Озарбайжондаги тадбирлар ва АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши геосиёсий мақсадлари

Озарбайжондаги тадбирлар ва АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши геосиёсий мақсадлари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, 2-4 июль кунлари давлат раҳбари бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган Боку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади.
Америка постсовет ҳудудига кириб бориб, у ерда ўз таъсир доирасини кенгайтириш орқали назорат ўрнатиш мақсадига эришиш учун стратегик аҳамиятга эга Кавказ ва Марказий Осиёга эътиборини жиддий қаратмоқда. Бунда Туркия орқали Озарбайжон ва Ўзбекистонни ўзининг геостратегик манфаатларига йўналтирмоқда. Чунки Кавказ ва Марказий Осиё улкан ер ости ва усти бойликларига эга бўлиши билан бирга, Россия ва Хитойни жиловлаб туриш учун қулай имконият макони ҳисобланади. Шунинг учун, Озарбайжон пойтахти Бокуда ва ўрис режими Украина уруши билан қўли боғлиқ ҳолда муваффақиятсизликка учраган Қорабоғ ҳудудида Россиянинг мағлубиятини ҳис қилдириб, унинг сиёсий ва иқтисодий обрўсига зарба берадиган тадбирларнинг ўтказилиши Путинга ёқмаслиги тайин. Бундан ташқари, сўнгги кунларда Россия ва Озарбайжон ўртасидаги дипломатик таранглик фонида ўтказилаётган ушбу тадбирлар ўзгача аҳамият касб этади.
2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон – Озарбайжон дўстлиги, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
«Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган», – деди Ўзбекистон раҳбари.
Президентлар товар айирбошлаш ва сармоя ҳажмини ҳар йили 1 миллиард долларгача ошириш имкониятларини кўриб чиқди. Икки томон Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни тезлаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Ўрта йўлак Марказий Осиё энергия ресурсларини Россиясиз Европага етказиш йўли бўлиб, ўзбек юклари ҳажмининг 25% га ошиши геосиёсий ўзгаришларнинг ифодаси ҳисобланади.
Чунки бир вақтлар Қозоғистон ва Ўзбекистон экспорти, асосан, Россия орқали Европага чиқар эди.
Ғарб бозорига энергия экспорт қилиш мақсади эса, “Қорабоғ-Анқара- Брюссель” электр йўлагини яратиш лойиҳаси билан боғлиқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Транспорт ва энергетика соҳаларидаги кооперация, хусусан, Европага энергия етказиб бериш борасидаги саъй – ҳаракатларимиз стратегик аҳамиятга эга», – деди.
2024 йил 29 ноябр куни Бокуда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари ўртасида имзоланган “яшил энергияни экспорт қилиш тўғрисидаги стратегик битим” лойиҳанинг сиёсий асоси ҳисобланади. Мирзиёев таъкидлаган эди: “Марказий Осиё яшил энергия марказига айланмоқда. Бу бизнинг янги глобал ролимиз бўлади”.
2024 йил декабрида эса, “NEGU” (Ўзбекистон), “KEGOC” (Қозоғистон) ва “Azerenerji” (Озарбайжон) ўртасида қўшма корхона ташкил этилди. Бу тузилма лойиҳанинг молиявий, муҳандислик ва техник жиҳатларини амалга оширадиган асосий ижрочи орган ҳисобланади. Шунингдек, 2025 йил 5 апрелда Осиё тараққиёт банки (ОТБ), ОИИБ ва уч давлат энергетика вазирликлари ўртасида техник-иқтисодий асос ва ҳуқуқий база яратиш бўйича меморандум имзоланди.
ОТБ минтақавий директори Евгений Жуков: “Каспий яшил энергия йўлаги ташаббуси уч мамлакат [Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон], шунингдек, ОТБ учун стратегик устувор вазифадир, чунки у тоза энергия инфратузилмаси бўйича трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий миссиямизга ва бир вақтнинг ўзида кўплаб минтақавий муаммоларни ҳал қилишга бевосита ҳисса қўшади”, – деди.
Россия Украина уруши ортидан Ғарб санкцияларига дучор бўлиши фонида Европа Россия гази ва товарларига боғлиқликни камайтиришни стратегик мақсадга айлантирди.
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен эса: “Бу кабел лойиҳаси Кавказ ва Марказий Осиёни Европанинг яшил келажаги билан боғлайди”, – деб таъкидлади.
Америка эса, Европанинг энергетик эҳтиёжларини режаларига мувофиқ қондириш орқали очиб-ёпадиган “крани” ўз қўлида бўлишини хоҳлайди.
Бошқа томондан, 2025 йил 17 июн куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида Хитой–Марказий Осиё энергетик интеграцияси муҳокама қилинди. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан Хитойга электр энергиясини экспорт қилиш Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” ташаббусининг бир қисми бўлиб, транзит инфратузилмаси Хитой технологиялари асосида қурилади, яъни Хитойга нисбатан экспорт боғлиқликни пайдо қилади.
Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов: “Ўзаро боғланган энергетик йўлак Хитой ва Марказий Осиё учун истиқболли ечимдир,” – деди.
Юқоридагилар, Ўзбекистон ҳукумати иккита ўйинда ўйнаётганини ҳамда Россиянинг минтақа бўйича геоиқтисодий таъсири камаяётганини кўрсатади. Россиялик сиёсатшунос Алексей Чеснаков: “Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Озарбайжон орқали Европага энергия чиқариши бу – Москванинг геоэнергетик соҳадаги заифлашувини англатади”, – деди.
Россия ташқи ишлар вазири С. Лавров эса шундай деди: “Баъзи собиқ совет давлатлари Ғарб билан яқинлашиш баҳонасида Евроосиё интеграциясидан четлашмоқда. Бу тенденция хавотирли”.
Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи доирасидаги яна бир муҳим тадбир 4 июлга Ханкенди шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)нинг XVII саммитидир. Бу саммит арафасида учта муҳим тадбир Ағдамдаги Биринчи ИҲТ ёшлар форуми, Шушадаги 6-ИҲТ бизнес форуми ва Лачиндаги Биринчи ИҲТ аёллар форуми бўлиб ўтди. Энг асосий тадбир – бу Қорабоғнинг маркази, арманлар Степанакерт деб атайдиган, Ханкенди шаҳрида ўтказилган ИҲТнинг XVII саммитидир. ИҲТ Бош котиби Асад Мажид Хоннинг сўзлари бу минтақада Россия ўз ҳукмронлигини йўқотганлигини тасдиқлайди: “Бугунги 17-ИҲТ саммити, айниқса эътиборга лойиқ, чунки у аввалги иккитаси каби пойтахтда эмас, балки қайта тикланган Қорабоғда бўлиб ўтмоқда”. У, бу қадам Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг етакчилиги туфайли мумкин бўлганини таъкидлади.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лунинг баёнотида шундай дейилади: «Биз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) каби минтақавий платформаларни қўллаб-қувватлаймиз, чунки улар Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ички интеграцияни рағбатлантиради».
Ушбу баёнот Вашингтоннинг ИҲТ ортида турганлигини аниқ ифода этади. ИҲТ АҚШнинг Россия ва Хитой таъсирига қарши Кавказ ва Марказий Осиёда геоиқтисодий қайта тақсимот инструменти ҳисобланади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан айтишича: “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти орқали биз Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни ўзаро боғлайдиган янги иқтисодий лойиҳаларга асос соламиз. Бу эса минтақада ташқи таъсирсиз иқтисодий мустақилликни кафолатлайди”.
Бу баёнот Москва ва Пекин учун сигнал бўлиб, Кавказ ва Марказий Осиёда Туркия етакчилигидаги янги иқтисодий архитектура барпо этилаётгани Россия ва Хитойнинг геосиёсий позицияларини заифлаштириши мумкин. Чунки ИХТнинг навбатдаги 17-саммити ҳам фақат иқтисодий ҳамкорликка бағишланмади, балки у орқали бутун минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир этувчи, айниқса Россиянинг нуфузига хавф солувчи янги динамикалар юзага чиқаришга қаратилди.
Бинобарин, Жанубий Кавказ, яъни Арманистон, Озарбайжон ва Грузияни ўз ичига олган минтақа, тарихан қудратлар тўқнашуви маркази бўлиб келган. Бу ердаги можаролар, миллий озодлик ҳаракатлари ва етакчи давлатлар таъсири учун кураш узоқ йиллардан бери тинмаган. Минтақа нафақат ер усти ва ер ости бойликлари, балки унинг географик жойлашуви – Россия, Эрон ва Туркияни боғловчи “стратегик кўприк” сифатида ҳам муҳим ҳисобланади.
Сиёсатшунослардан бири, АҚШдаги Georgetown университети профессори Чарльз Купчан таъкидлаганидек: “Кавказ – Россия учун нафақат ички хавфлар манбаи, балки ташқи душманлар учун жанубий эшик вазифасини ўташи мумкин. Буни Россия яхши англайди ва шунинг учун у ерда ҳар қандай Ғарб таъсирини чеклашга ҳаракат қилади”.
ИХТ аъзолари Туркия, Покистон, Эрон, Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатларидан иборат бундай форматдаги интеграция минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини чеклашга хизмат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, Россия Кавказни ўзининг “таъсир ҳудуди” деб билади. Шимолий Кавказдаги Чеченистон, Ингушетия, Доғистон каби ҳудудлар Россия учун ички хавф сифатида қаралади. У ерда аҳолининг кўп қисми мусулмонлар ва тарихан давлатга қарши ҳаракатлар кўп кузатилган. Шу билан бирга, Жанубий Кавказда АҚШ нинг Туркия орқали Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида таъсири кучайса, бу нафақат ташқи сиёсатда, балки Россиянинг ички барқарорлигида ҳам жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Масалан, АҚШ давлат котиби ўринбосари Эрик Грин 2024 йилда Конгрессдаги эшитувда шундай деган эди: “АҚШ Кавказда мустақил ва барқарор давлатларни қўллаб-қувватлашга интилади. Бу бизнинг кенгроқ Евроосиё стратегиямизнинг ажралмас қисмидир”.
Бу баёнотлар АҚШнинг Кавказ орқали Россияни жанубдан чеклашга интилаётганини кўрсатади. Шу боис ҳам, ИХТ саммити иқтисодий форум бўлишидан ташқари, Россия учун босим нуқтасига айланмоқда.
Марказий Осиё ҳамда Кавказнинг шимоли ҳам, жануби ҳам исломий юртлардан иборат минтақа бўлиб, ундаги бойлик ва имкониятлар Умматнинг мулкидир. Шунинг учун, бу минтақаларда на Ғарб, на Россия ва на Хитой лойиҳалари, балки фақат Исломга асосланган стратегиялар жорий қилиниши керак. Бу эса, Умматнинг тақдирий масаласини ҳал қилиниши, яъни Рошид Халифалик давлатининг тикланишига боғлиқ. Шундай экан, Ўзбекистон ҳукумати мустамлакачи кофир давлатларнинг стратегик режаларига ташаббускор бўлиши Ислом ва Умматга хиёнат хисобланади.
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
13.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб