«Аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш қонуни» ялтироқ шиор ва ифлос ғоядир
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
«Аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш қонуни» ялтироқ шиор ва ифлос ғоядир
Зайнаб бинти Рахума қаламига мансуб – Тунис
Тунис парламентининг жорий йил 26 июлда аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш қонунини қабул қилишидан мақсад Исломга алоқадор нарсаларга зарба бериш ҳамда соғлом ва уйғоқ жамият қуришда биринчи ғишт ҳисобланмиш оилага путур етказишдир. Президент Сабсий 13 август аёллар байрами муносабати билан 73 сонли фармойишни бекор қилиш, мерос масаласини қайта кўриб чиқиш ва эркак билан аёл ўртасидаги тенгликни рўёбга чиқариш ҳақида эълон қилганидан кейин, муслима аёлни кофирга турмушга чиқишига ҳам рухсат берилган эди.
Аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш ҳақидаги қонун 2014 йилдан бери ўртага ташланиб келади. Бу қонун CEDAW (Аёлларга қарши ҳар қандай турдаги зўравонликларга чек қўйиш) конвенциясини амалга ошириш учун БМТ томонидан берилган мажбурий кўрсатма ҳисобланади. Сабсий 2014 йил мана шу конвенцияга риоя қилиш ҳақида биринчилардан бўлиб гапирган эди. Шундан сўнг Маҳдий Жумъа 2014 апрелда БМТ ҳузурида шу конвенцияга тўла риоя қилишни амалга оширди.
Мустамлакачи қўзғолонни тизгинлаш, йўналишини буриш ва бошқарув жиловини эгаллашда муваффақиятга эришди. Бу нарса Нуҳ Фелдман конституцияси қабул қилинган кундан бошланди ва бойликлар талон-тарож қилинди ҳамда иқтисод Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди етакчилигида қарзга ботирилди. Ушбу халқ ҳаққи борасида жиноятга қўл урган кимсалар Тунисдаги сиёсий саҳна марказини эгаллади.
Тунис давлати ягона ва сеҳрли ечим сифатида қарздорлик сиёсатини олиб бормоқда. Бу давлат эски қарзларини ва ҳатто фоизларини тўлаш учун қарз олмоқда!!! Бирин-кетин алмашаётган ҳукуматларнинг эса альтернатив чораси йўқ. Давлат 2018 йилда қарздан қутулиш учун 4300 миллиард динор ўлчамдаги ташқи қарз тўлаши шарт. Тунис бир қанча вақтдан бери 2018 йил бюджет камомадини тўлдириш учун 12000 миллиард динор ташқи қарз таъминоти ҳақида бош қотирмоқда.
Бу қарзлар эса бир қанча шарт ва босимлар эвазига берилади. Эркак ва аёл ўртасидаги тенглик ўша шартлардан биридир. Шунингдек Европа Иттифоқи гомосексуализмни жиноятда айбламаслик, ўлим жазосини бекор қилиш ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларга енгиллик қилиш кабиларни шарт қилди. Халқаро Банк охирги пайтларда Тунис ҳукуматини талаб қилинган ислоҳотларни тезроқ амалга оширишга чақирди. Бу ислоҳотлар исломий дин белгиларини ўчириш учун хизмат қиладиган сақофий ўзгартиришни талаб қиладиган буйруқлардир. Ҳукумат раиси номидан сўзловчи Қураш хоним телевидение орқали чиқиш қилиб: «Сабсий ташаббуси Тунис учун етакчи қадамдир. У катта инқилоб ясади ва исломий олам даражасида, ҳатто халқаро даражада из қолдирди. Чунки у диндаги эркакка бўлган қараш ва қолоқликка қарши қўзғолон қилди». Ғарб давлатлари айнан мана шу ўзгаришни хоҳлашади!!! Бу на хўжайинлик ва на иродага эга давлат аҳволидир. Мустамлакачи давлатлар ўз буйруқларини шу тарзда берадилар, ҳокимларимиз эса уларга қулоқ солиб, итоат этишдан бошқа чоралари йўқ.
Аёлга қарши зўравонликнинг жиддий тус олиши капиталистик низом маҳсулидир. Бу нарсани бизга одамлар томонидан чиқарилган қонунлар олиб келди. Қураш хоним айтган етакчилик мана шудир!!!
Тунис ажралиш борасида араб давлатлари ичида биринчи ва олам давлатлари ичида тўртинчи ўринни эгаллайди. 2016 йилдаги маълумотга кўра Тунисда ҳар 3 соатда 4 та ажралиш ҳолати юз беради. Аёлларда турмушга чиқмай ўтириб қолиш 62 %га, саводсизлик 25 %га кўтарилган. Зўравонлик натижасида Тунисда йилига 50та аёл ўлдирилади ва йилига 14000 ҳомила аборт қилинади. Демак бир йилда 14000 гўдак ўлдирилади.
Бу ишларга Исломнинг ва Ислом ҳукмларининг ҳеч бир алоқаси йўқ. Албатта бу ишлар ифлос тил бириктирув ва исломдаги ижтимоий низомга, аниқроғи ижтимоий низомдаги қолган ҳукмларга зарба бериш кўзда тутилган қонун сабабли келиб чиққан.
Аёл, оила ва болалар вазираси Назиҳа Абидий 2018 йил январ ойи бошида асосий қонун кучга киришини таъкидлаган. Бу қонун бўйича Моликий мазҳабида никоҳнинг дуруст бўлиш шартларидан бири бўлган маҳр, эркак аёлига нафақа бериши ва қиз болага 18 ёшдан кейин нафақа бериш бекор қилинади. Яна бу қонунга кўра қиз бола 18 ёшдан кейин тўла эркинликка эга бўлиб, ҳар қандай йўл ва воситалар билан ўзини боқиши мумкин. Бу ишда унга ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Ота ўз қизини кўчага чиқишидан қайтариши зўравонлик ҳисобланади ва қиз бола бу борада отасини судга беришга ҳаққи бор. Шунингдек валийлик ҳукми ва эр хотин ўртасидаги битим бекор қилинади. Шундай қилиб оила парчаланади ҳамда етакчи ва бошлиқсиз қолади. Ваҳоланки Пайғамбаримиз CAB:
«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Ҳар бирингиз бошлиқсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан жавобгарсиз» деган. Буларнинг натижасида разолат, фасод ва зино ёйилади.
Ислом аёлни ҳурматлаган, у она, уй тарбиячиси ва сақланиши вожиб бўлган номусдир. Аёл тижорат, зироат ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари ўз жуфти билан хотиржам ва осуда ҳаёт кечиришга ҳаққи бор. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَّهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَرِهُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Халос бўлиш йўли ягона бўлиб, у ҳам бўлса мустамлакачи капиталистик низомдан халос бўлиш билан амалга ошади.
Тунис аҳли ва бошқа исломий юртлар учун ягона ечим мустамлакачи Ғарб давлатлари солган кишанлардан озод бўлиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашдир. Шунда ўша давлат уларни ҳимоя қилади, таъминлайди, ёрдам беради ва Ислом ҳукмларини татбиқ қилади.
﴿وَلَن يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Роя газетасининг 2017 йил 13 декабр чоршанба кунги 160-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми