ИШИД темаси ёпилиши ортидан Курд баҳори бошланмоқда
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
ИШИД темаси ёпилиши ортидан Курд баҳори бошланмоқда
Абдулбадрий – Ироқ
Ироқ – босқинчилик сиёсати ва режалари туфайли қийин аҳволдан чиқиб улгурмасидан янада оғирроқ ва аянчлироқ ҳолатга кириб бормоқда. Ҳукумат томонидан ИШИД темаси ёпилиб, унинг устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинганидан сўнг, Ироқ курдлари коррупцияга қарши курд баҳорини бошлаш учун «Барзонийга ўлим, йўқолсин Талабоний», «Йўқолсин бузуқ ҳукумат» каби шиорлар билан чиқишди. Курдистон вилояти шаҳарларида 2017 йил 18 феврал, душанба кунидан бошлаб турмуш тарзи яхшиланишини ва бир неча ойлардан бери ортга сурилаётган маошлар берилишини талаб қилиб намойишлар бўлиб ўтди. Намойишлар вилоятнинг бир неча шаҳарларига ёйилди ва намойишлар давомида ўша шаҳарлардаги Курдистон партияси штаблари ёқиб юборилди. Намойишчиларни тарқатиш учун Хавфсизлик кучлари томонидан ўқ отилиши ва кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўлланиши бир неча одам ўлимига ва ўнлаб намойишчилар ярадор бўлишига олиб келди. Ўтган душанбада Сулаймония муҳофазасидаги Бейра Магрон шаҳрида курд партиялари бош штаби устини тутун қоплаши бу турдаги воқеаларнинг биринчиси эмас. Чунки 2011 ва 2015 йилларда ҳам бунга ўхшаган икки воқеа содир бўлган.
Лекин бу сафар бешта асосий партия, яъни ҳукуматдаги Миллий иттифоқ ва Демократик партия, мухолафатдаги Исломий жамоат ва Ўзгартириш партияси ҳамда Исломий иттифоқ партияларининг штаби нишонга олинди. Шаҳар аҳолисининг бу сафарги ҳаракати 2015 йилги намойишлардан бери уюштирилган энг шафқатсиз ҳаракат, дея кўрилмоқда. Чунки уч кун ичида шаҳар кенгаши штабидан ташқари 15 та сиёсий партия штаби ёқилган. Намойишларда иштирок этган фаоллардан бири Франс 24 каналига шундай интервью берди: «Биз бу партиялар ҳукуматга шерик бўлгани ҳамда курд халқи бошдан кечираётган иқтисодий ва сиёсий қийинчиликлардан жавобгар бўлгани учун уларнинг штабларини ёқмоқдамиз. Штабларнинг ёқилиши курд фуқаролари Курдистонни қашшоқ аҳволга олиб келган барча партиялардан умидини узганини англатади».
Шунингдек, вилоят ҳукумати ишчиларнинг маошларидан ушлаб қолмоқда, ҳатто қиш фасли кириши билан иссиқлик ёқилғисининг бир баррели (200 литр) 150 долларга кўтарилган. Бу эса икки йил олдинги баҳодан икки баробар қиммат деганидир. Электр энергияси бир кунда фақат тўрт соат узатилади. Генераторлардан фойдаланишга эса барча қодир эмас.
Вилоят ишлари бўйича мутахассис Серил Россел шундай дейди: «Одамлар хиёнатни ва таҳқирланишни ҳис қилишди. Улар сўнгги ҳодисалар юз беришида сиёсий партияларни жавобгар, деб билишмоқда». Айни пайтда Курдистон исломий жамоатидан сайланган депутат Зона Саид айтдики: «Курдистон халқининг вилоят ҳукумати ва унинг даъво қилаётган ислоҳотларига ишонмаслигининг сабаби шуки, бу ҳукумат барча соҳаларда муваффақиятсизликка учради. Шунинг учун одамлар норозилик намойишларига чиқишди». У ўз сўзини шундай изоҳлади: «Агар Курдистон ҳукумати шу тарзда давом этса, нафақат намойиш, балки халқ қўзғолони бошланади. Чунки ҳукумат халқ талаблари ҳамда халқаро ва маҳаллий чақириқларга жавоб бермаяпти. Шунингдек ўз манфаати ва партиявий ҳамкорлиги билан овора». Сулаймония шаҳридаги маҳаллий манбанинг айтишича, «Муҳофазадаги ҳукумат қўшимча кучларни Сулаймония шаҳри ва Арбилдан намойишлар тўхтовсиз давом этаётган минтақаларга ташлаган. Ҳатто намойишлар кучайиб кетиши ва қуролли гуруҳлар кириб келишидан қўрқиб ҳамда кескин вазиятни юмшатиш учун Сулаймонияга Бағдоддан ҳарбий куч юбориш зарурлиги ҳақида айтилган».
Кўрфаз онлайнда айтилишича: «Курдистон куч органлари оммавий сафарбарликни қўллаб-қувватлаётган фаолларни излаб ҳибсга олиш кампаниясини бошлаб юборган. Бундан ташқари минтақада рўй бераётган реал воқеаларни намойиш этувчи лавҳа ва суратларни тарқатишни тўхтатиш мақсадида бир неча журналистларни таъқиб қила бошлаган». Ўз шахсини сир тутилишини сўраган манбага кўра, кучли намойишлар бўлаётган минтақаларда электр энергияси ва интернет бир неча соатлаб ўчириб қўйилган.
Намойишчилар барча партияларни танқид қилувчи шиорлар билан чиққан. Афтидан намойишлар 2003 йилги босқиндан сўнг партиялар минтақани идора қилишда муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда. Чунки минтақа 2003 йилдан олдин молиявий ва сиёсий жиҳатдан бугунгидан яхши аҳволда эди. Маҳаллий кузатувчиларга кўра, бу намойишларни келтириб чиқарган сабаблар кўп бўлиб, ҳукумат тепасидагиларнинг бузуқлиги, минтақа бойликларининг ўзлаштириб олиниши, умумий мулк талон-тарож қилиниши ва ўтган йиллар мобайнида халқ талабига эътиборсизлик билан қаралиши шулар жумласидандир. Ҳукуматдагилар бу талаблар сиёсий мақсадлар учун баҳона деб ҳисоблашмоқда.
Ушбу кузатувчилар бу намойишлар кенг қулоч ёйиб, Арбилни ва Барзоний партияси ҳукмронлиги остидаги турли минтақаларни қамраб олади деб кутишмоқда. Бунда улар ҳозирга қадар кўтарилган шиорлар истисносиз барча тараф ва партияларга қаратилгани, яъни норозилик барча партия ва томонларни ўз ичига олгани ҳамда бу кенг кўламли курд баҳорининг бошланиши эканига эътибор қаратишган. Намойишчилардан бири яъни Кифри шаҳридаги университет талабаси минтақа ҳукуматига шундай деб мурожаат қилди: «Баҳсли минтақаларни мудофаа қила олмадингиз. Бугун қолган ярмини ҳам идора қила олмайсиз». Талаба бу сўзи билан ҳукумат бошқа минтақалар билан бирга қайта қўлга киритган, нефтга бой Киркук шаҳрига ишора қилди.
Афтидан намойишлар ўз йўналишидан чиқиб кетди. Чунки намойишчилар ислоҳотлар ўтказилиши, ишчиларнинг маоши вақтида берилиши ва коррупциячилар муҳосаба қилинишини талаб қилиб чиққан эдилар. Бироқ улар бугун талабларини кучайтириб, ҳукуматни ағдаришни хоҳлашмоқда. Бу эса намойишлар режимни қулатишга қаратилган қуролли халқ қўзғолонига айланиб кетишидан дарак бермоқда. Чунки бундай сценарий Анбар вилоятидаги тинч намойишларда рўй берган эди. Ўшанда намойишлар уч йилдан кўпроқ вақт давом этган қуролли кураш аланга олишига сабаб бўлган эди. Шунингдек шаҳар инфраструктураси вайрон бўлиб, минглаб бегуноҳ кишилар ўлдирилган ва ўғирлаб кетилган.
Охирги пайтларда Ироқнинг бошқа вилоятларига нисбатан вазияти барқарор бўлган Курдистон бугун аянчли аҳволда яшамоқда. Хусусан Курдистон собиқ етакчиси Барзоний 2017 йил 25 сентябрда ўтказган ва халқаро ҳамжамият, марказий ҳукумат ва регионал кучлар томонидан қаршиликка учраган референдумдан сўнг ҳамда Барзоний курдларга нисбатан олиб борган адолатсиз сиёсатлар натижасида Курдистон шундай аҳволга тушган.
Узоқ йиллар давомида унинг қўли остида чегара ўтказиш пунктидан тушадиган улкан маблағлар ва Ироқ давлати киримининг 17 %га тенг нефть экспорти даромадлари йўқ қилинди. Шунча даромадлар бўла туриб, хато сиёсат, ўғирлик ва порахўрлик иқтисодий воқенинг тубанлашиши ва Курдистон халқининг катта қисмини оч қолишига сабаб бўлди. Бу инқирозлар, хусусан иқтисодий инқироз сабаби аслида ҳам коррупция ва ёмонлик ўчоғи бўлмиш коалицион ҳукумат зиммасига юкланмоқда.
Бағдодга бўйсунувчи муҳофазалар бирин-кетин алмашаётган босқинчи ҳукуматлар сиёсати туфайли уларнинг бошига тушаётган зулм, коррупция ва вайронагарчиликка тирик гувоҳдирлар. Инфраструктура қасддан эътиборсиз ташлаб қўйилган, сохта урушлар туфайли ҳаётнинг барча жиҳатлари вайрон бўлган, умумий мулк талон-тарож қилиниб, миллиардлаган пуллар ҳукуматдаги шахслар ва уларнинг малайлари фойдасига йўқ қилинган. Улар ва вилоят ҳукумати коррупцияда, зулм ва вайрон қилишда баробардир. Чунки уларнинг манбаси бир ва улар мустамлакачи кофирга дўст. Масалан Курдистонда охирги ўн йиллар ичида молиявий харажатлар ҳукуматдаги партиялар фойдасига ўғирланган ва улкан маблағлар улар ўртасида тақсимланган. Минтақа бюджети бир неча йиллардан бери Масъуд Барзоний, унинг оиласи, иттифоқчилари ва ҳукуматдаги бошқа партиялар фойдасига ишлатилган. Бу ишлар хавфсизликни таъминлаш деган баҳона остида одамларнинг қашшоқлашиши ва таҳқирланиши билан бир вақтда рўй берган. Ҳокимиятга мухолиф ҳар қандай фикрни бўғиш, ахборот воситаларини тийиб қўйиш ва диктаторликни қўллаб-қувватлаш учун қуролли гуруҳлар ташкил қилинган. Шу каби ночор ва репрессив сиёсатлар туфайли Курдистондаги аҳвол тоқат қилиб бўлмас даражага етди. Арбилда репрессив полиция низоми мавжуд бўлгани туфайли намойиш ўтказиш, мухолиф фикр билдириш ва ҳаёт учун зарурий воситаларни талаб қилиш мумкин эмас. Чунки бу каби ишлар билан шуғулланганлар овози ўчирилади, ҳибсга олинади ва ҳатто ўлдирилиши мумкин.
Юқорида айтганларимизга биноан курдлар муаммоси мустақил давлат тиклаш билан ечилмайди, чунки тикланажак давлат Ғарб ҳимояси остида бўлади. Бундан ташқари бу иш курдлар яшайдиган Туркия, Ироқ, Эрон ва Сурия давлатлари розилигисиз амалга ошмайди. Бу давлатлар курд давлатини пайдо қилмасликка келишиб олишган… Шунинг учун курд ва бошқа миллатлар муаммоси ягона Уммат лойиҳаси остида ечилади. Чунки курдлар мусулмон, турклар ва аксар араблар мусулмон, шунингдек форслар, барбарлар, афғонлар, покистонликлар ва бошқалар барчаси Муҳаммад ﷺнинг Уммати фарзандларидир. Уларнинг барчасини Аллоҳнинг китоби ва Росулининг Суннати остида бирлашишга ҳамда Исломий давлат ҳимояси остидаги ягона Умматни пайдо қилиш учун ҳаракат қилишга чақириш лозим. Ўшанда ушбу давлат уларни Аллоҳнинг шариати билан бошқаради ва бу давлат фуқаролари ҳуқуқ ва вазифалар жиҳатидан бир-бири билан тенг бўлади. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ айтганларки:
«لاَ فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ إِلاَّ بِالتَّقْوَى»
«Арабнинг ажамдан фақат тақвоси билан афзалдир», ояти каримада эса
﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ﴾
«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» [Ҳужурот 10]
дейилган. Шунинг учун ифлос ажнабийларни ички ишларингизга аралашишига йўл қўйманг ва муаммоларингизни ташқи кучлар аралашувисиз ўзаро ҳал қилинг. Бу муаммолар ҳажми қанча улкан бўлмасин улар исломий биродарлик руҳи билан ҳал бўлади.
Лекин бу муаммолар миллий ва ирқий таклифлар ҳамда халқаро аралашувлар билан янада катталашади ва мураккаблашади. Шунинг учун курд биродарларимиз ишларни соф исломий тарзда тасарруф қилишлари, душман режаларини фош қилишлари, фурсатни қўлдан бермасликлари, ирқчиликни ташлаб, уни янчиб ташлашлари, устларидаги малайларни муҳосаба қилишлари лозим. Шунингдек кофир душманлари бўлмиш америкаликлар, инглизлар ва французларнинг ҳимоясини рад этишлари, исломий юртлардаги куфр режимларини қулатиш учун фаолият юритаётганлар билан бирга ҳаракат қилишлари ва рошид Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилишлари лозим. Чунки ушбу давлат одамлар орасида адолатни ўрнатиш ва ҳақ ҳуқуқларига риоя қилиш, уларни яхши яшаш билан таъминлаш ҳамда инсонларнинг жонларию молларини босқинчи ва душмандан сақлашга кафилдир…
Роя газетасининг 2018 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми