Улар мусулмонларга қарши туришда бир-бирларига ҳамкордирлар

Улар мусулмонларга қарши туришда бир-бирларига ҳамкордирлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом кишиси асл мақсадини ўз эътиқоди талабида яшашга қаратиб, ушбу ғоя йўлида ҳар қандай машаққатлар келишидан қатъий назар сабот билан қадам ташлайди. Ҳамда ушбу олдига қўйган мақсадидан чалғимасликка асосий эътиборини қаратиб, йўлида туқнаш келган иккиламчи масалаларни ортга суради. Аммо бугунги мусулмонлар иккаламчи масалаларга эътиборларини буриб, асосий мақсаддан чалғимоқдалар.
Динимиз ғанимлари ҳам мўминларни ушбу мақсаддан чалғитиш учун ўзаро тилбириктириб, уйғонаётган умматни мўътадиллаштириш йўлида сақофий, керак бўлса ҳарбий ҳужумларини кучайтирмоқда. Неча йиллардан буён бир-бирлари билан душманлик ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар ўзаро бирлашиб, муқаддас динимизни сиёсий саҳнага яқин келтирмаслик учун имкониятларидаги бор куч-қувватларини сарф этмоқдалар. Кофирлар ўз ораларидаги душманчилик, келишмовчиликларга қарамасдан мусулмонларга қарши туришда бир-бирларига ҳамкордирлар. Гарчи улар туйғуларда, фикрларда хилма-хил бўлсалар-да, Аллоҳнинг йўлидан тўсишда бир-бирига ёрдам берувчи дўстлардир. Улар кофир жамиятнинг аъзоларидир. Аллоҳга ибодат қилаётган одамларга қарши урушиш учун куч ҳозирлашда бир-бирлари билан мусобақа қиладилар.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
– “Кофир-динсиз кимсалар бир-бирига дўст-ҳамкордир”. (Анфол:73)
Дарҳақиқат, дунё етакчилиги Ғарб қўлига ўтгандан буён Исломни бошқарувдан узоқлаштириш, мусулмонларнинг юртларини парчалаб ташлаш учун бор имкониятларидан фойдаланмоқда. Ғарб мусулмонларни янада адаштириш ва парчалаб ташлаш мақсадида уларнинг юртларини майда бўлакларга бўлиб, хоин ҳукмдорларга юрт тақдирини топширмоқда. Мусулмонлар Ғарбнинг мабда ва тушунчаларини олишдан йироқ бўлмоқлари лозим, чунки бу сақофатни олиш ўз оёғига болта уриш билан баробардир.
Умматга шунча жабру-ситамлар бўлишига қарамасдан, бугунги кунда ўзлигини англай бошлаган мусулмон дунёси маълум бир ҳудудда мустақил давлатчаларга эга бўлишни эмас, балки бутун Ислом оламида ягона исломий жамиятни барпо этиш шиорини баланд кўтара бошлади. Бир сўз билан айтсак, ҳатто мустамлакачи ҳукуматлар ҳам ўзлари тарғиб қилаётган тузумларига мусулмонлар рози бўлмаслигини ҳамда Роббиларини розилиги йўлида шаҳдам қадам босаётганини, Аллоҳнинг розилигига эришиш учун исломий ҳаётни бошлаш мақсадидан ҳеч нарса қайтара олмаслигини англаб етди.
Хулоса ўрнида айтамизки, У Зотга иймон келтириб, дин йўлида бирлашганлар, молу-жонини ўз ғояси йўлида қурбон қилишга тайёр бўлган холис мусулмонлар тез кунларда Роббилари тарафидан ваъда қилинган Аллоҳнинг нусратига эришадилар. Билингки, бу ҳаётдаги юз берадиган сиёсий жараёнлар, яъни ғалаба, дунё бошқарувига эгалик ҳамиша ғанимларимиз қўлида бўлмайди, балки Аллоҳнинг изни ила яқин кунларда мўминлар Аллоҳнинг нусрати билан шод-хуррам бўладилар.
ﺃَﻻ ﺇِﻥَّ ﻧَﺼْﺮَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻗَﺮِﻳﺐٌ
– “Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир”. (Бақара:214)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
03.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ