Ўзбек жамиятини жиноят олами вакилларидан тозалаш

Хабар ва изоҳ
Ўзбек жамиятини жиноят олами вакилларидан тозалаш
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Kun.uz ва бошқа бир қанча расмий каналларда 2023 йил ноябр ойининг охирида ҳукумат расмийларининг айтишларича, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланган ҳамда “Тошкент шаҳрида ва Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди” сарлавҳаларида хабарлар тарқалди. Шунингдек, жиноят оламида таниқли бир неча шахсларнинг номи тилга олиниб, уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун қамоққа олиш ишлари олиб борилганлиги ёритилди.
Изоҳ: Ҳафта ичидаги энг шов-шувли хабар – юртимиздаги жиноят оламида номи чиққан кимсалар ва уларга алоқадорларни оммавий таъқиб қилиш амалиёти бўлди, десак тўғри бўлади. Чунки бу ҳақдаги мавзуга тўхталмаган – расмий ёки норасмий бўлсин – бирор манбанинг ўзи қолмади. “Фарғонада катта “тозалаш””, “Наманганда “тозалаш”” каби сарлавҳалар деярли ҳафта давомида расмий саҳифалардан тушмади. Шу ўринда табиий савол туғилади, ҳукуматни бу тадбирни ўтказишга ва бунчалар шов-шув кўтаришга қандай омиллар ундади? Улар ички омилларми ёки ташқими? Бундан ташқари, бу тозалов тадбиридан кўзланган мақсад нима эди? Албатта, ҳукуматни бу ишга ундаган омиллар йўқ эмас. Бугунги халқаро вазиятни, айниқса Фаластин замини – Ғазода қаршилик ҳаракати гуруҳлари билан яҳудий босқинчи кучлар ўртасида Муборак Фаластин – Шонли Ғазода юз бераётган кескин тўқнашувларни ҳамда юртимиз ичкарисидаги ижтимоий, иқтисодий тангликларни инобатга олган ҳолда фикрлайдиган бўлсак, айтиш мумкинки, ҳукуматни бу тадбирни ўтказишга ундаган ҳам ички, ҳам ташқи омиллар мавжуд.
Ташқи омил шуки, дунёдаги бугунги вазият ҳар қачонгидан кўра ортиқроқ зўриқишни бошдан кечирмоқда. Хусусан, бутун куфр давлатлари бирлашиб олиб, Ғазода мусулмонлар ҳаққида – бегуноҳ ёшлар, аёллар ва қарияларни-да аямасдан нажас яҳудлар қўли билан оммавий қирғинлар ўтказаётгани, қалбида заррача иймони бор ҳар бир мусулмонни ғамга ботирмасдан қўймаяпти. Бу эса мусулмонлар юртларидаги малай ҳукуматларни қаттиқ саросимага солиб қўйди.
Ғазодаги бағри қон оналар фарёди, қўрқувдан қалтираётган гўдаклар ноласи, фарзандининг қонга беланган, ҳатто бўлакланиб кетган танасини кўтариб югураётган оталар фиғони бутун дунёни ларзага солмоқда. Аммо мусулмонлар тепасидаги малай ҳокимлар, жумладан Ўзбекистон раҳбари ҳам ва айниқса, Яқин Шарқ минтақаси давлат раҳбарлари армияларни ҳаракатга келтириб, бегуноҳларимиз қонига ташна яҳуд кучларини тор-мор этиш билан мазлум жафокаш Ғазо аҳлига ёрдам бериш ва Масжиди Ақсони яҳудлар нажосатидан озод қилиш ўрнига, “икки халқ учун икки давлат” лойиҳасини илгари суриб, қуруқ баёнотлар беришдан нарига ўтмаяпти. Бу – куфрбоши Америка ташлаган лойиҳа бўлиб, босқинчи (исроил) вужудини тан олиш ва мингларча бегуноҳ тўкилган қонларга ҳамда бутун Ислом умматига хиёнат ҳисобланади. Чунки улар билишяптики, агар яҳуд босқинчи кучлари мағлуб бўладиган бўлса, Араб-Ислом юртлари тепасидаги малайларнинг тахтлари ҳам ўша заҳотиёқ, сўзсиз қулайди. Шунинг учун бугун бу малай ҳокимлар олдидаги асосий ташвиш – Ғазо мазлумлари ёнини олиш эмас, қандай йўл билан бўлса-да, қўрқоқ, қонхўр яҳуд вужудини сақлаб қолиш бўлмоқда. Ўзбек ҳукумати ҳам мана шу сабабли юртимиз мусулмонларида, бутун уммат Исломий Хилофат давлатида бирлашиб ягона вужудга айланиши нақадар зарурлигини чуқур ҳис қилиш пайдо бўлмасин ва айниқса, ёшларда жиҳодий руҳ ўсиб кетмасин, деб масжидларда Ғазо воқеаларини тилга олишга кескин тақиқ қўйиб келмоқда.
Ички омилга келсак, Ўзбекистон ичкарисида давлат идораларига нисбатан халқимиздаги умид борган сари йўқолиб бориб, охирги пайтларда ечимни асосан Исломдан излаш анча кўзга ташланмоқда, ҳатто одамлар айрим ҳолларда – дардини тинглайдиганни тополмаганидан – “ўғри қонунлари” ижрочиси бўлмиш “кўча” жиноятчиларига мурожаат қила бошлади. Албатта, бу нарсалар тобора ўз ўрни ва авторитетини қўлдан бой бераётган давлатни хушёр тортишга мажбур қилмасдан иложи йўқ. Шунинг учун ҳукумат ўзининг ҳайбатини ва жиноят оламига нисбатан – улар ким бўлишидан қатъий назар – ҳеч қачон тоқат қилмаслигини бирров кўрсатиб қўйиш мақсадида мазкур тадбирларни ўтказишга киришди. Аммо ҳукумат олдида уларни бутунлай тугатиш режаси мавжуд эмас ва тугата олмайди ҳам. Негаки, тепада ўтирганларнинг ўзлари ўшалар билан аллақачон ош-қатиқ бўлиб угурган энг катта ўғри ва жиноятчилар тўдасидир. Жиноят оламига қарши оммавий таъқиблар, ҳатто уларнинг айримларини қамоққа олишлар ортида асосан халққа қўрқув солиш ва жиноят олами одамларини ҳукуматга тааллуқли “қизил чизиқлар”дан огоҳ этиш билан ўз “рамкаси”га келтириш ҳамда давлат хоҳлаган пайтда бундай норасмий мухолифларни йўқ қилиш қудратига эга, деган нарсани кўрсатиб қўйиш ётибди, десак ўринли бўлади. Жамиятни бундай жиноятчи унсурлардан тозалаш аслида эзгу ишдир. Бироқ бунинг учун тўғри дастур ва уни ўзлари намуна бўлиб туриб татбиқ қиладиган шарафли инсонлар керак бўлади. Бундай тўғри дастур эса, фақат Исломда бордир.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аслида бош жиноятчилар Исломга мутлақо ёт бўлган Ғарб тузумини татбиқ қилаётган мана шу малай раҳбарлардир. Улар ўзларининг таги чириган курсиларини сақлаб қолиш учун ҳар қанча чора-тадбирлар қўллашмасин, буларнинг бари кун сайин уйғониб, ўз динига тобора талпинаётган халқимизда, диёримизни бундайлардан бутунлай тозалаб ташловчи Исломий Хилофат давлатига бўлган эхтиёжнинг янада кучайишига катта туртки бўлади холос. Зеро, Халифалик Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек, инсонларнинг жони-ю моли ва ор-номусини қўриқлайдиган қалқондир.
إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقى به
“Албатта, Имом (яъни Халифа) – ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган қалқондир”.
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми