| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Сурия ҳодисалари ва Асад режимининг қулаши

Сурия ҳодисалари ва Асад режимининг қулаши

By htadmin
10.12.2024
1032
0
Share:

﷽

Саволга жавоб

Сурия ҳодисалари ва Асад режимининг қулаши

Савол: Аш-Шарқ ал-Авсат 8/12/2024 йилда қуйидаги хабарни тарқатди: (Ва Асад режими қулади: Сурия мухолифати бугун якшанбада Дамашқни озод қилиб, 24 йил давом этган президент Башар Асад ҳокимиятини ағдарганини эълон қилди. Мухолифат расмий телевидения орқали қуйидагича баёнот берди: Аллоҳга ҳамд бўлсин, Дамашқ шаҳри озод қилинди ва мустабид Башар Асад ағдарилди”. Шунингдек, мухолифат барча маҳбуслар озод қилинганини ҳам маълум қилди).

“Ҳайъат Таҳрири Шом” Сурия шимолида 2024 йил 27 ноябрда “Тажовузни тийиб қўйиш” номли ҳужум бошлаган эди. Унинг ортидан 2024 йил 30 ноябрда “Сурия Миллий Армияси” ҳам “Озодлик тонги” деган ном остида ҳужум бошлади. Ҳалаб шаҳри, Идлибнинг барча минтақалари, Ҳама, Ҳимс, бугун эса Дамашқ эгалланди.. Буларнинг барчаси ўн кун ичида содир бўлди.. Сурияда аслида нималар бўляпти? Жавоб учун ташаккур.

Жавоб: Масалага ойдинлик киритиш учун қуйидаги фактларни кўриб чиқиш лозим:

Биринчи: Ҳужумни бошлаган бўлинмалар: BBC 2024 йил 28 ноябрда тарқатган хабарга кўра, ҳужумда қатнашган бўлинмалар “Ҳайъат Таҳрири Шом” қўмондонлигидаги “Фатҳ ал-Мубин операциялар штаби”, унинг таркибига кирувчи ва Туркия қўллаб-қувватлаётган “Миллий Озодлик Фронти”, “Жайш ал-Изза жамоати” ҳамда “Сурия Миллий Армияси”дир. Бу армия Туркия қувватловидаги бўлинмалар коалициясидан иборат бўлиб, “Фатҳ ал-Мубин операциялар штаби” таркибига кирмайди.. Бу билан эса айтиш мумкинки, ҳужумда қатнашган бўлинмаларнинг кўпчилиги Туркияга тобе ва содиқ бўлинмалардир. Чунки “Миллий Армия”ни Туркия пайдо қилган бўлса, “Ҳайъати Таҳрир Шом” ҳам Туркиянинг тўлиқ назорати остидадир. Бу “Ҳайъат” билан Туркия ўртасидаги ўзаро яқинлик ҳамманинг эътиборини тортадиган даражададир.

Иккинчи: Бу ҳаракатлар бошланишда Башарга у Эрдўғоннинг таклифларини қабул қилмагани учун йўлланган “адабини бериб қўйиш” номасига ўхшаб кетган эди. Чунки Эрдўғон Россия президенти Путиндан: (Анқара билан Дамашқ ўртасидаги алоқани нормаллаштириш бўйича сўзлашувларни олдинга силжитишга ҳаракат қилишни ва Башарнинг ўзи билан учрашиш тўғрисида Эрдўғон йўллаган таклифини қабул қилишини” сўраган эди.. (Рейтер: 25/10/2024). Бироқ Башар бу таклифни қабул қилмади. Аксинча, у Туркия ўз ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишини талаб қилиб, бир қатор шартларни қўйди ва пайсалга солди. Россия томонидан воситачи Лавров буни тасдиқлаб, 2024 йил 1 ноябрда Туркиянинг “Ҳуррият” газетасига Башар Туркия кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилаётганини айтиб, “музокаралар олдидаги асосий тўсиқ Сурия шимолида Туркия кучларининг турганлигидир” деди. Эрдўғон бундан ғазабланиб, “Ҳайъат” ва “Миллий армия”нинг ҳаракатга келишига “яшил чироқ” ёқди: “Туркия разведкаси билан алоқада бўлган (Мухолифат манбаларининг билдиришича, Анқара бу ҳужум учун “яшил чироқ” ёқиб берган. Германиянинг Дойче Велле агентлиги 30/11/2024).

Учинчи: Бу ҳаракатланиш гарчи бошланишида Башар мухолифат билан сиёсий ечимга эришиш учун музокара олиб бориш ҳақидаги Туркия таклифларини қабул қилмаганига жазо тўлови сифатида Идлиб атрофидаги кескинликни юмшатиш минтақаларини озод қилиш учун бўлган бўлса-да, лекин Башар зулмидан азият чекиб келаётган халқнинг катта қатлами бундан фойдаланишга ўтди ва барча жабҳалар бўйлаб жангга отланди. Бу ҳарбийлашган қатламлар Идлиб атрофидаги кескинликни юмшатиш чизиқлари доирасида белгилаб қўйилган ҳудудларда тўхтаб қолмади, балки Суриянинг турли минтақаларида бу ҳудудлардан ошиб ўтиб кетишди.. Сурия армияси ҳам Башар зулмидан азият чекиб келаётгани сабабли уни мудофаа қилишга хоҳиш-иштиёқи йўқ эди. Шунинг учун ҳам кетма-кет ортга чекинди.. Кейин эса ҳаракатга келган халқ қатламлари кескинликни юмшатиш минтақаларидан ўтиб Ҳалабга, Ҳамага сўнгра Ҳимсга ва ниҳоят Дамашққа кириб борди. Буларнинг барчаси 2024 йил 27 ноябрда ҳаракатга келишлар бошланганидан буён ўн кун ичида жуда тез рўй берди.

Тўртинчи: Минтақадаги ва халқаро томонларнинг позициялари:

1.       Бу ҳодисалар Эрон ва Россия учун кутилмаган зарба бўлди. Россия ўзининг Ҳмеймимдаги ҳарбий ҳаво базаси ва Тартусдаги денгиз базасида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Иккала мамлакат ўртасида телемулоқот бўлиб ўтди (Эрон ташқи ишлар вазири Аракчи россиялик ҳамкасби Лавров билан Суриядаги воқеалар ривожини муҳокама қилди, … Анадолу 30/11/2024).

Бу ҳужумлар ортидан Эрон уни тўхтатиб қолиш ва Туркия билан юзага келган ишкал вазиятни ҳал қилиш бўйича дипломатик ҳаракатларни бошлади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи 2024 йил 2 декабрда Анқарага келиб, турк ҳамкасби Ҳоқон Фидан билан учрашди. Фидан ўзининг америкалик ҳамкасби Блинкен билан сўзлашиб: “режим билан мухолифат ўртасидаги сиёсий амалиёт Сурияда тинчлик ва осойишталик ўрнатилиши учун ижобий натижаларга олиб келиши лозим” деди.

2.       Туркия масаласига келсак: у тинчлик музокараларини ўтказиш орқали Башар билан сиёсий ечимга эришишни истаган эди. Бу борада Американинг хоҳиши ҳам худди шундай бўлганди. Бироқ Башар бу таклифни дарҳол қабул қилмаслик билан бир қатор имтиёзларга эга бўлиб оламан, деб ўйлади. Шунинг учун Эрдўғоннинг таклифларини қабул қилишни пайсалга солди. У ўзининг бу қилмиши Американи ғазаблантирмайди, деб ўйлаган эди. Эрдўғон бундан бўғилиб, хафа бўлган шекилли, Башарга “дарс” бериб қўйиш тўғрисида Американинг розилигини олди. Шунинг учун музокарали ечим Эрдўғоннинг Башар устидан ғалабаси сифатида кўриладиган жанг муҳитида бўладиган бўлди. Шунга биноан Эрдўғон мухолифат бўлинмаларини зарур қурол-аслаҳа ва разведка маълумотлари билан таъминлаб, уларни ҳужумга ундади:

а – Эрдўғон 2024 йил 25 октябрда Қозонда бўлиб ўтган Брикс саммити кулуарида Путин билан учрашганидан кейин журналистларга ўзининг “Россия президенти Путиндан Анқара билан Дамашқ ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш бўйича сўзлашувларни олдинга силжитишга ҳаракат қилишни ва Башарнинг мулоқот ҳақида унинг ўзи (яъни Эрдўғон) йўллаган таклифни қабул қилишини” сўраганини айтди. (Рейтер 25/10/2024).

б –Россиялик воситачилар Эрдўғоннинг сўровига жавобда Башар Асад кўп маротаба Эрдўғон билан учрашиш ва ўртадаги алоқаларни нормаллаштириш учун бир қатор шартларни, жумладан, Туркия ўз кучларини Суриядан олиб чиқиб кетишни шарт қилиб қўяётганини билдирган. Россия ташқи ишлар вазири Лавров Туркиянинг “Ҳуррият” газетасига 2024 йил 1 ноябрь куни берган интервюсида: “Туркия ва Суриянинг ҳар иккиси алоқаларни нормаллаштириш учун музокараларни қайта бошлашга жиддий аҳамият бермоқда. Аммо бу ўриндаги асосий тўсиқ Туркия кучларининг Сурия шимолида турганлигидир” дея таъкидлади. Бу эса нормаллаштиришга жон куйдириб уринаётган Эрдўғонинг ушбу позициясидан ҳамда араб лигаси давлатлари қувватловидан фойдаланган Башарнинг аҳмоқона қайсарлигидан далолат беради. Чунки у, Америка ҳануз ўрнимни босадиган муқобил номзодни тополмади ва шу сабабли ҳам менинг ҳокимиятда қолишимни истайди, деб ўйлаган эди.

в – Туркия режими бундай вазиятда Башар билан музокара олиб бориш орқали ўзи истаган ечимга эришишдан умидини узгач, музокарали ечим Башарга босим ўтказувчи ҳарбий преамбула билан тамомига етиши ҳақида Америка розилигини олди. Шундан кейин Эрдўғон 2024 йил 27 ноябрдан бошлаб қуролли бўлинмаларни ҳаракатга келтирди. Буни ана шу бўлинмаларнинг Башар режимига босим ўтказиш учун олға ташланишига йўл очиб берган турк режими эканлиги, яъни бу #Туркия томонидан “яшил чироқ” ёқиб берилиши билан бўлганлиги кўрсатиб турибди: “Турк разведкаси билан алоқада бўлган мухолифатдаги манбаларнинг билдиришича, Анқара бу ҳужумга “яшил чироқ” ёқиб берган”. (Дойче велле Германия 30/11/2024).

Бундан мақсад Башарнинг Эрдўғон билан музокара столига ўтиришни қабул қилиб, Туркия билан алоқаларни нормаллаштириши ҳамда мухолифат билан сулҳга келиши ва ниҳоят Америка лойиҳаси бўйича сиёсий ечимга эришиш эди! Яъни бу, Эрдўғон БМТ бош секретари Гутерриш билан телефон орқали сўзлашуви чоғида айтганидек, Сурия учун “янги давр”нинг бошланиши эди. “Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон пайшанба куни Суриянинг тинчлик ва осойишталик билан бошқариладиган янги даврга кираётганини таъкидлади”. (Арабий 21, 5/12/2024).

3.       Америка: Қўшма штатлар учун Сурия мухолифатининг ҳужуми кутилмаган ҳол бўлмади. Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан шундай деди: “Суриядаги мухолифатнинг янгича вазиятдан фойдаланиб қолгани биз учун кутилмаган ҳол бўлмади” (Ал-Жазира нет. 1/12/2024). Ал-Жазира нет. 2024 йил 1 декабрда  Оқ уйга таяниб тарқатган  хабарга мувофиқ, Оқ уйнинг: “биз Суриядаги вазиятни кузатиб боряпмиз, ўтган 48 соат давомида минтақадаги марказлар билан контактлар олиб бордик”, деган гапига  кўра, Америка ташвиш билдирмади. “Америка миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Шон Саввет бундай деди: “Қўшма штатлар ўзининг шериклари ва иттифоқчилари билан биргаликда кескинликни юмшатишга, тинч фуқароларни ва озчилик миллатларни ҳимоя қилишга ҳамда ишончли ва жиддий сиёсий жараённи бошлашга чақиради. Бундай иш тутиш бу фуқаролик урушига дарҳол ва абадул-абад барҳам бериш имконини беради. Бунга Хавфсизлик Кенгашининг 2254 резолюциясига мувофиқ масалани сиёсий йўл билан ҳал қилиш орқали эришилади”. (RT 1/12/2024). Ал-Жазира 2024 йил 2 декабр куни ўз сайтида қуйидагини ёзди: “Америка давлат департаменти баёнот чиқариб, билдирди: “Ҳозирги эскалация можарони Сурия раҳбарияти иштирокида халқаро Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ сиёсий йўл билан ҳал қилишга катта эҳтиёж борлигини таъкидлаб турибди”. Бунда БМТнинг 2015 йилги резолюциясига ишора қилинмоқда. Унда Сурияда тинчлик процесси йўлга қўйилишига қарор қилинган бўлса-да, бироқ у шу кунгача амалга оширилмади. Шунингдек ҳужжатда, Сурияда 2016 йил январда тинчлик сўзлашувлари бошланиши кўрсатилган, мамлакат келажагини Сурия халқининг ўзи белгилаши таъкидланиб, ўтиш даври ҳукуматини тузишга ва БМТ ҳомийлигида сайловлар ўтказилишига чақирилган ҳамда тинч аҳолига қарши ҳар қандай ҳужумларни тўхтатиш талаб қилинган эди.. “Ал-Ҳурра” 2024 йил 4 декабрда ўзининг сайтида қуйидагини нашр қилди: “Блинкеннинг билдиришича, ҳозирги вақтда энг муҳим нарса Халқаро хавфсизлик кенгаши резолюциясига биноан олиб борилиши керак бўлган сиёсий процессни олдинга силжитишдир. Бу эса Сурияда ечимга эришишга ва ички урушга барҳам беришга уриниш билан бўлади”.. “Хабар лил-Анба” агентлиги 2024 йил 7 декабрда ўз сайтида қуйидагиларни нашр қилди: “Туркия ташқи ишлар вазирлиги: Биз Блинкенга Сурия ҳукумати мухолифат билан диалог олиб бориши зарурлигини етказдик, деб билдирди”.

4. Яҳуд вужуди: “Евро Нъюс арабия 2024 йил 30 ноябрда қуйидагиларни тарқатди: “Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўтган сешанба оқшомида исроилликлар олдида чиқиш қилиб, Ҳизбуллоҳ билан ўт очишни тўхтатишни қабул қилганини билдирди. Ўзининг мурожаатида Нетаняҳу Сурия президенти Башар Асадга ишора қилиб ўтишни ҳам унутмади. У ўз нутқида “Асад олов билан ўйнашяпти” деди. Бу нутқдан бир неча соат ўтмасданоқ Сурия бўлинмалари Сурия шимолидаги Асад кучларига қарши координациялашган ҳужумни бошлади. Бу эса кўплаб саволларни қўзғатди. Нетаняҳу Сурия шимолидаги воқеалар ривожига бағишланган махсус хавфсизлик йиғинини ўтказди. Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, бу мана шундай ишга нисбатан ғайри одатий ишдир”.. Ал-Жазира нет 2024 йил 1 декабрда хабар беришича, Едиот Аҳронот газетаси бундай деб ёзди: “Исроил армияси Сурияда  Эроннинг қандайдир самолёти қўнишига йўл қўймади. Бунга ушбу самолёт Ливандаги Ҳизбуллоҳга қурол-аслаҳалар олиб келаётгани эҳтимол, деган шубҳа сабаб бўлди”. Яҳуд вужуди Эроннинг яна Сурия саҳнасига дадил қайтиб киришига “Ливандаги ҳизбга қурол-аслаҳа етказиб беряпти” деган баҳона билан тўсқинлик қилмоқчи бўлаётганга ўхшамоқда. Зотан, у Эрон ёки Эрон ҳизбининг Сурияда ва сўнгра Ливанда ҳарбий жиҳатдан мустаҳкам томир отишини истамайди.

Бешинчи: Хулоса.. юқорида баён қилганларимиз фонида у қуйидагича бўлади:

1-      Суриядаги кескинликни юмшатиш минтақаларига ҳужумларни бошлашга бош-қош бўлган томон бу – Туркиядир. Унинг ортида эса Америка турибди.

2-      Туркия билан Америка иккаласининг бундан, яъни (жиддий сиёсий жараённи бошлаш) ва (янги давр-босқич)дан кўзлаган мақсади Сурияда янги режим ишини тартиблаштиришдир.. Мен Америка ва турк расмийларининг бу тўғридаги баъзи баёнотларини қайтадан келтириб ўтаман:

Америка миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Шон Саввет бундай деди: “Қўшма штатлар ўзининг шериклари ва иттифоқчилари билан биргаликда кескинликни юмшатишга, тинч фуқароларни ва озчилик миллатларни ҳимоя қилишга ва ишончли, жиддий сиёсий жараённи бошлашга чақиради. Бундай иш тутиш бу фуқаролик урушига дарҳол ва абадул-абад барҳам бериш имконини беради. Бунга Хавфсизлик Кенгашининг 2254 резолюциясига мувофиқ сиёсий йўл билан ҳал қилиш орқали эришилади”. (RT 1/12/2024). “Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон пайшанба куни Суриянинг тинчлик ва осойишталик билан бошқариладиган янги даврга кираётганини таъкидлади”. (Арабий 21, 5/12/2024).

3-      Улар гарчи ушбу ҳужумлар олиб келадиган сиёсий ечимдан нимани мақсад қилаётганларини очиқ айтишмаган бўлса-да, лекин ҳозир фронтларда жанг олиб бораётган кучларнинг турли-туман эканлиги воқесидан келиб чиқадиган кучлироқ эҳтимол шуки, Америка ва унинг тобелари тартиблаштирадиган нарса бу –барҳам топган мустабид режим ўрнига янги кучлардан иборат коалицион Сурия режимини пайдо қилишдир. Сурияда ҳам Ироқдаги курдлар минтақасининг автоном бошқарувига ўхшаш бўлган автоном бошқарув минтақалари юзага келади…

4-      Бу ечимда ўз ҳукмини ўтказаётган Америка бўлиб, бу ечимни ҳам у – худди 2024 йил 27 ноябр тонгида яҳуд билан Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувида ечимни яҳуд фойдасига кафолатлаганидек – яҳудлар манфаатларини рўёбга чиқарадиган ечим қилиб қўяди. Бу Сурияда ҳарбий конфронтация бошланган куннинг ўзида бўлган эди. Эроннинг Ливандаги ўз ҳизбини қўллаб-қувватлаши учун Сурия саҳнасига дадиллик билан қайтишига ҳам йўл қўйилмайдиган бўлади. Яъни, Эроннинг Ливандаги ҳизби билан қуруқлик орқали ҳарбий жиҳатдан боғланиши узиб ташланади.

Мана шулар – Америка ва турк расмийларининг юқорида баён қилинган Сурияда ҳужумлар бошланганига оид баёнотлари кўрсатиб турган ишлардир.

Олтинчи: Охирида шуни айтамизки, Сурияда юз берган ва бугун ҳам юз бераётган қонлар тўкилиши, уй-жойларнинг вайрон бўлиши, оилаларнинг сарсон-саргардон бўлишлари, албатта аламли ишдир. Айниқса, бу фожиа “сиёсий ечим” ва “янги давр” деган нарсани юзага чиқариш учун пайдо қилинган бўлса яна-да аламлидир. Бу “янги давр” мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари юз йил олдин Ислом Бошқарув низоми бўлмиш Халифаликни йўқ қилишга муваффақ бўлгани ва кейинчалик бошқа миллатлар, худди ебтўймаслар луқмага ташланганидек, устимизга ёпирилгани оқибатида мусулмонлар юртларида ўрнатилган фуқаролик секуляр режимлардан кўп ҳам фарқ қилмайдиган бўлади..

Шунга қарамай, Уммат тез кунларда яна олдингидек азизу мукаррам бўлади. Рошид Халифалик – Аллоҳнинг изни ила – яна ҳаёт майдонига қайтади. Лекин Аллоҳнинг суннати-қонунияти шуки, бизга осмондан малоикалар тушиб, Халифаликни тиклаб бериши, биз эса тек ўтираверишимиз керак эмас экан. Аллоҳнинг суннати бу эмас. Аксинча, Халифалик Роббиларига иймон келтирган ва ҳидоятлари яна-да зиёда бўлган Рижоллар қўллари билан тикланади.. Биз,  албатта бундай рижоллар – армияда бўлсин ёки мухолифатда бўлсин – йўқ деб билмаймиз, гарчи уларнинг сони оз бўлса ҳам. Айниқса, бошланганига ўн кун бўлган бу ҳодисаларни кузатаётган киши шуни кўрадики, режимга қарши курашаётганлар – Туркия ва унинг ортида турган Америкага тобе кимсалар каби ҳокимиятни бир елкадан бошқасига ўтказиб секуляр ўзгариш ясашга эришиш учун режим билан ана шу конфронтацияни бошлаган кимсалардангина иборат эмас.. Аксинча, бу курашга режим зулми оловида куйиб-қовурилган бошқа инсонлар ҳам аралашган. Улар Суриянинг мусулмон халқи истакларини рўёбга чиқариш учун тузумни ўзгартиришни истамоқдалар.. Биз ана шу инсонларга нидо йўллаб, уларни мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари истаётган бузуқ секуляр сиёсий ечимларни барбод қилишда кенг кўламли саъй-ҳаракатни бошлашлари ва бор куч-қувватни сарфлашларига чақирамиз. Зеро, уларнинг ана шу ҳодисаларда берган қурбонликлари беҳуда зое бўлмаслиги лозим!

Биз уларни Ислом Бошқаруви низоми бўлмиш рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришга чақирамиз. Шунда улар катта ажр ва буюк зафарга эга чиқиб, севинчли хушхабарга ҳақли равишда сазовор бўлган кишилар жумласидан бўладилар.

﴿نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾

“У Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!  [Саф 13]

6 жумодус-соний 1446ҳ

8 декабр 2024м

+2
0

Related posts:

Турк ҳукуматини ларзага солаётган сиёсий ва молиявий коррупция шармандалиги Брексит бўйича ўтказилган Британия референдумининг асл моҳияти! Ядрошунос олим Фахризодага қилинган суиқасд Россиянинг Украина бўйича позицияси билан Швеция ва Финляндияга нисбатан позицияси ўртасидаги фарқ
TagsАсад режимиСурия ҳодисалари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазо мусулмонларини ҳимоя қилишга чақирувчи оммавий намойишлар армиямиз учун «қизил чизиқ»дир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қаноти намойиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Михлофий Эрондан Яман ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/