Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар: Мустамлакачилик мақсадларини амалга оширишга қаратилган алангали баёнотлар ва ҳарбий ҳаракатлар
Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари жорий йилнинг 20 июль куни Ямандаги Саккизлик Президентлик Кенгаши раиси Рашод ал-Алимийнинг телемурожаатини тарқатди. Унда у аҳолининг барча қатламларини Ҳусийларнинг пойтахт Санодаги 12 йиллик ҳукмронлигига чек қўйиш ва уларни у ердан ҳайдаб чиқариш учун ҳарбий кучларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Ҳусийлар эса бунга жавобан 2014 йилдан бери ўз назоратида бўлган аэропорт ва портларга қўйилган қамалнинг бекор қилинишини талаб қилиб, вазиятни кескинлаштириш билан жавоб қайтардилар.
Бу Рашод ал-Алимийнинг сўнгги бир ярим ой ичидаги иккинчи алангали баёнотидир. Бундан олдин, 2026 йил 11 июнда БМТ вакилига тақдим этган ўз қарашларида ҳақиқий ечим Ҳусийлар билан ҳокимиятни бўлишишда эмаслигини таъкидлаган эди. Бу баёнот 2026 йил 7 июнда Аммонда бўлиб ўтган Адан ва Риёз ўртасидаги Мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилишидан бир ҳафта ўтиб, ҳамда БМТ вакили Грюндбергнинг Сано, Адан ва Риёз вакилларини ўз ичига олган қўмита йиғилишини ўтказишга даъват қилганидан сўнг янграган эди.
Алимийнинг охирги баёноти Риёз томонидан Сано аэропорти учиш-қўниш йўлагининг бомбардимон қилиниши билан бир вақтга тўғри келди. Бу бомбардимон 2026 йил 13 июль куни Теҳрондан учиб келаётган “Mahan Air” самолётининг қўнишига тўсқинлик қилиш мақсадида амалга оширилди. Бундан олдин, 2026 йил 3 июль куни ушбу самолёт Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг дафн маросимида иштирок этган Ҳусийлар ҳайъатини олиб келиш учун қўнгани аниқланган эди. Шундан сўнг икки томон ўртасида кескин жавоб ҳаракатлари бошланди:
Дастлаб Ҳусийлар Абҳо аэропортини (Абҳо — сўнгги мусулмонлар давлати бўлмиш Усмонийлар халифалиги даврида Яманга қарашли Асир вилояти маъмуриятининг маркази бўлган) ракеталар билан нишонга олдилар.
20 июль куни Саудия кемаларининг Боб ул-Мандаб бўғози орқали ўтишини тақиқловчи баёнот бердилар ва буни уч кундан кейин Саудиянинг иккита нефть танкерига зарба бериш билан амалда қўлладилар.
Риёз эса 2026 йил 25 июль куни Ҳудайда вилояти ва Қизил денгиздаги Камаран оролидаги жойларни бомбардимон қилиш билан жавоб қайтарди.
Ҳусийлар айнан шу куни Жизон ва Ямбудаги “Aramco” компаниясига зарба беришди. Шу билан бирга, Шабва вилояти чегараларидаги Биҳон ва Ҳариб фронтларида Маъриб ва Ал-Байдо вилоятлари билан туташган ҳудудларда тўқнашувлар авж олди.
Теҳрон ва Санонинг Ҳурмуз ва Боб ул-Мандаб бўғозларидаги ҳужумлари Вашингтоннинг Риёз томонидан Яман орқали Араб денгизига нефть қувури тортиш жараёнини тезлаштириш ҳақидаги талабини амалга оширмоқда. Бу орқали нефтни шарққа — Тинч океани орқали етказиб бериш кўзда тутилган. Халқаро инқироз гуруҳи (ICG) Теҳроннинг Боб ул-Мандабда Ҳусийлар томонидан кемалар қатновини чеклашдаги иштирокини эътиборга олди. Шу билан бирга, Европа ўз кемаларининг хавфсиз ўтишини таъминлаш учун 2024 йил 19 февралда бошлаган “Aspides” номли мудофаа ҳарбий-денгиз операцияси Қизил денгизда муваффақиятли давом этаётганини таъкидламоқда.
Ямандаги низолашаётган икки томон томонидан амалга оширилаётган барча сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар БМТнинг янги музокаралар раундини ўтказиш ва “йўл харитаси”ни қайта тиклаш учун тайёргарлигидир. Бу “йўл харитаси” 2023 йил 7 октябрдаги “Ақсо тўфони” операцияси ҳамда АҚШ ва унинг боқимандаси бўлган яҳудий вужудининг Эронга қарши тажовузи сабабли тўхтаб қолган эди. Демак, Яманда тинчлик ва барқарорликни изидан чиқаришдан тортиб, уни маҳаллий аҳоли қони эвазига бўлса-да қайта тиклашгача бўлган жараёнлар шунга хизмат қилмоқда!
Бу шуни англатадики, Адан ҳукумати БМТ олдида ўз талаблари даражасини оширмоқда. БМТ эса Адан ва Сано ўртасида ҳокимиятни бўлишиш ташаббускоридир. Бу бўлиниш натижасида Адан ҳукумати 2022 йил октябрь ойидан бери тўхтаб қолган ва унга сезиларли таъсир кўрсатган нефть экспортини қайта бошлади. Бунга жавобан Сано ҳам ўз талабларини оширди: нефть экспорти қайта тиклангач, “йўл харитаси”га мувофиқ бутун мамлакат бўйлаб давлат хизматчиларига маош тўланиши керак. Бу жараёнда Санодаги Нефть вазирлигининг Халқаро нефть секторлари тендерлари низомини тайёрлаш қўмитаси шартномаларга расмий ўзгартиришлар киритган ҳолда, хорижий нефть компаниялари билан шартномалар тузишга кўз юммоқда. Шунингдек, пудратчи компанияларнинг йўналиши ҳам ўзгарган. Бундан буён мамлакатда эмин-эркин фаолият юритган Европа компаниялари даври тугади. Илгари қабул қилинмаган, аммо Жанубий Корея ёки Индонезия ниқоби остида кириб келаётган компаниялар вақти келди. Ва уларнинг АҚШга тегишли экани аниқдир.
Бошқа томондан, Ямандаги тўқнашаётган мустамлакачилик манфаатларига (эски Британия ҳарбий мустамлакачилиги ва янги Америка иқтисодий мустамлакачилиги) хизмат қилувчи икки минтақавий куч — Риёз ва Абу-Даби ҳам ҳаракатга келди. Вашингтон хизматкори — Саудия Мудофаа вазири Холид бин Салмон бин Абдулазиз ва Лондон хизматкори — Мансур бин Зайд Ал Наҳаён жорий йилнинг 21 июль куни Қизил денгиздаги Синдала ороли яқинида учрашдилар. Бу учрашув Абу-Даби Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳусийларнинг Саудия кемаларини Боб ул-Мандабдан ўтишини тақиқлаш ҳақидаги баёнотини қоралаган баёноти билан мустаҳкамланди. Ушбу учрашув АҚШ ва яҳудий вужудининг Эронга қарши олиб бораётган уруши фонида юз бераётган бўлса-да, Риёз ва Абу-Даби ўртасидаги бу яқинлашув уларнинг Аллоҳга, Росулига ﷺ ва Яман аҳлига қилган хоинликларини яширишга хизмат қилади.
Рашод ал-Алимий Яманни БМТ Низомининг 7-боби остига қўйган халқаро тизим томонидан тайинланган! Ва ушбу тизим унинг Саккизлик Кенгашига ҳам, Жамол бин Умарнинг имзоси билан Ҳусийларга ҳам розилик берган. Яман аҳли гувоҳки, уларнинг юртидаги тинчлик ва барқарорликни халқаро мустамлакачилик манфаатлари йўлида БМТнинг ўзи изидан чиқарди! Унинг бу можаролари мамлакатни янада парчалаб, Сайкс-Пико чегараларидан ҳам майдароқ, ҳеч қандай куч-қудратга эга бўлмаган бўлакларга бўлиб ташлашга олиб келади. Мамлакатнинг янги малайлари эса ушбу режаларни амалга ошириш, манфаатларни ҳимоя қилиш ва нефтни талан-торож қилишда давом этишни ўз зиммаларига олмоқдалар. Якуний сўз эса барибир ўз дунёси ва охиратини Яратувчиси ҳузурида белгилайдиган иймон аҳлида қолади.
Эй иймон аҳли! Халқаро кучларнинг низоларини ўзингиздан ва юртингиздан узоқлаштиринг, ўтмишдошларингизнинг шараф ва шуҳратини қайта тикланг! Аллоҳнинг куч-қудратидан мадад сўранг, чунки Унинг буйруқларига бўйсунишингиз фарздир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَنْيَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
«Аллоҳ ҳеч қачон кофирларга мўминлар устидан бирон йўл бермагай» (Нисо: 141).
Шундай экан, пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилинг. Зеро, бу Яман ва бутун дунё муаммоларининг тубдан ва ягона ечимидир. Оламларга раҳмат ва пайғамбарларнинг сўнггиси қилиб юборилган Муҳаммад Мустафо ﷺ айтганлар:
«…Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Муҳандис Шафиқ Хамис
Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ