Шом қўзғолони ва унинг тақдири

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Шом қўзғолони ва унинг тақдири
Абдулҳамид Абдулҳамид
Сиёсий ўзгаришни амалга ошириш учун майдонда фаолият қилаётган киши, баъзан, кунлик воқеа-ҳодиса тафсилотларидан бир оз юқорироққа кўтарилиб, уларга умумий доирадан туриб қарамоғи лозим бўлади. Ана шунда ҳар бир янги ҳодисани тушуна олади ҳамда воқеа-ҳодисалар борасидаги кенг қамровли нуқтаи назари асосида уларга нисбатан тўғри позицияни эгаллайди.
Биз Шом қўзғолонини тўғри тушунишимиз ва ундаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан тўғри позицияни эгаллашимиз учун кунлик тафсилотлар билан ўралашиб қолмаслигимиз, балки бир мунча юқорироқдан туриб, яъни мусулмонлар шу дунё ҳаётида амалга оширишлари учун Аллоҳ Таоло ишониб топширган ва бу ҳақда қиёмат куни сўрайдиган вазифадан келиб чиққан ҳолда назар ташламоғимиз даркор.
Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло ушбу борлиқдаги барча жисмлар, юлдузлар ва махлуқотларни яратди ва ҳар бири учун тартиб-қонунларни белгилаб, шу асосда ҳаракат қилишга ундади. Аммо инсонни бундай қилмади. Уларнинг орасидан инсонни мумтоз қилиб яратди, Ўзининг анбиёю росулларини инсонга тўғри келадиган ва уни тўғрилайдиган қонунлар билан юборди, унга мана шу қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишга буюрди. Инсоннинг бу дунёю охиратдаги ютуғи ва муваффақиятини унинг айни қонунларга итоат қилишига, икки дунёда бадбахтлик ва зиёнга дуч келишини шу қонунлардан четга чиқишига боғлиқ қилиб қўйди.
Анбиёларнинг энг охиргиси ва хотами Муҳаммад ﷺ бўлдилар. Ул зотнинг рисоласи барча рисолаларнинг якуни бўлди, шариати барча собиқ шариатларни ўчирди. Шу боис бугун бутун башарият ул зотнинг динига эргашишга, шу динда келтирилган низом ва қонунларга риоя қилишга мажбур… Токи, улар ушбу борлиқда итоатсиз кимсалар бўлиб қолмасин, Аллоҳнинг қолган махлуқотлари билан бирликда, барчалари Унинг аҳкомларига итоатда ҳаракат қилсин.
Аллоҳ Таоло инсонларни Ислом ақидасини қабул қилишга мажбур этмаган бўлса-да, бироқ мусулмонларга бошқа дин вакилларини Ислом аҳкомлари билан ҳукм қилишга буюрган. Ҳар бир замонда мусулмонлар зиммасига юкланган шаръий вазифа шундан иборатки, улар раббоний шариатга аввал ўзлари бўйсунганларидан сўнг, бошқа башариятни ҳам уларга бўйсундиришлари лозим. Ва албатта, буни Ислом динига киришга уларни мажбур қилмаган ҳолда бажаришга буюрилганлар.
Гап шундаки, мусулмонларнинг шариатдан биринчи ўзлари ҳукм сўраб, кейинги босқичда у билан бошқа инсонлар устидан ҳам ҳукм юритишлари, фақат битта давлатдагина амалга ошади. У ҳам бўлса, Ислом ақидасини ўзига асос қилиб олган, салтанати остидаги фуқароларга Ислом аҳкомларини татбиқ қиладиган ва бутун дунёни даъват ва жиҳод орқали Ислом билан бошқаришга ҳаракат қиладиган давлатдир. Ҳа, бу айнан Халифалик давлатидир. Агар бу давлат мавжуд бўлмаса, мусулмонларнинг биринчи галдаги вазифаси, барпо этиш шартлари топилган юртларнинг энг биринчисида ушбу давлат асос-ядросини пайдо қилишга жиддий ҳаракат қилишдир. Уни барпо этганларидан сўнг, биринчи навбатда давлат майдонини исломий юртлар билан кенгайтиришга, сўнг охир бориб, бутун дунё даражасида кенгайтиришга буюрилганлар.
Суриядаги кураш, қўзғолон аҳли қўлида ва уларнинг юртида намоён бўлди. Бу курашда бир томонда Ислом Уммати фарзандлари турган бўлса, иккинчи томонда мустамлакачи Ғарб давлатлари билан исломий юртлардаги уларнинг малайлари турибди. Қўзғолончилар Ислом байроғини кўтариб чиқиб, шариат билан ҳукм юритишни талаб қилдилар, бу йўлда қурбонликлар бердилар. Шунинг учун, йўлда шундай давом этсалар, ўз қўллари билан Халифалик давлатини барпо қилишга ҳақли бўладилар, давлат асоси ўзларининг давлатида барпо этилиши бахтига муяссар бўладилар.
Ҳар қандай давлат Ислом давлатига асос-ядро бўлишга тайёр давлатга айланиши учун, аввало, талаб қилинган озгина бўлса ҳам моддий куч-омил топилгандан сўнг яна учта шарт топилиши ҳам талаб қилинади. Биринчи шарт: мабда-системага асосланган сиёсий ҳизбнинг бўлиши. У тўғри сиёсий фикрга эга ҳамда Ислом давлати учун ўртага ташлайдиган очиқ исломий сиёсий лойиҳаси бор ва Умматга етакчилик қилишга яроқли ҳизб бўлмоғи лозим. Иккинчи шарт: халқ базаси, яъни юртдаги халқ айни сиёсий лойиҳа ва унинг эгаларини қабул қилган бўлиши ҳамда одамлар ушбу давлатга нафақат уларнинг юртларини бошқаришига рози бўлишлари, балки шу билан бирга, ушбу давлатни мудофаа қилиб, унинг йўлида жонларини қурбон қилишга тайёр бўлишлари. Учинчи шарт: ҳарбий кучнинг бўлиши. Бу куч айни лойиҳани қабул қилган ва шу лойиҳа асосида бирлашиб, лойиҳа эгаларига нусрат-ёрдам берадиган, уларга ўзларининг сиёсий етакчилигини топширадиган ҳамда сиёсий етакчилик ва у қўлга киритган халқ базаси билан бирга уйғун равишда ҳаракат қиладиган ҳарбий кучдир.
Биз Сурияда аввалги икки шарт мавжудлигини кўряпмиз. Яъни бу ерда мабдага эга ва лойиҳаси бор, Халифалик давлатини барпо этиш фикрини қўлловчи халқ базаси бор. Сурияда фақат битта-учинчи шарт ҳам топилиши қолди, холос. Яъни, қўзғолончи гуруҳлар етакчилари хориж билан, аниқроғи қўзғолон душманлари билан буткул алоқани узиб, ўз қарорларини ўзлари қабул қиладилар ва барчалари Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган лойиҳа атрофида бирлашадилар, сўнг режимни ағдариш ва ўрнига Ислом давлати барпо этиш сари Ҳизб билан биргаликда, унинг сиёсий етакчилиги остида ва халқнинг қўллаб-қувватлови билан ҳаракат қиладилар.
Энди, асос-ядро давлат барпо бўладиган юртда озгина бўлса ҳам, асли моддий омилларнинг бўлиши лозимлигига келсак, биз Сурия бунга жавоб беради, дея ишонамиз. Чунки у ажойиб географик жойлашувга, мақсад учун кифоя қилгудек майдонга, Аллоҳ инъом этган турли табиий ресурсларга, нефтга, минерал бойликларга эга. Унинг қишлоқ-хўжалиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди, турли тажрибаларга эга яратувчан, кашфиётчи, ғайратли халқи бор… Ўйлаймизки, Сурияда мана шу асосий омиллар бор ва шулар билан у келаётган Халифалик давлатига асос-ядро бўлишга ҳақиқатдан яроқлидир.
Бизнинг ҳарбий қудратимиз билан душманларимиз қудрати ўртасида катта фарқ борлигига келсак, шуни унутмайликки, биз мусулмонларнинг душманларимиз устидан қучган нусрат-ғалабаларимиз, бир кун ҳам саноғимиз ва қурол-аслаҳамиз сабабли бўлмаган. Йўқ, бизнинг саноғимиз ҳам, қурол-яроғимиз ҳам доимо имонимиз бўлган. Қачон бизни кўплигимиз ғурурлантирса, Аллоҳдан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Қачон Аллоҳ Таолонинг
﴿وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ﴾
«(Эй мўминлар), уларга қарши имконингиз борича куч-қудратни тайёрлаб қўйинг» [Анфол 60]
деган каломига ҳақ-рост амал қилсак, бор имкониятимизни сарфлаб, сотиб олиш ва ишлаб чиқариш орқали қурол-аслаҳага эга бўлишнинг шаръий йўлларига риоя қилиб, Аллоҳга таваккал қилсак, Аллоҳ барча душманларимиз устидан нусрат беради. Шуни билайликки, бугун қўлимиздаги мавжуд қурол-яроқ ёрдам қучишимиз учун кифоя қилади, агар Аллоҳга ёрдам берсак албатта.
Лекин айни тенгламани Ғарб ҳам жуда яхши билади. Шунинг учун у Шомда Ислом давлатининг асос-ядронинг барпо этилиши олдига тўсиқлар қўйишга қаттиқ уринмоқда, асосий эътиборини мазкур учинчи шартнинг рўёбга чиқишига ғов бўлишга қаратди ва қўзғолончи гуруҳлар раҳбарларининг Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган сиёсий лойиҳа устида бирлашишларини олдини олишга муваффақ бўлди. Ғарб бундай муваффақиятга қўзғолон раҳбарларини бевосита ўзининг давлатларига боғлаш орқали ёки ўзининг малай режимлари қўли билан уларга ифлос сиёсий маблағ бериш орқали эришди. Шу орқали уларни Башар режимини ағдариш мақсадларини унуттирди, ҳатто уларни ярашув ва музокара столига ўтқазиш билан бу қонхўр режимга қонунийлик беришга ундади, Риёздан бошлаб, Женева, Остона ва Сочи каби конференция кетидан конференцияларга тортди.
Ғарб қўзғолонни ўз мақсадига етишига йўл қўймаслик учун кўп қилмишлар содир этди ва булар ичида энг хавфлиси, қўзғолон раҳбарлари қарорларини тортиб олгани ва уларнинг ўз етакчиликларини Ҳизб ут-Таҳрирга топшириш билан тўғри қарор чиқаришларига йўл бермагани бўлди. Бу билан у қўзғолонни бир тупикдан иккинчи тупикка тиқишга ва ҳалокат сари етаклашга қодир бўлди…
Хўш, қўзғолон аҳли бугунги мана шу аҳволини биляптими?! Гуруҳлари етакчиларининг уларга нисбатан шундай енгилтаклик қилишларига розими?! Бу гуруҳ етакчилари уларни ҳам, қўзғолонларини ҳам қоронғу тақдир сари тортиб кетаётган бўлса-ю, улар қандай хотиржам ухлар эканлар?! Кейин, қўзғолон аҳли жигар гўшаларидан иборат юз минглаб шаҳидларни, наҳотки анави разил кимсалар учун берган бўлса, ахир, бу кимсалар душманларга малайлик қилиб, қўзғолонларини қайтадан қонхўр режим чангалига топшириш билан йўқ қилишмоқчи-ку?!
Аччиқ ҳақиқат шуки, агар Шомдаги қўзғолон аҳли режимни ағдариб, Ислом давлатини барпо этишдек мақсадидан воз кечса ҳамда адашган гуруҳ раҳбарларига тўғри йўлни кўрсатиб, уларни ҳаққа эгиб қўйишдек ўз вазифасини адо этмаса, у ҳолда, улар ўзларини шундай улкан хавфга гирифтор қиладиларки, бунинг жазоси бу дунёда ҳаргиз одамларнинг қирғин қилиниши ва номуслар топталиши билан тугамайди. Балки бу дунёдаги жазога қўшимча, охиратига шармандалик, пушаймонлик ва аламли азоб ҳам қўшилади ва бу билан Аллоҳнинг алмаштириш қонунига маҳкум бўладилар, Аллоҳ уларнинг ўрнига Ўзининг арқонини маҳкам ушлайдиган қавмни келтиради, улар Аллоҳга ва Аллоҳ уларга ёрдам беради…. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Бугун Шом аҳли улкан хавф ёқасига келиб қолган бўлса-да, бироқ бир вақтнинг ўзида, уларнинг олдида буюк тарихий қулай имконият ҳам турибди. Бу Ислом давлатининг асос-ядроси уларнинг қўли билан ва уларнинг юртида барпо этилишидир. Зотан, Шом тақдирини белгиловчи ҳам, башариятни ваҳший капитализм зулмидан қутқарувчи ҳам мана шу Ислом давлатидир. Беллашув ҳамон Шом аҳли майдонида кетмоқда, ташаббус ҳамон шулар қўлида турибди… Хўш, айни ташаббусни Шом аҳли кўрсатадиларми ёки улар ўзгартириш қонунига маҳкум бўладиларми?!
Роя газетасининг 2018 йил 3 январ чоршанба кунги 163-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ