Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бир миллатни заифлаштириш учун ҳар доим ҳам унинг чегараларига қўшин тортиш шарт эмас. Баъзан унинг қалбига кириш кифоя қилади. Миллатнинг қалби эса — оиладир.
Бугун Ўзбекистонда йил сайин минглаб оилалар парчаланмоқда, охирги 10 йил ичида Ўзбекистонда расман 365 мингдан ортиқ оила ажрашган. Қизиқ жиҳати шундаки, 2021 йилдан кейин ажримлар кескин ошиб, 2022-2024 йилларда ҳар йили тақрибан 45-50 минг атрофида бўлган. 2024 йилда ажримлар сони 2020 йилга нисбатан қарийб 60% юқори бўлган. Энг оғир жиҳати шундаки, ажрашаётганларнинг катта қисми ҳаёт йўлини энди бошлаган ёш оилалардир.
Тўйлар ҳашаматли бўлиб бормоқда, аммо оилаларнинг умри қисқармоқда. Янги уйлар қурилмоқда, аммо уларнинг ичидаги муҳаббат ва барқарорлик емирилмоқда. Ундан-да ачинарлиси, ўзбек жамиятида атайлаб аёлларни «мустақил» бўлишга ва эрсиз яшашга очиқдан-очиқ тарғиб қилаётганлар ҳам кам эмас.
Аксар ҳолларда бу муаммо иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик ёки маиший келишмовчиликлар билан изоҳланади. Албатта, бу омилларнинг таъсири бор, лекин асосий сабаб бошқадир. Шу ўринда савол туғилади: нега айнан сўнгги ўн йилликларда оила институти бунчалик тез заифлаша бошлади?
Бу саволга жавоб излар эканмиз, фақат иқтисодий эмас, балки мафкуравий ва маънавий омилларга ҳам назар ташлашга мажбурмиз. Чунки айни шу омиллар муаммоларнинг асосий манбасидир!
Миллат қалъаси қаердан бошланади?
Тарихга назар ташласак, ҳар қандай цивилизациянинг энг кичик, аммо энг муҳим бўғини оила бўлганини кўрамиз. Мустаҳкам оиладан мустаҳкам маҳалла пайдо бўлади. Мустаҳкам маҳалладан мустаҳкам жамият шаклланади. Мустаҳкам жамият эса кучли давлатнинг асосига айланади.
Шу сабабли оила масаласи ҳеч қачон фақат эр ва хотиннинг шахсий иши бўлмаган. Балки унинг жамиятга чамбарчас боғлиқ ерлари ҳам бордир. У миллатнинг келажаги, демографияси, маънавий қиёфаси ва ҳатто хавфсизлиги билан боғлиқ масаладир.
Бугун глобаллашув шароитида халқларга таъсир қилиш усуллари ҳам ўзгарди. Энди қуролдан кўра ахборот, маданият ва ғоялар кўпроқ ишлатилмоқда. Телефон экрани орқали миллионлаб инсонларнинг дунёқараши шакллантирилмоқда. Биргина телефон ва ижтимоий тармоқлар воситасида ёт ғоялар оиланинг хос ери, яъни ётоқхонасигача берухсат кириб келмоқда.
Ғарб маданиятининг асосий тамойилларидан бири индивидуализмдир. Бу шундайин бир заҳарли омилки, у инсонга: «Аввало ўзинг ҳақингда ўйла, ўзингнинг қадрингни бил, сенга ҳеч ким буйруқ беришга ҳақли эмас”, деган хатарли тушунчаларни ғоя ўлароқ таклиф қилади. Пировард натижада аёл ўзининг ҳаётдаги йўлини адаштиради ва кофир Ғарб дунёқарашидан таъсирланган шахсларнинг қопқонига илинади.
Ўзбек жамиятида аёлнинг ўрнини яхши тушунган Ғарб айнан шу заиф нуқтага зарба беришни қасд қилди ва ўзининг жирканч мақсадларини ҳам заифалар орқали амалга оширишни бошлаб юборди. Уларнинг мақсадлари юзаки қарашда беозор кўринса-да, аслида улар заҳриқотилнинг худди ўзидир.
Ўзбек жамиятига ёт бўлган Ғарбнинг заҳарли фикрлари ўта очиқ ҳолатда кириб кела бошлади. У заҳарли фикрлар бошқа ялтироқ ва жозибали номлар билан аталди ва қуйидаги услубларда сингдирилди ва ҳали ҳануз сингдирилмоқда.
- Оммавий ахборот воситалари ва сериалларда Ўзбекистон аҳолисига етти ёт бўлган саҳна тасвирлари ва «кўнгилочар дастур»ларда кишининг юзи етти қават терисини ташлаб юборадиган даражада уятли ҳолатларни «нормаллаш»га уринишлар бўлмоқда.
Кўплаб хорижий сериалларда: оиладан кўра шахсий хоҳиш устун қўйилади, никоҳ муқаддас аҳд эмас, вақтинчалик муносабат сифатида кўрсатилади, ажрашиш оддий ва енгил қарор сифатида тасвирланади. Танқидчиларнинг фикрича, бундай контент инсонларнинг оила ҳақидаги тасаввурларига таъсир қилиши енгил кечади.
- Ижтимоий тармоқлардаги “идеал ҳаёт” маданияти Instagram, TikTok ва бошқа платформаларда: доимий ҳашамат, мукаммал турмуш, доимий романтика намоён қилинади. Натижада баъзи инсонларда реал ҳаёт билан виртуал ҳаёт ўртасида норозилик пайдо бўлиши муқаррар.
- Истеъмолчилик маданияти: Реклама ва маркетинг кўпинча инсон қадрини ташқи кўриниш, молиявий имконият, шахсий эркинликка боғлиқ қилиб кўрсатади. Бу эса оилавий масъулият ва сабр каби қадриятлар аҳамиятини камайтиради.
- Гендер роллари ҳақидаги баҳслар фонида эса, сўнгги ўн йилликларда эркак ва аёлнинг ижтимоий роли ҳақида турли назариялар тарқатилди. Бу масалада турли қарашлар мавжуд бўлиб, анъанавий оиладаги масъулиятлар тақсимотига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирилса-да, Ғарбнинг баъзи чирик фикрларидан таъсирланганлар буни “ҳуқуқ ва имкониятлар тенглигини таъминлаш” деб баҳолайди.
Оила масаласидаги баҳслар фақат Ўзбекистонга хос эмас. Шу ўринда бошқа бир жамиятга Ғарбнинг ўз бузуқ лойиҳалари билан кириб келишга урингани ва уни уддасидан чиқа олмагани ҳақида мисол келтириб ўтсам.
Фаластин тажрибаси: Қадриятлар учун кураш…
Сўнгги йилларда Фаластинда CEDAW конвенцияси ва гендер сиёсати атрофида кенг муҳокамалар бўлиб ўтди. Жамиятнинг аксар қисми аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иддаоси бу – оилаларни бузиш учун қўйилган тузоқ эканини англаб етди ва CEDAW лойиҳасига исломий оила тизими ва жамиятда урф бўлган қадриятларга зид деб баҳолади ва кескин рад этди!
Натижада уламолар, қабила оқсоқоллари ва жамоат арбоблари иштирокида кенг муҳокамалар ўтказилди. Уларнинг асосий хавотири оиладаги масъулиятлар тақсимоти ва анъанавий муносабатларнинг ўзгариб кетиши билан боғлиқ эди.
Бу воқеа бир ҳақиқатни кўрсатади: оила масаласи фақат ҳуқуқий ёки иқтисодий эмас. У жамиятнинг дунёқараши ва қадриятлари билан бевосита боғлиқдир!
Ташқи таъсир борми?
Бу саволга эҳтирос билан эмас, холислик билан жавоб бериш керак. Ҳа, ташқи маданий ва мафкуравий таъсирлар мавжуд. Лекин ҳар қандай ташқи таъсир фақат ички фикрий бўшлиқ мавжуд бўлган жойдагина “самара” беради.
Агар фарзанд оилада тўғри тарбия топган бўлса, агар эр ва хотин никоҳ маъносини яхши англаган бўлса, жамият ўз қадриятларини қадрласа, ташқи ғоялар уни осонлик билан ўзгартиролмайди. Чунки ташқи шамоллар қалъани фақат деворлари аввалдан ёрилиб кетган бўлсагина ағдариши мумкин холос.
Шунинг учун ҳам ташқи кучлар Саида Мирзиёева бошчилигида ҳар хил ёт ғояларни Ўзбекистон халқига сингдиришга қаттиқ бел боғлаган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар.
Ўзбекистонда ёшлар халқнинг асосий қисмини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам уларни фикрий заҳарлаш йўлида Исломий қадриятларга қарши сиёсат олиб борилмоқда. Мақсад жамиятдаги фикрий бўшлиқни Ислом тўлдиришидан аввал ўзлари заҳарланган фикрлари билан тўлдиришдир.
Ислом таклиф қилган модел
Қуръон оилани шунчаки ижтимоий институт эмас, балки раҳмат ва сокинлик манбаи сифатида таърифлайди:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً
«Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар унс-ҳамроҳ бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда муҳаббат ва раҳмдллик пайдо қилишидир». (Рум:21)
Исломда эркак ва аёл рақиб эмас, яъни улар бир-бирига қарши курашувчи икки томон ҳам эмас. Улар бир мақсад учун масъулиятлари тақсимланган икки шерик, икки дўстдир.
Эркакнинг вазифаси ҳимоя қилиш ва таъминлаш бўлса, аёлнинг вазифаси тарбия ва хонадоннинг маънавий муҳитини сақлашдир. Бу вазифалар устунлик эмас, масъулиятдир.
Замонавий дунёда айнан масъулият тушунчасининг заифлашиши оила инқирозининг асосий сабабларидан бирига айланмоқда. Исломий оилада тарбияланган ҳар қандай йигит-қизлар ўз оиласидаги барқароқликни қўмсайди ва янги ҳаётида ҳам худди шу кўринишда яшашни истайди. Шунинг учун ҳам Ғарб мусулмонларни ижтимоий алоқаларига зарба беришни, уларни бир-бирларидан етти ёт кимсаларга айлантиришни истайди.
Давлат эса оила институтини стратегик қадрият сифатида кўриши шарт. Энг муҳими, мусулмон жамияти оила ҳақидаги ечимни ўз қадриятларидан излаши керак. Ёшлар никоҳга тўй маросими сифатида эмас, балки ота-боболари каби масъулият сифатида қарашни ўрганиши лозим.
Чунки миллатнинг келажаги парламентларда эмас, аввало хонадонларда шаклланади. Чунки оила «мен» эмас, «биз» деган тушунча устига қурилади. Оламлар Роббиси айтади:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا
«Ким Менинг зикримдан (йўл-йўриғимдан) юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-машаққатли ҳаёт бўлур». (Тоҳа:124)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
26.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ