Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

بسم الله الرحمن الرحيم
Саволга жавоб
Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?
Риёд Абу Моликка
Савол: (Шайхимиз, Аллоҳ сизга баракот ато этсин ва Фатҳ [илм ва ҳикмат] эшикларини очсин. Марҳамат қилиб жавоб берсангиз, «Ҳизб ут-Таҳрир» ақида масаласида ашъарий ҳисобланадими ёки ақида масаласида унинг ўзининг хос тушунчаси борми? Ташаккур!) — тугади.
Жавоб: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Саволингизга бевосита жавоб беришдан олдин, қуйидагиларни таъкидлаб ўтмоқчиман:
Биринчидан: Ҳизб ут-Таҳрир воқеси:
- «Ҳизб ут-Таҳрир» ўзига қуйидагича таъриф берган: (У – сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси (мафкураси) Исломдир. Сиёсат унинг иши, Ислом эса мафкурасидир. У уммат орасида ва у билан бирга Исломни ўзига бош масала қилиб олиши учун ҳамда Хилофатни ва Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан ҳукм қилишни ҳаётга қайтариш учун унга етакчилик қилиш мақсадида фаолият олиб боради. Ҳизб ут-Таҳрир руҳий уюшма ҳам, илмий ёки таълимий уюшма ҳам, хайрия уюшмаси ҳам эмас, балки у сиёсий уюшмадир. Исломий фикрат унинг танаси учун руҳдир, унинг ядроси ва ҳаётининг сиридир). Ушбу таърифга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир фикрий мактаб ҳам, каломий фирқа ҳам, фиқҳий мазҳаб ҳам эмас, балки сиёсий ҳизб бўлиб, умматнинг муаммоларини табанний қилади (туб ечимларини қабул қилади) уларни ҳимоя қилади ҳамда ҳаёт воқелигида Исломни барпо этиш ва барпо этилганидан кейин уни сақлаб қолиш йўлида фаолият олиб боради… У Исломий ақидага иймон келтиради ва Исломий ақидага иймон келтирган ҳар бир кишини ўзига биродар деб ҳисоблайди (إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ) (Албатта, мўминлар биродардирлар) ҳамда ҳар қандай ихтилофли нуқтада у билан чиройли тарзда баҳс-мунозара қилади…
- «Ҳизб ут-Таҳрир» ўз фаолиятини амалга ошириши учун ўзига лозим бўлган фикрлар, ҳукмлар ва раъй (қарашлар)ни табанний (қабул) қилган ҳамда уларни ўз китоб ва нашраларида жамлаган… Бироқ у ҳар бир масала ва ҳар бир фикрни тадқиқ қилмаган ҳамда кўплаб масалаларда, хусусан, ақида баҳслари ва ибодатларга оид масалаларда ҳеч нарсани табанний қилмаган. Чунки бу нарса умматни уйғотиш ва Халифалик давлатини барпо этишга интиладиган ҳамда умматнинг фикри ва ҳиссига таянадиган сиёсий партия сифатидаги фаолиятида унга зарур эмас… Масалан, у пайғамбарлар ва расулларнинг исмати (гуноҳдан сақланганлиги) мавзусида ҳамда Набий ﷺнинг ижтиҳоди масаласида [буларнинг] ташриъий тушунишга таъсири бўлгани учун (айрим қарашларни) қабул қилган… Аммо калом олимлари (мутакаллимлар) баҳс юритган бошқа кўплаб масалаларда ҳеч қандай қарашни табанний қилмаган…
- Ҳизб қувватуд-далилга(далилнинг кучлилиги) қатъий амал қилди ва бу унинг ўз сақофати ҳамда табанний қилган қарашларини доимо қайта кўриб чиқиш ҳамда далил кучига таянишдаги қатъиятида яққол намоён бўлди… У шунга мувофиқ равишда ўз китобларини босқичма-босқич тузатиб ва ўзгартириб борди. Шу боис, далили заифлиги ва бошқанинг далили кучлироқ эканлиги аниқланган бирор-бир фикрни маҳкам ушлаб қолмади, аксинча далили заифлиги маълум бўлган раъйни тарк этиб, далили кучли эканлиги собит бўлган раъйни олди. Бу ҳолат Ҳизб китобларига киритилган бир қатор тузатиш ва ўзгартиришларда, шунингдек, вақти-вақти билан ўз китоблари устидан амалга оширадиган тўлиқ қайта кўриб чиқишларида ҳам яққол кўринади…
Иккинчидан: Баъзи мусулмонлар ақиданинг фуруълари (тармоқлари)га ва калом илмига оид масалаларда ихтилоф қилган мактаблар ҳамда фикрий мазҳабларга имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Ашъария, имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Мотуридия ва Салафия каби ўзларига хос номларни бердилар…
Шунингдек, улар ўз қарашларига «ақида» лафзини ҳам қўлладилар. Натижада «ашъарий ақидаси», «мотуридий ақидаси», «салафий ақидаси» ва шу кабиларни айтдилар. Ҳатто айрим уламоларнинг матнлари ва китобларини ҳам ақида деб зикр қилиб: «Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Таҳовия ақидаси», дейишди ва: «Имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ Восит аҳли учун ёзган рисоласига нисбатан Восития ақидаси», дейишди… ва ҳоказо. Ҳақиқат шундаки, буларнинг барчасига «ақида» лафзини ишлатиш унчалик аниқ ва ўз ўрнида қўлланган эмас ҳамда унда мусулмонлар ўртасида чалкашлик ва бўлинишни келтириш мавжуд. Чунки мазҳабларнинг ақидавий баҳсларга тегишли масалаларга бўлган муносабати ақиданинг ўзи эмас, балки ақида – шариатда қатъий далиллар билан собит бўлган Исломий ақида бўлиб, бунда ихтилоф қилиш жоиз эмас… Бинобарин, «ашъарий ақидаси», «салафий ақидаси» ёки «таҳовий ақидаси» деган нарсанинг ўзи йўқ, балки ҳар жойда ва барча мазҳаб ҳамда қарашларнинг хилма-хиллигидан қатъий назар, барча мусулмонларни бирлаштирадиган фақат Исломий ақида бор. Шунингдек, Исломий ақидадан ташқари бўлган фаръий (иккинчи даражали) масалаларга тааллуқли баҳсларда Ашъария, Мотуридия, Салафия ва бошқалар каби фикрий мактаблар ҳамда мазҳаблар ўртасида турли хил қарашлар мавжуд бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг ўз қараши бор ва бу қараш уни Ислом ақидасидан чиқариб юбормайди.
Учинчидан: Ҳизб фикрлар, ҳукмлар ва раъйларни табанний қилишда тутган йўл – айниқса, унинг муаллифига эътибор бермаган ҳолда, далилнинг кучига (хоҳ у ақлий, хоҳ нақлий далил бўлсин) асосланиб олишдир. Шу сабабли Ҳизб ут-Таҳрир эътиқоднинг фаръларига оид баъзи масалаларида ашъарийлар айтган нарсаларни қабул қилган, бошқа баъзи масалаларда эса улардан бошқалар айтган нарсаларни қабул қилган… Шаръий масалаларда эса машҳур фиқҳий мазҳабларни ҳам, бошқаларнинг қарашларини ҳам бирор муайян мазҳаб билан чекланмаган ҳолда олган… Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида масалан «шофеъий» ёки «ҳанафий», дейилмайди. Уни «ашъарий», «салафий», «мотуридий» ёки «муътазилий» ҳам дейилмайди. Шунингдек, «у раъй мактабидан ёки ҳадис мактабидан», деб ҳам айтилмайди… ва ҳоказо. У буларнинг ҳеч бири эмас, балки у сиёсий ҳизб бўлиб, мафкураси Исломдир. У ўз китобларида қабул қилган пухта манҳаж асосида, ким айтганидан қатъий назар, қарашларни уларнинг далили кучлилигига қараб олади. Демак, унинг қарашлари ичида ашъарийлар айтган баъзи нарсалар ҳам, салафийлар айтган баъзи нарсалар ҳам ва бошқа мактаблар айтган баъзи нарсалар ҳам бор. Буларнинг барчаси бирор мактабнинг қарашларига содиқ қолиш ёки унинг тариқати, фикри ва раъйларига эргашиш асосида эмас, балки далилнинг кучига асосланган ҳолдадир. У ўтмишда мусулмонлар ўртасида юзага келган ихтилофларни тан олмайди, аксинча, турли мазҳаб ва оқимларга қарамай, мусулмонларни ягона уммат деб ҳисоблайди ҳамда уларни ўзига лаббай деб жавоб беришга, Исломни барпо этиш, даъватни кўтариб чиқиш ва умматни Исломий Халифалик байроғи остида бирлаштириш йўлида ўзи билан бирга фаолият қилишга чақиради.
Умид қиламанки, бу жавоб кифоя қилади.
Аллоҳу Аъламу ва Аҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 17 зулҳижжа 1442ҳ
27 июл 2021м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ