Яҳуд вужудига қарши жиҳод қилиш фатвосига Ўзбекистондаги муфтий бошлиқ имомлар ҳам эргашадими?

Яҳуд вужудига қарши жиҳод қилиш фатвосига Ўзбекистондаги муфтий бошлиқ имомлар ҳам эргашадими?
بسم الله الرحمن الرحيم
Покистонлик олим ва Федерал шариъат судининг собиқ судьяси, муфтий Муҳаммад Тақи Усмоний «Исроилга қарши жиҳод қилиш барча исломий мамлакатлар ҳукуматлари учун мажбурий вазифа», эканлигини эълон қилди. Пайшанба куни Исломободда ўтказилган Фаластин мавзусидаги конференцияда сўзга чиққан Тақий Усмоний мусулмон мамлакатлар Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун курашаётганларга “етарли даражада ёрдам бера олмаётганини“ айтди. Шунингдек, «Мусулмон мамлакатлар армиялари мазкур жиҳодда қатнашмаса, уларнинг борлигидан нима фойда?» дея ҳақли саволни ўртага ташлади. Усмоний ўз нутқида, Умра ёки ихтиёрий ҳажга бориш ниятида бўлган мусулмонларни бу амали ўрнига пулларини Фаластин “Қаршилик ҳаракати”ни қўллаб-қувватлашга сарфлашлари кераклигини айтди. Покистоннинг таниқли уламоларини бир жойга жамлаган анжуманнинг расмий баёнотида Усмонийнинг сўзлари такрорланиб, (Исроил)га қарши жиҳод қилиш барча мусулмон мамлакатлари учун фарз эканлиги таъкидланди.
Покистонлик олимларнинг бутун мусулмон ўлкалар ҳукуматларини (Исроил)га қарши жиҳод қилиш учун армияларни юборишга бўлган чақириғи, олам мусулмонлари Ғазога нисбатан зиммаларидаги ўз вожибини англашларида қисман манфаатли бўлса-да, бошқа томондан эса бу каби чақириқлар айни воқеликка доир шаръий ҳукмни, яъни муаммонинг узил-кесил ҳал этилишини баён қиладиган тариқатни, яъни буларнинг барчаси учун биринчи навбатта Халифалик давлатини тиклаш ҳам вожиб эканини тўлиқ ёритиб бермагани сабабли айрим чалкашликларни келтириб чиқаради.
Бундай чақириқларнинг фойдали жиҳати шуки, гарчи армиялар ҳаракатга келмаётган бўлса-да бу даъватлар мусулмонлар зеҳнида яҳуд вужуди қирғинини фақат армия ёрдамида амалга ошириладиган жиҳод билангина тўхтатиш мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғотади. Халқ ҳисобидан молияланадиган армия ва куч тузилмалари бугунги золим режимлар умрини узайтиришгагина ишлатилаётганлиги янада кенгроқ фош бўлади. Ва армиялар сафидаги мусулмонлар йигитларнинг Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, мусулмонларни зулму зўравонликлардан озод қилиш ҳақида фикрлашига туртки бўлади.
Нима бўлган тақдирда ҳам Покистон уламолари яҳуд вужудига қарши ҳарбий курашиш-жиҳод фарз эканлигидан бонг ураётган бир вақтда, бу даъватга ўзбек имом-домлалари нима деб жавоб беришар экан? Шу пайтгача муфтий Нуриддин Холиқназаров ва расмий имомлар Фаластинлик мазлум мусулмонлар фойдасига бирор чиқиш қилгани маълум эмас. Мусулмонлар идораси сайтида ҳам Фаластин ҳақида бирор маълумотни учратмайсиз. Фақат битта ўринда, унда ҳам Араб-Ислом саммитида Мирзиёев "Фаластин — Исроил" муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча ташаббусларни (унинг натижаси қандай бўлишидан қатъий назар) тўлиқ қўллаб-қувватлаши айтилган нутқи чоп этилган. Шавкат Мирзиёев ўша чиқишида ҳам Фаластин аҳлини қатлиом қилаётган нажас яҳуд вужудини айбламаган ва унинг олдига ҳеч қандай талаблар қўймаган, муаммо Фаластин ва (Исроил) ўртасида юзага келди деган қарашни илгари сурган, холос. Ваҳоланки, Ислом диёрининг Фаластин қисмида битта муаммо бор, у ҳам бўлса босқинчи яҳуд вужуди муаммосидир.
Тақий Усмоний ўзбекистонликларга яхши таниш. Унинг Исломий билимлар ҳақида айтган гаплари ва ёзган рисолаларидан Ўзбекистон имомлари фойдаланишади ва иқтибослар келтиришади. Шундай экан, Тақий Усмоний ва бошқа машҳур олимлар иттифоқ қилган шаръий фатволарни ҳам қабул қилишсалар, ўринли бўлади. Чунки, шаръий далилларга асосланган мазкур фатвони эътироф этиш уларнинг, заифларча бўлсада, Ислом ва мусулмонлар томонида тургани белгиси ҳисобланади.
Энди мазкур чиқишлардаги камчиликка шаръий нуқтаи назардан тўхталамиз. Покистондаги конференция, бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши бош котиби Али Муҳйиддин Қорадоғийнинг чақириғидан сўнг амалга ошди. Шундай экан, ушбу чақириқнинг муҳим нуқталарига тўхталиб, изоҳ бериб ўтиш зарур ҳисобланади.
– "Араб ва ислом давлатларининг Фаластин ишғолига қарши зудлик билан ҳарбий аралашуви диний фарз" эканлиги айтилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу мамлакатларнинг давлат тузуми яъни конституцияси Исломга асосланмаган. Аксинча Исломни ҳаётдан узоқлаштиришга асосланган демократик тузумни қабул қилган. Шу сабабдан, бу режимлар жиноятчи яҳуд вужудига қарши жиҳод қилишни талаб қилиб кўчаларга чиққан мусулмонларни куч билан бостиряпти. Улар (Исроил) босқинидаги Фаластинлик мусулмонлар ерларига ўтмаслиги ва уни озод қилмасликлари учун чегараларни қаттиқ қўриқлаяпти. Шу сабабдан, бошқарувга Исломни аралаштирмасликка қасамёд қилган бу режтилардан шаръий ҳукмларга амал қилишни сўрашлик – амалга ошиши эҳтимоли жуда узоқ бўлган ишдир.
– "Сионист босқинчи режимни, Араб-ислом давлатларига тегишли қуруқлик, денгиз, ҳаво, сув йўллари, бўғозлар ва ҳаво ҳудуди каби барча йўналишлардан қамал қилиш ва босқинчига нефть, газ ва шунга ўхшаш энергия ресурсларини беришни тақиқлаш керак. Ҳужумларни тўхтатиш учун Ислом давлатлари ўртасида тезликда ҳарбий иттифоқ тузиш диний фарздир" дейилган. Аввало Исломда миллат, минтақа ёки бошқа омилларга кўра ажралиб алоҳида-алоҳида давлатларга бўлиниш қатъий ҳаромдир. Ислом Умматининг бугунги заифлигининг асосий сабаби ҳам ягона Халифалик давлатида бирлашмаётгани ва Исломни татбиқ қилмаётганидадир. Аллоҳ таоло айтади:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида: 49]
Пайғамбаримизгаﷺ қилинган хитоб, агар У кишининг ўзигагина хослаб қўядиган бирор далил билан келмаса, бутун Умматга қилинган хитоб ҳисобланади. Бу ерда эса бундай далил келмаган. Демак бу хитоб, ҳукмни, яъни шаръий бошқарувни ўрнатиш ҳақида мусулмонларга қилинган хитобдир. Шаръий бошқарувни жорий қилиш – давлатни тиклашни, у эса битта Халифани сайлаш ва барча мусулмонларни унга итоат этишини вожиб қилади.Аллоҳ таоло деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳга ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) иш эгаларига бўйинсунингиз!» [Нисо: 59]
Росулуллоҳ ﷺ:«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Лекин халифалар бўлади ва улар кўп бўлади, дедилар. Шунда, (саҳобалар) бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан қўл остидагиларини қандай бошқараганлари ҳақида сўрайди». Муслим ривояти.
Яна бошқа бир ҳадисда айтадилар:«Кимки, битта имом билан байъатлашиб, унга қўлин ва қалбининг қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Энди агар бошқа биров келиб у билан имомликни талашса, унинг бўйнига уринглар». Муслим ривояти.
Уламолар қасддан ёки бошқа сабаб билан қарам мамлакатларнинг малай режимларидан Фаластин масаласи каби мусулмонлар муаммосини ҳал қилишни сўрашлиги, Уммат масаласининг ечими мана шу (хоин) ҳукмдорларнинг қўлида деган тасаввурни пайдо қилади. Бу эса Умматни Халифалик давлатидан чалғитади. Табиийки, бу режимлар босқинчи яҳудга қарши курашмагач, мусулмонлар мағлубиятга кўникади ва Умматнинг бирлашишга бўлган ишончи сусаяди. Зотан, бу чақириқларда, юқорида урғулаганимиз каби Уммат бирлигини таъминловчи ва барча муаммоларни ечувчи Халифалик давлатини тиклаш ҳақида бирор гап айтилмади! Шунингдек яҳуд вужудигага қарши жиҳод 1948 йилдаёқ фарз бўлганига қарамай, расмий уламолар шу пайтгача бу вазифани айтмай келгани ҳам савол уйғотади.
Бугунга келиб, норасида гўдаклар, аёллар ва бегуноҳ инсонларнинг тинимсиз қатл қилиниши Ислом Умматида катта норозилик тўлқинларини пайдо қилди. Мусулмонлар Ғазо аҳлига ёрдам бериш учун турли ечимларни ўрганиб чиқишди. Америка тақдим қилган “икки давлат-икки халқ” ечими ҳамда араб ва мусулмон давлатларининг маслаҳатлашув учрашувларида айтилган таклифлардан ҳеч ким умид қилмай қўйди. Билъакс, бу "ечимлар" мусулмонларни (Исроил)га қарши бирор ташаббус билан чиқишдан тўсувчи ва бирор амалга қўл уришдан чалғитувчи ҳийла эканлиги маълум бўлди. Мусулмонлар (Исроил)га қарши оёққа тура бошлаган бир пайтда, бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши ва Покистондаги конференцияда, Ғазо аҳлига фақат жиҳод йўли билан ёрдам бериш мумкинлиги айтилди.
Бу жараёнлар, Ҳизб ут-Таҳрир саҳиҳ ижтиҳоддан келиб чиқиб баён қилган Исломий ечим қанчалар тўғри эканлигини исботламоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Фаластинни (Исроил) босқинидан озод қилиш фақат армия амалга оширадиган ҳарбий юриш билангина амалга ошишини айтиб келади. Уларни бу вазифани бажаришига доим тўсиқ қўядиган ҳукумат ва унинг тузуми қулатилмас экан, бу иш ҳеч қачон амалга ошмаслигини ҳам айтиб келади. Шунингдек, яҳуд вужуди мана шу малай режимларнинг сояси эканлигини, бу режимлар ағдарилиши билан сионист вужуд ҳам йўқ бўлишини таъкидлайди. Зеро, мусулмон уламолар жиҳод қилишни талаб қилаётган ҳукуматлар ағдарилиб, улар ўрнида Рошид Халифалик тикланмас экан, (Исроил) кенгайишда давом этаверади. Бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши мурожаатининг охирида, "АҚШда яшовчи мусулмонлар Трамп ва унинг ҳукуматига босим ўтказиб, ҳужумларни тўхтатишни талаб қилишлари керак" дейилган. Бу ишни амалга ошириш фойдадан холи бўлмасада,лекин бу йўл билан АҚШни (Исроил) лойиҳасидан воз кечишга мажбур қилиб бўлмайди. Чунки (Исроил) атрофини ўраб турган мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари АҚШни қўллаб-қувватлаш ва унга яқинлашишда ўзаро мусобақа қилишмоқда. Яна таъкидлаб айтамизки, АҚШ ва (Исроил)нинг мусулмонлар устидаги зулмини рошид Халифаликнинг тикланишигина тўхтатади холос. Чунки бу давлат, кофир ғарб манфаати учун хизмат қилаётган халқаро қонунга бўйсунмайди ва сионист вужуд билан кейин жанг қиламиз деб кутиб ўтирмайди. Тикланадиган давлатнинг ҳақиқий Халифалик бўлиши уни барпо қилишдаги йўлнинг Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлишига боғлиқ. Уммат бошидан кечираётган оғир йиллар синовларидан таъсирланмай ҳақ сўзни айтишда давом этаётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасида мана шу дастур бор. Уммат бирлигини ва Фаластин озодлигини истаган ихлосли кишилар Халифаликни тиклашда Ҳизбни қўллаб-қувватлашлари зурур. Унутмаслик керак, Халифаликсиз мусулмонларга бу ҳаётда рўшнолик ҳам, ёруғ кун ҳам йўқ!
Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
18.04.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми