهَا عِنَبَةٌ طَافِيَةٌ، فَسَأَلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقِيلَ: المَسِيحُ الدَّجَّالُ».

“Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мен ўзимни тунда Каъба олдида кўрдим, бир буғдой ранг, қорачадан келган кишини кўрдим, сен кўрган қорача кишиларнинг энг ҳусни чиройлиси каби эди, унинг кокили бор эдики, у сен кўрган кокиллардан энг ҳуснлироғидир,  уни тараб, ёғлаб олган эди, ундан қатра-қатра сув томчиларди, у Байтни тавоф қилар экан, икки кишига ёки икки кишининг елкасига суяниб олган эди. Мен: ким бу? – деб сўрадим. Шунда: Масиҳ ибн Марям, деб айтилди. Мен бирдан сочи ўта тўзғиган, ўнг кўзи қийшиқ, гўё туртиб чиққан узум донасига ўхшаб қолган бир кимса ёнидан ўтиб қолдим. Мен: ким бу? – деб сўрадим. Шунда: Масиҳ дажжол, деб айтилди”.

—      Шунингдек, дажжолнинг икки кўзи орасига, ҳадисда келганидек, “кофир” деб ёзиб қўйилган бўлади, уни умумий (саводи йўқ) мўмин ҳам, таълим олган мўмин ҳам ўқийди. Шунинг учун, демак у, ёлғонини ўзи билан бирга кўтариб юради. Расул ﷺ бизга ўз ҳадисларида дажжол ҳақида хабар бериб, у мўминларга таъсир қилмаслигини айтдилар, бизга унинг воқесини ва ҳақиқатини, унинг бир фитна ва синов эканини, ундан мўминлар Аллоҳ таоло изни ила нажот топишларини баён қилдилар.

Мана шу – мен  рожиҳ (кучлироқ) деб билган раъйдир.

Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.

Дажжол мавзусига бундан кўра кўпроқ киришишга ҳеч бир сабаб йўқ, чунки айтиб ўтганларимиз, Аллоҳ изни ила, кифоядир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта        18 шаъбон 1447ҳ

      06 феврал 2026м

+2
0

Related posts:

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми? Қуръоннинг жамланиши, етти қироат тўғрисидаги саволларига жавоб Тақияга оид саволга жавоб Тариқат ва услуб
TagsМасиҳ алайҳиссаломОхир замонОхир замон хабарлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Филиппин ҳукуматининг Америкага нисбатан тутган позицияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифаликка қайтишни от аравага қайтиш дейсизми?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ливиядаги алданган Вифоқ ҳақида баҳс

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/