| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Санкциялар ортидаги геосиёсий ҳисоб-китоб

Санкциялар ортидаги геосиёсий ҳисоб-китоб

By htadmin
28.10.2025
178
0
Share:

Санкциялар ортидаги геосиёсий ҳисоб-китоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 21 октябрда Дональд Трамп Путин билан Будапештда режалаштирилган учрашувни тўсатдан бекор қилганидан бир кун ўтиб, АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг икки йирик нефть компаниялари — “Роснефть” ва “Лукойл”га қарши санкциялар эълон қилди. Бир неча кун олдин Британия ҳам худди шу икки компанияни санкция рўйхатига киритганди. Расмий изоҳда бу қарор “Россиянинг Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича тинчлик жараёнига содиқлик кўрсатмагани” билан изоҳланди.

АҚШ молия вазири Скотт Бессант шундай деди: “Ҳозир қотилликларни тўхтатиш ва зудлик билан ярашув эълон қилишнинг айни вақти. Президент Путиннинг бу бемаъни урушга чек қўйишдан бош тортганини инобатга олиб, Молия вазирлиги Кремлнинг ҳарбий машинасини молиялаштираётган Россиянинг иккита энг йирик нефть компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилмоқда”.

Бир қарашда, бу қарор урушни тўхтатишга мажбурловчи навбатдаги босимдек кўринади. Бироқ бу санкциялар ортида Американинг маълум бир геосиёсий ҳисоб-китоблари мавжуд бўлиб, энергетик бозордаги геосиёсий таъсирни қайта тақсимлаш, Россия ва Хитой муносабатларига зарба бериш, Пекиннинг энергия артерияларини қисиш, АҚШнинг Кавказ ҳамда Жанубий ва Марказий Осиёдаги стратегиялари учун йўл очиш мақсадлари ётибди.

“Уларнинг кўлами жуда катта – икки йирик нефть компаниясига қарши”, – деди Дональд Трамп 22 октябр куни Оқ уйда, санкцияларни “жуда улкан” деб атаб.

“Роснефть” Россия нефт экспортининг тахминан 35-40 фоизини, “Лукойл” эса 15-20 фоизини таъминлайди. Шунингдек, уларнинг жами ҳиссаси мамлакатнинг умумий товар экспорт ҳажмининг 30 фоизини ва федерал даромаднинг бешдан бир қисмини (20%) ташкил этади. Россия экспортининг ярмига яқини нефт ва нефт маҳсулотларидан иборат эканини инобатга олсак, мазкур икки компания мамлакат ташқи савдо балансида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Унинг асосий бозорлари Хитой ва Ҳиндистон ҳисобланади.

Ҳиндистон Американинг Хитойга қарши туриш ва уни исканжага олиш режасига хизмат қилувчи давлат бўлиб, санкциялар борасида Вашингтонга қулоқ солади.

“Ҳиндистон йил охиригача Россия нефтидан тўлиқ воз кечишига Трампнинг ишончи комил. Хусусан, бу ҳақда АҚШ президентининг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокаралари бўлиб ўтган”, – деб хабар берди Оқ уй.

“Икки буюк демократиямиз дунёни умид билан илҳомлантиришда давом этсин ва терроризмнинг барча кўринишларига қарши ягона фронт сифатида чиқсин”, – деб ёзди Нарендра Моди ўзининг Twitter саҳифасида.

Шунинг учун Вашингтон санкция орқали Деҳлига эмас, балки Пекинга сигнал юбормоқда. У Россияни энергия орқали Хитойнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаб турган буфер давлат сифатида кўради. Шу сабабли, санкциялардан кўзланган асосий мақсадлардан бири – Кремлни жазолаш эканлигидан ташқари, Хитойни заифлаштириш ҳамдир.

Reuters агентлигининг 23 октябр кунги хабарида, Хитойнинг давлатга тегишли йирик нефт компаниялари санкцияларга жавоб тариқасида Россия хом нефтини денгиз орқали сотиб олишни тўхтатиб турганлиги айтилади. Бундан эса, Вашингтон Москванинг Пекин билан муносабатларига ишончсизлик уруғини сочишни кўзлаганини кўриш мумкин.

Бироқ Россиянинг ёқилғи экспортида нафақат Ҳиндистон билан Хитой, балки Туркия – нефт маҳсулотлари импортида етакчи, Европа Иттифоқи эса, ҳали ҳам суюлтирилган табиий газ ва қувур орқали етказиладиган газнинг энг йирик харидори бўлиб қолмоқда.

Европа Иттифоқи давлатлари Россия газининг катта ҳажмини “Турк оқими” қувури орқали сотиб олади. Трамп бу борада Европани кескин танқид қилган эди. “Улар ўзларига қарши урушни молиялаштирмоқда. Бу ҳақда ким эшитган ўзи?” – деди у ўтган ой БМТда сўзлаган нутқида. “Улар Россиядан барча энергия ресурсларини сотиб олишни дарҳол тўхтатишлари керак. Акс ҳолда, ҳаммамиз кўп вақтни йўқотамиз”.

Европа Иттифоқи 2027 йил охиригача Россия суюлтирилган табиий гази импортини тўлиқ тўхтатишини маълум қилди. Шунингдек, Россия нефти импорти билан боғлиқ 20 дан ортиқ Хитой ва бошқа хорижий компанияларга қарши санкциялар жорий этди.

“Трейдерларнинг таъкидлашича, Ҳиндистон ва Хитой бошқа етказиб бериш манбаларига ўтиш эҳтимоли бор, бу эса Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкасидан бўлган санкцияларга тушмаган нефть нархининг ошишига олиб келади”, дейилади Reuters материалида. Буни эса: “Америка ўз қудуғидан сув ичишга мажбур қилади”, деган маънода тушуниш мумкин.

Шундан маълум бўладики, АҚШ энергетик бозордаги геосиёсий мувозанатга таъсир ўтказиш орқали Евроосиёга нисбатан стратегиясини амалга оширишни кўзламоқда.

Энди АҚШ Молия вазирлиги эълон қилган санкцияларнинг Марказий Осиё ва Ўзбекистонга нисбатан таъсирига келсак, “Лукойл”нинг Қозоғистон билан чуқур иқтисодий алоқалари мавжуд. “ЛУКОЙЛ Апстрим Қозоғистон”, “ЛУКОЙЛ Оверсиз”, “ЛУКАРКО” ва “ЛУКОЙЛ Оверсиз Қарачағаноқ Б.В.” буларнинг барчаси йирик Қозоғистон энергетика лойиҳаларида қатнашади. Санкциялар эълон қилинишидан бир неча кун олдин, 14 октябрда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шахсан “Лукойл”нинг Қозоғистондаги фаолиятининг 30 йиллигида иштирок этиб, компания раҳбари Вагит Алекперовни “Барис” биринчи даражали ордени билан тақдирлаган эди. Шундай қилиб, бу санкциялар Қозоғистон энергетика секторига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистонга келсак, “Лукойл” унинг учун нефт-газ бозоридаги энг катта хорижий иштирокчи ҳисобланади. У мамлакатга 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритган бўлиб, “Қандим-Хаузак-Шади” ва “Ҳисор” мажмуалари, газни қайта ишлаш заводлари ва экспорт қувурлари – барчаси Лукойл назоратида. Ҳозирда Лукойл мамлакатдаги асосий газ қазиб олувчи компания, шунингдек, пропан ишлаб чиқаришда монопол мавқега эга. Бу дегани, АҚШ санкциялари тўғридан-тўғри Ўзбекистон энергетикасига таъсир қилишини англатади.

“Бутун дунёда бўлаётган ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига бевосита ёки билвосита, озми ёки кўп, кичикми ёки катта, барибир, маълум даврда таъсири бўлади”, – деди Марказий банк раиси Ишметов. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқининг сўнгги санкция чоралари, жумладан, нефт маҳсулотларига чекловлар таъсир қилиши эҳтимоли истисно этилмайди. “Биз иккиламчи санкциялар хавфига тушиш масаласига жудаям жиддий қараймиз”, – дея таъкидлади Ишметов.

Демак, Америка санкциялардан фойдаланиб, Россиянинг минтақадаги ҳукмрон энергетика сиёсатига зарба бериш орқали Москва ва Пекин таъсири ўртасида бўлган минтақада ўз лойиҳалари ва компаниялари учун “бўш майдон” яратмоқчи. Бу “бир ўқ билан икки қуённи уриш” услубини ифодалайди. Шу сабабдан Вашингтоннинг санкциялари нафақат иқтисодий босим, балки ўзининг энергетик инвестициялари учун “эшик” очиш уринишидир. Бу ўринда, АҚШ компаниялари муаммолар исканжасидаги ҳукуматлар қаршисида “тез ёрдам” ролини ўйнаши кутилади.

Сўнгги пайтларда Америка минтақадаги энергетика лойиҳаларида фаоллашди. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Америка компаниялари билан йирик шартномалар имзолаганидан сўнг, Мирзиёев ва Тоқаев Трампнинг “юқори ҳурматга сазовор” етакчилар рўйхатига қўшилди. Трамп ўзининг Truth Social аккаунтидаги бир нечта постида бу икки президентга алоҳида эътибор қаратди.

Октябр ойи бошида Ўзбекистон энергетика вазири Air Products, Schlumberger, Baker Hughes ва Gulf Oil каби Америка компаниялари билан $4 миллиард долларлик келишувлар имзоланганини эълон қилди. Лойиҳалар нефт-кимё, кўмирни газлаштириш, тоза реактив ёнилғи, замонавий энергетика технологиялари ва янги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қамраб олади. Сентябр ойи охирида Нью-Йоркка ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев бир қатор шартномалар, жумладан, 8 миллиард долларлик Boeing йўловчи самолётларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Шунингдек, президент баёнотига кўра, “бутун таъминот занжири бўйлаб шахсийлаштирилган хизматларни” таклиф қилувчи Traxys металлургия ва минералогия компанияси билан тузилган 1 миллиард долларлик геология-қидирув битими, “критик муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва барқарор таъминот занжирларини йўлга қўйишда илғор технологиялар ва билимларни жорий этиш бўйича йўл харитасини” яратади. Трамп билан қисқа учрашувда Мирзиёев Америка компаниялари билан қарийб 105 миллиард долларлик ишбилармонлик келишувларини тузиш ниятини билдирди.

Американинг Қозоғистон билан тузган энг йирик битими 4,2 миллиард долларлик юк-темирйўл ускуналари, жумладан, локомотивлар етказиб беришни ўз ичига олади. “Президент Тоқаевни фойдали хариди билан табриклайман”, – деб ёзди Трамп Truth Social'даги алоҳида постида. Бундан ташқари, Тоқаев йирик Америка фирмалари, жумладан, Chevron, Citigroup, Blackstone, Meta, ExxonMobil ва Embraer билан учрашди. Chevron мамлакатнинг энг муҳим энергетика активларидан бири бўлган Қозоғистоннинг Тенгиз нефт лойиҳасига $55 миллиард долларлик инвестициясини тасдиқлади.

Бу келишувлар Марказий Осиё ва Ғарб бозорлари ўртасини боғлайдиган тармоқ – “Ўрта коридор” учун ва унга асосий қувур вазифасини бажарадиган “Трампнинг тинчлик ва фаровонлик йўли” (TRIPP) дастури учун жиддий туртки бўлиб хизмат қилади.

Юқоридагилар шуни кўрсатадики, Трамп Украина урушидан унумли фойдаланмоқда ва бу урушнинг чўзилиши Вашингтоннинг Евроосиё стратегиясига хизмат қилмоқда. Шундай экан, Америка президенти эълон қилган янги санкциялар молия вазири Скотт Бессант айтганидек, “қотилликларни тўхтатиш” учун эмас, балки жаҳон энергетика бозорини америкача қайта шакллантириш ва дунё кучлар балансини АҚШ манфаатларига мувофиқ барпо қилиш учундир.

Россия Ташқи разведка бўлими директори Сергей Нарышкин жорий йил 16-17 октябр кунлари Самарқандда ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари хавфсизлик ва махсус хизматлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида: “Ғарбда стратегик тафаккур инқирози қанчалик чуқур бўлмасин, “Евроосиёнинг эгаси дунёнинг эгаси бўлади” деган геосиёсий максима ўзгармас бўлиб қолади”, – деди.

Дарҳақиқат, Трамп халқаро майдонда етакчилик қила оладиган бошқа бирон давлат мавжуд эмаслигини билгани ҳолда дунё етакчилигини бой бермаслик учун бор куч ва имкониятини ишга солмоқда. Чунки у ўн уч аср давомида оламда етакчилик қилган ягона куч – ҳозирда ўз давлатига эга бўлмаган – Ислом Уммати ҳали тирик эканлигини жуда яхши англайди. Ва мана шу Уммат тез орада Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш орқали яна қайта етакчиликни қўлга олиши мумкинлигига ишонади. Шунинг учун ҳам Америка “Евроосиёни бошқариш орқали дунёни бошқариш” стратегиясидан воз кечмайди. Лекин бу билан Аллоҳ таолонинг иймон аҳлига берган ваъдасига заррача зарар етказа олмайди. Аллоҳ таоло айтади: 

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди”.  (Нур:55)

 

Иззатуллоҳ
28.10.2025й

0
0

Related posts:

Ўзбек ҳукумати кимни рози қилсин?
Tagsсанкцияларҳисоб-китоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш режими босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирганини ошкор этишга қарор қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Икки давлат ечими АҚШ ҳамда унинг думлари ечимидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Медиа ҳар қандай давлатнинг кучли қуролидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/