| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

By htadmin
03.02.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

АЁЛГА ҚАРАШ

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Мақоланинг ўтган сонида мусулмон эркак муслима аёлларга қараши мавзусида сўз юритган эдик. Мақоланинг бугунги сонида ушбу мавзуни давом эттирамиз.

Ғарб ҳазорати бизга юриш қилиб, мусулмонларнинг юртларида куфр низомлари билан ҳукм юрита бошлаган пайтдан бошлаб мусулмон бўлмаган аёллар кўчаларга ярим-яланғоч ҳолатда – кўкраклари, беллари, сочлари, билаклари, болдирлари очиқ ҳолда чиқа бошлашди. Айрим муслима аёллар ҳам уларга тақлид қилиб, бозор ва кўчаларга ана шундай кўринишда чиқа бошлашди. Ҳолат шу даражага етдики, киши кўчада кетаётган ёки дўконларда харид қилаётган аёлнинг муслима ёки муслима эмаслигини ажрата олмай қолди. Бу шаҳарларда яшаётган эркак мусулмонлар ушбу мункарни ҳозирги пайтда ёлғиз ўзлари бартараф эта олмайдилар. Бу авратларни кўрмасдан бу шаҳарларда яшай ҳам олмайдилар. Чунки улар яшаётган ҳаёт табиати ва улар турган уйларнинг шакли эркакларни аёллар авратини кўрадиган қилиб қўйган. Бирор эркак қарамасликка қанчалар уринмасин, аёлларнинг авратини – билаклари, кўкраклари, беллари, болдирлари ва сочларини кўришдан ўзини сақлай олмайди. Уйида ўтириб, ҳеч қаерга чиқмасагина кўрмаслиги мумкин. Лекин бунинг асло иложи йўқ. Чунки у одамлар билан бирга савдо-сотиқ, ижара, иш-хизмат каби ҳаёти учун зарур бўлган алоқаларни қилишга муҳтождир. Авратларга қарашдан сақланадиган бўлса, мазкур ишларни қила олмайди. Қуръон ва суннатда аёлга қараш ҳаромлиги очиқ баён қилинган бўлса, у нима қилсин? Бу муаммодан чиқиш қуйидаги икки ҳолатдан чиқиш каби бўлади:

Биринчиси – йўлда рўй берадиган тўсатдан кўз тушиб қолиш ҳолати. Биринчи марта кўз тушиб қолиши афв қилинган. Лекин эркак иккинчи марта қарашни такрорламаслиги керак. Жарир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тўсатдан кўз тушиб қолиши ҳақида сўраганимда, кўзимни буришга буюрдилар”. (Муслим ривояти). Али розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қарашга қарашни эргаштирма! Аввалгиси сенинг фойдангга бўлса, кейингиси фойдангга бўлмайди”. (Аҳмад ривояти).

Иккинчиси – боши, билаклари ва очиб юришга одатланган бошқа жойлари очиқ бўлган аёл билан гаплашиш ҳолати. Бундай ҳолатда ундан кўзни буриш ва кўзни тўсиш (пастлатиш) вожиб. Абу Довуд ривоят қилади:

كان الفضل رديف رسول الله صلى الله عليه و سلم فجاءت امرأة من خثعم فجعل الفضل ينظر إليها وتنظر إليه وجعل النبي صلى الله عليه و سلم يصرفوجه الفضل إلى الشق الآخر

“Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир уловга мингашиб келаётган эди, Хасъамийлик аёл келди. Фазл унга, у Фазлга қарай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг юзини четга буриб қўйдилар”.  Аллоҳ Таъоло айтади:

قُلْ لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ

“(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!”. (Нур. 30)

Кўзни тўсишдан мурод уни пастлатишдир. Демак, бу муаммонинг ечими шуки, эркак аёл билан зарур гапларни гаплашган ҳолда ўз ишини бажараверади – ҳайдовчи бўлса автомобилда кетаверади, қаттиқ иссиқда салқинда ўтираверади. Бу ҳолатларда эркак кўзини тўсади. Бу ишлар эркакнинг умумий ҳаётдаги заруратларидир. Эркак мазкур заруратлардан беҳожат бўла олмайди ва авратлар очиқлиги балосини ҳам даф эта олмайди. У оятга амал қилиб, кўзини тўсиши керак. Бундан бошқаси, яъни кўзини тўсмаслиги эса унинг учун ҳалол бўлмайди.

Бу ўринда: «Ушбу бало ҳамма ёқни қамраб олган. Ундан сақланиш қийин», деб айтилмайди. Бундай қоида шариатга зиддир. Чунки бало ҳамма ёқни қамраб олса ҳаром ҳалолга, ҳалол ҳаромга айланиб қолмайди. Шунингдек: «Мазкур аёллар кофирлардир. Шунинг учун уларга чўрилардек муомала қилинади, уларнинг авратлари ҳам чўрилар авратлари кабидир», дейилмайди. Чунки ҳадис умуман аёл хусусида келган бўлиб, унда муслима аёл деб айтилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деганларки: «Қиз бола ҳайз ёшига етгач, унинг юзи ва бўғинигача бўлган икки қўлидан бошқаси кўриниши яхши эмас». Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, аёл муслима бўладими ёки йўқми, унга қараш очиқ ҳаром бўлиб, бу ҳукм барча ҳолатларда, шу жумладан мазкур ҳолатда ҳам умумийдир. Бу ерда қиёсга ҳеч қандай ўрин бўлмагани учун кофира аёл чўрига қиёсланмайди.

Шунга кўра, ўз уйларидан бошқа уйларга (меҳмонга) бораётган эркаклар у уйлардаги номаҳрам аёлларнинг юзлари ва кафтларидан бошқа жойларидан кўзларини тўсишлари вожибдир. Шаҳарларда яшаётган ва жамиятга аралашишга ёки авратлари очиқ кофира аёллар билан савдо-сотиқ ё гаплашиш ёки ижара каби муомалаларда бўлишга мажбур бўлаётган эркаклар бу муомалалар асносида кўзларини тўсишлари ва мажбур бўлган ҳолатларида қарашга муҳтож бўлган миқдорга чекланишлари вожиб.

Булар қарашга тааллуқли ҳукмлар эди. Қўл бериб кўришишга келсак, Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келган ҳадисга мувофиқ, эркак аёл билан, аёл эркак билан ўрталарида бирор тўсиқсиз қўл бериб кўришишлари мумкин. Умму Атийя дейдики:

بايعنا النبيفقرأ علينا أن لا يشركن بالله شيئاً ونهانا عن النياحة, فقبضت امرأة منا يدها

“Расулуллоҳга байъат қилдик. «Аёллар Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасинлар», оятини ўқиб бердилар ва ўликларга йиғлашдан қайтардилар. Шунда орамиздаги бир аёл қўлини тортиб олди”. Байъат қўл бериб кўришиш орқали бўлган эди. «қўлини тортиб олди» жумласининг маъноси, қўлини байъат қилиш учун чўзгандан сўнг қайтариб олди, деганидир. Демак, қўлини тортиб олганлиги у қўл бериб кўришиш орқали байъат бермоқчи эканлигини билдиради. «Орамиздаги бир аёл қўлини тортиб олди» иборасидан тушуниш мумкинки, ушбу аёлдан бошқаси қўлини тортиб олмаган, яъни бошқаси қўл бериб кўришиш орқали байъат қилган. Шунингдек, Аллоҳ Таъолонинг:

أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاءَ

“Ёки аёлларни ушласанглар”. (Нисо. 43)

оятидаги «аёлларни» лафзи барча аёллар учун умумий бўлиб, ушлашлик таҳоратни кетказиши оятдаги ҳукм аёлни ушлаган эркакнинг таҳорати кетишига чекланган. Зеро, аёлларни шаҳватсиз ушлаш ҳаром эмас. Демак, улар билан қўл бериб сўрашиш ҳам ҳаром эмас. Бунга қўшимча сифатида, аёлнинг қўли аврат эмас ва унга шаҳватсиз қараш ҳам ҳаром бўлмайди. Шунга биноан, улар билан қўл бериб кўришиш ҳам ҳаром бўлмайди.

Бу эса ўпиш масаласидан буткул бошқадир. Эркак кўнгли тусаётган бегона аёлни ўпиши, аёл кўнгли тусаётган бегона эркакни ўпиши ҳаром. Чунки ўпиш зинога етакловчи ишлардан биридир. Одатда бундай ўпиш – гарчи шаҳватсиз бўлса ҳам – зинога етакловчи омил бўлади. Гарчи зинога олиб бормаса ҳам, гарчи зино қилинмаса ҳам. Чунки Моиз зино қилиб қўйганлиги учун поклаб қўйишларини сўраб Расулуллоҳ ҳузурларига келганда, Росул алайҳиссалом унга: “لعلك قبلت…” – “Балки ўпгандирсан?” деганлар. Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган бу ҳадисдан ўпиш зинога етаклаши маълум бўляпти. Чунки зинонинг ўзини ҳаром қилган оят-ҳадислар зинога етакловчи барча ҳолатларни – гарчи ушлаш бўлса ҳам – агар зинога етакласа, уларни ҳам ҳаром қилган. Масалан, ҳозир йигит-қизлар орасида юз бераётган эркак аёлни ўпиши каби. Бундай ўпиш – гарчи сафардан қайтган шахс билан саломлашиш мақсадида бўлса ҳам – ҳаромдир. Чунки йигит-қизлар ўртасидаги бундай ўпишлар зинога етакловчи ишлардандир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бутунжаҳон Ислом Лигаси Саудия Арабистони мамлакати зиёратига яҳудий делегациясини таклиф қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркиянинг Сомалидаги роли кимнинг манфаатига хизмат қилади?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти: «БМТга рози бўлманг иккинчи рошид Халифаликни барпо этинг

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/