АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар
Устоз Аҳмад Хотиб – Судан
Американинг Суданда қандай нуфузга эгалигига назар солсак, шуни хулоса қилишимиз мумкинки, у бу юртда ўз манфаатларини таъминлашда ўзига элчи тайинлашга муҳтож эмас. Чунки у шундоқ ҳам Суданни элчисиз иккига бўлиб ташлашга муваффақ бўлган, элчи вазифасини вақтинча ўтовчи вакили бўлишининг ўзи Америкага кифоя қилган. У Судандаги элчихонасини Ал-Қоида ташкилоти томонидан вайрон қилингандан кейин қайта қурди. Ўшанда Ал-Қоида Судан элчихонасидан бошлаб Кения пойтахти Найробидаги АҚШ элчихонасигача вайрон қилган эди. Афтидан, АҚШ Судандаги янги элчихонасини Судан ҳукуматини жазолаш сифатида қургандек. Чунки бу элчихона Африкада энг катта, Яқин Шарқда иккинчи энг катта элчихона ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирда Судан ҳокимиятини бошқараётган ҳарбийлар ҳам америкапарастлардан иборат.
Шу ва бошқалардан хулоса қилишимиз мумкинки, АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши бошқа мақсадга қаратилди. Ҳозирда Суданда ҳокимият учун кетаётган кураш моҳиятига назар солсак, унинг икки ўйинчи, Америка билан Британия ўртасидаги кураш эканига гувоҳ бўламиз. Бу икки давлатнинг ҳам курашда ўз одамлари бор. Масалан, фуқаровий бошқарув, деб аталаётганлар инглизларнинг одамлари бўлса, курашнинг иккинчи томонида ҳарбий бошқарув турибди. Бу икки томон ҳокимиятни шерикликда бошқаришар эди. Яъни англияпараст кучлар ҳокимиятда шерик бўлишга ҳарбийларни кўндира олишганди. Ўшанда, улар хусусан 2019 йил 30 июнда «оммавий намойишлар» орқали босим қилган пайтда, ҳарбийлар фуқаровий қанотнинг ҳокимиятни ҳамкорликда бошқариш талабини қабул қилишга мажбур бўлган. Бироқ, 2021 йил 25 октябрда армия фуқаровий бошқарувни ағдарди, Бурҳон вазирлар кенгашини тарқатганини эълон этди. Бу гўё намойишчилар босими билан қўллаб-қувватланган аввалги келишувга қарши қилинган инқилобдек эди.
Шу зайл икки томон ўртасида кураш давом этди. Ҳодисани Британия малайлари инқилоб, деб атаб, намойишлардан ва ўзларини қўллаб-қувватловчи оммадан фойдаланиб, Бурҳонни ташқи оламдан изоляция қилишга уринишди. Айрим европалик раҳбарлар Судандаги бу ҳодисани инқилоб, дея баҳолашса, Америка Судандаги вазиятдан хавотирда эканини билдириш билан кифояланди.
Шу нуқтаи назардан, биз Американинг айни пайтда Суданга элчи тайинлаши Британия ва унинг юртдаги малайларига зарбадир, деб тушунмоғимиз лозим. Яъни англияпараст раҳбарлар ҳарбийларни халқаро ҳамжамиятдан ажратиб-яккалашга ҳаракат қилишаётган бир пайтда, Америка Судандаги сиёсий вазиятни қонуний, дея очиқ эътироф этган ҳолда ўзининг янги элчисини тайинлаш юришини қилди. Буни инқилоб, дейиш ўрнига вазиятни тузатиш, деб атади. Айниқса, Американинг фуқаровий бошқарувда малайлари йўқ. Яъни ҳарбий малайларининг вазиятни назорат остига олишга заифлик қилишаётганига қарамай, фуқаровий бошқарувдан малайлар чиқаришга кўп ҳам ҳаракат қилмаган. Бироқ, Америка яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш лойиҳасини бошлаган бир пайтда, бу иш учун ҳозирда фуқаровий бошқарувда малай топишдан кўра яхшироқ вариант тополмаяпти. Айниқса, улар орқали шунга астойдил ҳаракат қиляпти. Ана шунинг учун ҳам Американинг элчиси айнан бугун тайинланмоқда, ваҳоланки, элчи 26 йилдан бери Суданда мавжуд эмасди. Бу йиллар давомида собиқ режим расмийлари ҳар доим Американинг Судандаги дипломатик ваколатхонасининг обрўси кўтарилишини интиқлик билан кутишди… Чунки улар дунёнинг биринчи давлатига қул бўлишни ўзлари учун шараф деб билишди, бошқа қулларига қилгани каби, юртимизга ташриф буюриш билан бизни ҳам бахтли қилармикин, деб кутишди. Аммо афсуски, бунга эришишолмади. Энди бу «шараф» инқилобчи ҳарбийларга берилди ва бу Американинг янги режимдан тўла рози эканини англатмоқда. Бу ҳол мухолафат кучларининг умидларини пучга чиқарди. Чунки улар Америка бизни бу инқилобдан олдин мавжуд бўлган ҳамкорлик-шериклик бошқарувига қайтаради, деган илинжда эдилар.
Аммо бу давлатлар нега Судандаги ҳокимият устида курашяпти, дейдиган бўлсак, бунинг сабаби айни мустамлакачи давлатларнинг капиталистик ақидани қабул қилганликларидадир. Масалан, Британия Суданда ўзининг ҳаққи бор деб билади, чунки у юртнинг биринчи мустамлакачиси ҳисобланади. Америка эса, ўзини энг кучли, Судан ва унинг бойликларига энг ҳақдор деб билади.
Бу курашга Суданинг географик жиҳатдан аъло даражада жойлашганлиги сабаб бўлмоқда. У Қизил денгизга қараган давлат бўлишидан ташқари, ҳам Шарқий Африкага, ҳам Ғарбий Африкага олиб кирувчи йўлакдир. Бундан ташқари, Судан олтинга бой тоғлар ва бошқа фойдали қазилмаларга бой ерларга эга ва ҳатто унинг ғарбидан Чад ерларигача чўзилган уран тоғ тизмаси бор. У ердаги ураннинг бойитилиш даражаси 6-9 фоиздан ошади, бу эса халқаро тан олинган кўрсаткичдан ортиқ, демакдир. Буларга қўшимча, бу юрт дарёлар, текисликлар, минераллар ва бошқа сон саноқсиз устунлик-хусусиятларга эгадир.
Курашнинг кучайишида мана шулар ва булар билан бирга мабдаий ақидавий жиҳат ҳам катта роль ўйнамоқда. Масалан, барча давлатлар Суданни бир қанча кичик давлатчаларга бўлиб олиш зарур, деб билишади, шунга келишишган… Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Чунки бу давлатлар Суданда – айниқса, аҳолининг аксари мусулмонларни ташкил этгани учун – Ислом давлати барпо бўлиш хавфидан хотиржам бўлишни хоҳламоқдалар.
Шу сабабли АҚШ маъмурияти Судан элчилигига ҳамма нарсага кўз-қулоқ бўла оладиган шахсни танлади. Бу кимса мусулмон юртларида Исломга қарши кураш бўйича мутахассис Гудефри бўлиб, асосан исломий юртларда фаолият қилган ва тажриба орттирган. Тўққизта давлатдан фақат биттасида, яъни Францияда узоқ вақт турмаган. Аммо у ишлаган исломий юртлар жумласига Туркманистон, Ливан, Ироқ, Сурия, Тунис ва Локерби кризиси пайтида Ливия каби давлатлар киради.
Америка каби уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча муомалада уруш ҳолатини асос қилиб олмоғимиз лозим. Биз Америка билан ўртамизда сулҳ бўлганми, йўқми бундан қатъий назар, у билан ҳақиқий уруш ҳолатидаги муносабатни кўрсатмоғимиз лозим. Унинг барча фуқароси мусулмон юртларга киритилиши таъқиқланиши, у ерлардаги барча элчихоналарини ёпиб ташланиши лозим. Фақат кенгайишини ёки элчилари янгиланишини олдини олишнинг ўзи кифоя эмас. Ағдарилганининг аламли 101 йиллиги шу кунларда хотирланаётган Халифалик давлати айнан шундай қилади. Шунинг учун, келинг, соясидан бутун инсоният баҳраманд бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга шахдам қадамлар ташлайлик.
Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ