Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
32
Робиталар тўғрисида таништириб ўтдик. Энди бу робиталар тўғрисида хулоса қиладиган бўлсак ватандошлик, миллатчилик, руҳий ва фойда кўриш учун бўлган робиталарнинг бирортаси ҳам жамият ҳаётида тараққий этишни, яъни ўсишни кафолатловчи робита бўла олмас экан. Чунки бу робиталар маълум вақтда ва маълум бир жойдагина инсонларни бирлаштира олиб, қолган вақт ва жойларда бирлаштириб тура олишга қодир бўлмайди. Ўз-ўзидан маълумки, юқорида айтиб ўтилган жамиятни доимо бирдек бирлаштириб тура олмайдиган робиталар жамият учун хавфли робита бўлиб, жамиятни яксон қилувчи тубанлик сари етаклайди. Чунки уларда жамиятнинг ҳар бир муаммосига ечим йўқ, ечим бўлмас экан, бу ечилмаган ёки нотўғри ечимлар орқали ечишга ҳаракат қилинган муаммолар жамиятни қолоқлик домига улоқтиради. Оқибатда эса, бундай жамият осонгина мустамлакачи золимларнинг ўлжасига айланади. Шунинг учун жамиятда робита сифатида танланувчи фикр, аввало, шу жамиятдаги барча муаммоларга ечим бера олсин. Шундагина у жамият учун робита бўлишга яроқли ҳисобланиб, жамиятдаги инсонларни доимо ҳар қандай вазиятларда бирлаштириб тура олади.
Бундай робита мабдавий робитадир, яъни мабдавий ақидадир. Мабдавий ақидагина жамият муаммоларига ечим бера олади. Албатта бу ерда фақат тўғри ечим берувчи мабда тўғрисида эмас гап, гап умуман мабдавий робита устидадир. Мабданинг тўғри-нотўғрилиги эса, бошқа масаладир. Мабдавий робиталарнинг жамиятни доим бирлаштириб туриши мавзуси бошқа масаладир. Унинг тўғрилиги борасида алоҳида гаплашамиз.
Демак, мабда жамият муаммоларига ечим бера олганлиги учун жамиятни доимо бирлаштириб туришга қодирдир. Фақатгина шу жамиятдаги инсонлар бу мабдани тушуниб ва ўз муаммоларига ечим олишнинг асоси сифатида қалбан ва жисман қабул қилган бўлсалар ҳамда унинг ечимларини жамиятда татбиқ эта олсалар, шундагина мабда бу жамиятда нимага қодирлигини кўрсата олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
14.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми