| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

  • Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

  • Ливан қаёққа қараб кетмоқда?

  • АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?

  • Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

  • Америка билан дўстлашиш — дунё ва охиратда очиқ-ойдин зиёндир

  • Мусулмонлар армиялари қачон Муборак заминни яҳудийлардан тозалаш учун оёққа туради?!

  • Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

By htadmin
31.07.2026
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Саволга жавоб

Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

Аби Орифга

 Савол: Улуғ шайх ҳазратларига: Ҳизб ут-Таҳрир амири шайх Ато ибн Халил Абу Роштага, Аллоҳ таоло у кишини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Улуғ шайхимиз, устозимиз, етакчимиз, Аллоҳ иззат-икром қилган амиримиз! Аллоҳ таолодан сиз ва муҳтарам аҳлингиз-оилангиз доимо соғлик-омонлик, офият ва баракот устида бўлишларингизни сўраймиз, Аллоҳ субуҳонаҳу ва таолонинг ҳифзу ҳимояси ва риоясида бўлишларингизни тилаймиз. Омин.

Аммо кейин, олдиндан узр сўраган ҳолда, бир масала ҳақида сўрамоқчи эдим, у қуйидагича:

Мен буюк олим, аллома шайх Тақийюддин ан-Набҳоний раҳимаҳуллоҳнинг китобларида, хусусан, «Исломий шахсия» китобидаги баҳсларда «ақл» ва «ақлия» истилоҳлари ишлатилганини кўрдим. Шайх Тақийюддин ан-Набҳоний ҳар икки истилоҳга аниқ таъриф берган, ҳатто «ақлия»ни таърифлашдан олдин аввал «ақл»ни таърифлаган.

Бироқ мен шайх Тақийюддин ан-Набҳонийнинг китобларида, хусусан, «Исломий шахсия»даги баҳсларда «нафс»га берилган таърифни топмадим, балки у кишининг бевосита «нафсия»ни таърифлаганини кўрдим.

Саволим шуки: Шайх Тақийюддин ан-Набҳоний назарида, агар мавжуд бўлса, «нафс»нинг таърифи нима? Ёки муҳтарам Шайхимиз сизнинг назарингизда «нафс»нинг таърифи ва унинг ҳақиқати нимадан иборат? Шунингдек, «нафс»ни «ҳаётий куч» деб тушуниш тўғри бўладими?

Узр сўрайман, яна бир саволим бор эди: Аллоҳ субуҳонаҳу ва таоло Қуръони Каримда нафсларни уларнинг уйқуси пайтида вафот эттиришини зикр қилган. Уйқу пайтида нафснинг вафот эттирилишидан мурод нима? Бунинг маъноси — нафс инсоннинг ақлий қувватини, узвий эҳтиёжларни ва ғаризаларни (инстинктларни) ўз ичига олади, деганими? Шу маънодаки, инсон уйқуда бўлган пайтида,  ақл, узвий эҳтиёжлар тўхтатиб қўйилади ёки «ўладирилади»?

Жавобингиз учун Аллоҳ сизни кўпдан-кўп хайрлар билан мукофотласин. Аллоҳ субаҳонаҳу ва таолодан барча солиҳ амалларинггиз учун дунё ва охиратда энг гўзал мукофотларни беришини сўраймиз. Омин, йа Роббал- оламин!

Биродаринггиз: Муҳаммад Ориф (Боғор – Индонезия)

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Биринчидан: Ҳа, китобларимизда «нафс»га берилган муайян таъриф мавжуд эмас. Чунки у муштарак лафз бўлиб, унинг маънолари қўлланилишига ҳамроҳ бўлувчи қаринага (ишорага) қараб фарқланади. «Нафсия»га келсак, у муайян маъно англатадиган атамадир.

Муштарак лафзга нисбатан буни изоҳлаш учун «Шахсия» китобининг 3-жуз, 164-бет, «ал-Иштирок» бобида шундай келган:

Муштарак лафз — бир лафзнинг бир-биридан фарқли бўлган икки ҳақиқат(маъно)га вазъ қилиниши (қўйилган бўлиши)дирки, улар аслида ҳам моҳиятан ўша маънода эди. Муштарак лафз деб, икки ва ундан ортиқ маъноларнинг ҳар бири учун алоҳида қўйилган лафзга айтилади. Мисол учун, “عين” лафзи кўриш аъзоси бўлмиш кўз, жория, яъни оқувчи суюқ нарса, олтин каби маъноларга, шунингдек, “روح” лафзи ҳаёт сири (жон) маъносига, Аллоҳга алоқадорликни идрок қилишга, Жаброил алайҳиссаломга ва бошқа муштарак маъноларга далолат қилгани каби… Муштарак лафз(синоним сўзлар) араб тилида мавжуддир. Абул Ҳасан ал-Басрий айтган: “Луғатшунослар «қуръ» сўзини поклик ва ҳайз маъноларида қўллаганлар, ҳолбуки бу иккиси бир-бирига зиддир. Бу эса араб тилида  муштарак исм(сўз)лар борлигига далолат қилади”. Бу ҳолат Қуръон Азимда ҳам келган. Аллоҳ таолонинг: ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ Уч қуръ (туҳр-поклик ёки ҳайз)” ва шунингдек У зотнинг وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ Кириб келаётган ва чекинаётган кечага қасамки” қавллари каби. Бу – кечанинг кириб келиши ва чекиниши (орқага қайтиши) маъноларини англатади. عسعس сўзи кечанинг кириши ҳамда чекиниши ўртасида муштаракдир. Бу эса лафз муштараклиги араб тилида мавжудлигини кўрсатади…

 Шунинг учун ҳам муштарак лафз айнан қайси маънони англатаётганини аниқлаш ва ўша маънога хослаш учун қаринага(ишорага) муҳтож бўлинади. Кўзланаётган маънони аниқлаштирадиган қарина  бўлиши шарт…»

Демак, муштарак лафзнинг маъноларидан бирини белгилашда қарина зарурдир… (Нафс) калимасида ҳам худди шундай: у қаринага қараб турли маъноларда келади. Қуйида ушбу маънолардан баъзиларини келтираман:

Биринчидан: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: У киши айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсон вафот этган вақтда нигоҳи (кўзи) тикилиб қолганини кўрмаганмисизлар?» дедилар. Саҳобалар: «Ҳа, кўрганмиз», дейишди. У зот: «Бу — нигоҳи (кўзи) нафсига эргашган вақтдир», дедилар. Бу ҳадисда нигоҳ нафсга эргашмоқда, шу сабабли бу ердаги «нафс» сўзи маъносини баён қилиб берувчи қаринага эҳтиёж бор. Бу қарина эса Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадисида келган. У киши айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саламанинг ҳузурига кирдилар, унинг кўзлари очилиб (тикилиб) қолган эди. У зот унинг кўзларини юмиб қўйдилар, сўнг: «Албатта, руҳ қабз қилинган (олинган) вақтда нигоҳ унга эргашади», дедилар. Бу ҳадисда эса нигоҳ руҳга эргашмоқда. Ҳар икки ҳадисни Муслим ривоят қилган… Бу шуни англатадики, вафот этганда нигоҳ унга эргашадиган «нафс» — Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадисида нигоҳ руҳга эргашади деб келганидек, айнан жон маъносидаги «руҳ»дир. Яъни, бу ўринда жон ва нафс бир хил маънодадир.

Иккинчидан: «Лисонул араб»да (6/233) «нафс» маъноси ҳақида шундай келган:

1) «Нафс» лафзи билан инсоннинг бутун борлиғи ифодаланади. Масалан, одамлар: «Ҳузуримда учта нафс (киши) бор», дейишлари ва Аллоҳ таолонинг: أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَا حَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ «Бирор нафс (жон): “Аллоҳ ҳузурида йўл қўйган камчиликларим учун менга ҳасрат-надоматлар бўлсин!” демасидан олдин…»

2) «Нафс — қон маъносида ҳам… Нафс — кўз тегиши (кўз) маъносида ҳам келади. «Ан-Нофис» النافس — кўзи тегувчи, «ал-Манфус»  المنفوس— кўз теккан, «ан-Нафус» النَفُوس — одамларнинг молларига зарар етказиш учун тикилиб қаровчи ўта ҳасадгўй ва кўзи тегувчи киши. «و ما أنفسه» — «унинг кўзи нақадар ўткир/кучли!» деганидир. Бу Ал-Лиҳёнийдан ривоят қилинган. «أصابت فلانا نفس» — «фалончига кўз тегди» ва бир кишига кўзинг тегса, «نفستك بنفس» — «сенга кўзим тегди», дейилади…

3) «تنافسنا ذلك الأمر وتنافسا فيه» — «биз ўша ишда бир-биримизга ҳасад қилдик ва ўзиб кетишга  интилдик (мусобақалашдик)». Азиз ва Олий бўлган Танзил (Қуръон)да: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ —

 «Бас, мусобақалашувчилар айнан шунда (шу йўлда) мусобақалашсинлар!» Яъни рағбат қилувчилар шунда рағбат кўрсатсинлар. Муғийранинг ҳадисида «سقيم النِفاس» — أسقمته المنافسة و المبالغة على الشيء «уни бир нарсада мусобақалашиш ва ғолиб бўлишга интилиш бемор қилди /заифлаштирди» маъносида келган.

 Ҳадисда эса: «… Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун камбағалликдан қўрқмайман, балки сизлардан олдингиларга дунё кенг-муҳайё қилинганидек, сизларга ҳам кенг-муҳайё қилинишидан ва улар дунёда бир-бирлари билан мусобақалашганларидек, сизлар ҳам унда мусобақалашишларингиздан, бу эса, уларни ҳалок қилганидек сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман» деган сўзлар келган. Бу ердаги «мунофаса»  المنافسة— бир нарсага жуда рағбат қилиш ва унда устун бўлишга интилишдир… [«Лисонул араб»дан иқтибос тугади].

Кўриб турганингиздек, «нафс» маъноси матндаги қаринага муҳтож бўлади. «Нафс» ва ундан ясалган сўзларнинг бошқа маънолари ҳам бор бўлиб, уларнинг ҳар бири қаринага муҳтождир… Шундай қилиб, биз «нафс»нинг маъносини муайян бир шаклда зикр қилмадик, чунки у қаринага боғлиқдир. Бас, маъно насснинг ўзида ёки бошқа бир нассда келган қаринага қараб фарқланади.

Иккинчидан: Сизнинг ушбу ояти кариманинг маъноси ҳақидаги саволингизга келсак:

﴿اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ﴾

“Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-ибратлар бордир.” (Зумар:42).

Мен рожиҳроқ (устунроқ) деб кўрадиган маъно шуки, Аллоҳ субуҳонаҳу инсон ўлганида нафсни барча ҳаёт ишларидан тўхтатиб вафот эттиради, шунингдек, нафсларни уйқуси пайтида ҳаракатланиш, ажрата олиш ва тасарруф қилишдан… ва ҳоказолардан тўхтаттириб қўяди.

Янада аниқроқ изоҳлаш учун баъзи тафсир ва луғат китобларида келган маълумотларни эслаб ўтаман:

1- Қуртубий тафсирида (Зумар сураси, 42-оят) шундай келган:

«Бу оятда тўртта масала бор: биринчиси, Аллоҳ таолонинг اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا деган сўзи, яъни уларнинг ажаллари ниҳоясига етганда жонларини қабз қилади (олади). وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا — “ўлмаганларини эса уйқусида (вафот эттирур)” ибораси ҳақида ихтилоф қилинган. Айтилдики: руҳлари уларнинг баданларида қолган ҳолда, уларни тасарруф қилишдан (ҳаракатланишдан) тўхтатади (қабз қилади). فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى — “Бас, Ўзи ўлимни ҳукм қилган жонни ушлаб қолур, бошқасини эса қўйиб юборур”. Ушбу “..бошқаси” — ухлаётган жондир, уни ўлим ажали келгунига қадар тасарруф этиш учун қўйиб юборади. Ибн Исо айтди:… Саъид ибн Жубайр айтди: “Албатта, Аллоҳ ўликларнинг руҳларини улар ўлганларида, тирикларникини эса улар ухлаганда қабз(олади) қилади. Шунда улар (руҳлар) Аллоҳ хоҳлаганича бир-бирлари билан танишадилар. فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى — «Бас, Ўзи ўлимни ҳукм қилган жонни ушлаб қолур, бошқасини эса қўйиб юборур», яъни қайтаради… ” Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади, у зот айтдилар: «Қандай ухласангиз, шундай ўласиз ва қандай уйғонсангиз, шундай қайта тириласиз». Умар розияллоҳу анҳу айтди: “Уйқу — ўлимнинг биродаридир”. Жабир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг марфуъ тарзда ривоят қилинган ҳадисида айтилдики: “Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ухлайдими?” У зот айтдилар:«Йўқ, уйқу — ўлимнинг биродаридир, жаннатда эса ўлим йўқдир» (Дароқутний ривоят қилган)…………»

Хулоса:

а) Биз «нафс»нинг маъносини муайян бир шаклда зикр қилмадик, чунки у қаринага боғлиқдир. Бас, маъно насснинг ўзида ёки бошқа бир нассда келган қаринага қараб фарқланади…

б) Мен ушбу ояти кариманинг: اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ маъноси ҳақида ушбу  маънони рожиҳроқ (устунроқ) деб биламан: Аллоҳ субуҳонаҳу инсон ўлганида нафсни барча ҳаёт ишларидан тўхтатиб вафот эттиради, шунингдек, нафсларни уйқуси пайтида маълум муддат ҳаракатланиш, ажрата олиш ва тасарруф қилишдан… ва ҳоказолардан тўхтатиб қўяди.

Мен ушбу масалада рожиҳроқ, деб билганим шулардир. Аллоҳу Аъламу ва Аҳкам…

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                      14 Сафар 1448ҳ

                                                                                                28 июл 2026м

Tagsистилоҳлуғаттаъриф
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия қонхўри Башар Асад ҳамда қирғин остидаги амнистия!

  • МАҚОЛАЛАР

    Тўғри йўл ундан воз кечиш билан нотўғри бўлиб қолмайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/