Сурия, Фаластин ва Яманда АҚШ режаларига хизмат кўрсатишда Саудиянинг фаол роли
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Сурия, Фаластин ва Яманда АҚШ режаларига хизмат кўрсатишда Саудиянинг фаол роли
Саудиянинг оламдаги бир неча минтақаларда, айниқса, Араб минтақасида АҚШ режаларига хизмат қилиш учун ўйнаётган роли, кундан-кунга кучайиб бормоқда. Хусусан, унинг Сурия, Фаластин ва Яманда сўнгги пайтда ўйнаётган шубҳа остидаги ролларини ўрганадиган бўлсак, қуйидаги тарзда бўлганига гувоҳ бўламиз:
Сурияда:
Америкада чиқадиган таниқли «Foreign Policy» журналига кўра, Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр 2017 йил 24 декабрда Сурия мухолафати лидерларини тўплаб, уларга АҚШнинг вакили сифатида аниқ мужда йўллади. Унга кўра, агар Саудиянинг талабларини мухолафат қабул қилмайдиган бўлса, Саудия уни қўллаб-қувватлашни ортга суриши мумкин. Бу эса, демак, мухолафатнинг Башар Асад режими билан сиёсий келишувга эришишни таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатиши вақти келганига, келишувга эришиш учун энг муносиб жой Сочи эканига далолат қилади. Жубайр мухолафатни ҳатто айни талабларни бажармаса, оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди.
Шундай қилиб, биз Саудияни Асаднинг кетиши тўғрисидаги гапни Жубайр тили билан тинмай гапириб келганига гувоҳ бўлган эдик. Бироқ бугун унинг айни позициясини бир юз саксон градусга ўзгартирганини ва мухолафатга босим қилиб, уни Россия раҳнамолиги остида қонхўр режим билан битим тузишга мажбур қиладиган бўлиб қолганини кўриб турибмиз.
Саудиянинг Сурия мухолафатига қарши бутунлай тескари позицияга ўтиб олгани, Америка позициясидир ва бу яққол кўриниб турибди. Бундан олдин, ўтган йили ёзда АҚШ маъмурияти мухолафатни қўллаб-қувватлашни буткул тўхтатди ва Россияга Суриядаги вазиятни Башар Асадни сақлаб қоладиган тартибда ўзгартириш вазифасини топширди.
Илгари Обама маъмурияти Женева конференциясида сиёсий ечимга асос солган бўлса, Трамп маъмурияти бу ечимга эътибор бермай қўйди. Россияга Сурияда ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан мутлақ эрк берди, ортидан Саудияни ҳам шундай қилди… Саудия мухолафатни Москва сари йўналтирадиган бўлиб қолди. Энди, Трамп маъмурияти Женевага тарғиб қилмай қўйди, балки Сурия ишларини Россияга ҳамда ўзининг малайи Саудияга топшириб қўйди. Саудия билади, Россия Эроннинг иттифоқчиси ва ўзи Эронни анъанавий душманим, деб ҳисоблайди. Шу боис Саудиянинг россияча ечимга рози бўлиши Эронинг Суриядаги ролиги албатта рози эканини англатади. Аммо одатда у гўё ўзини Эронга очиқ душман қилиб кўрсатади. Бу эса, Саудия сиёсати ёлғондан иборатлигини, Америкага мутлақ тобе давлатлигини тасдиқлаб турибди.
Фаластинда:
Фаластин Озодлик Ташкилотининг ижроий қўмитаси аъзоси Аҳмад Маждалоний Фаластин телевидениесига берган интервьюсида «АҚШ таклифлари Фаластин режимига Саудия орқали берилади, бизга Саудия етказиб беради», деган эътирофни қилди. Унинг айтишича, яқинда Америка «Фаластин масаласини битириш битимини таклиф қилган ва бундай таклифлар айни масалани бутунлай вайрон этади».
Бу битимнинг асосий жиҳати, Фаластин масаласини ҳал этиш учун яҳудийлар вужудини Араб давлатлари коалициясига аъзо қилишдан иборат. Демак, битимнинг муҳим жиҳати ечим тафсилоти эмас, балки шу нажас вужудни аъзо қилишдир. Ечим тафсилотида уларнинг даъво қилишича, Ғазода ва (а), (б) минтақаларида, қисман Ғарбий соҳилнинг (г) минтақаларида суверенитети чекланган Фаластин давлати бўлади, унинг майдони 40 %ни ташкил қилиб, Қуддусни ўз ичига олмайди. Аммо бу тафсилот амалий эмас ва ундан мақсад айни режани татбиқ қилиш ҳам эмас. Йўқ, бу тафсилот бир баҳона-восита бўлиб, у яҳудийлар вужудини Саудия ва бошқа Араб давлатларидан иборат коалицияга қўшишга қаратилган ҳамда бунга Саудиянинг ҳам, яҳудийлар вужудининг ҳам муштарак душманлари бор, деган нарсани баҳона қилиб кўрсатилмоқда. Огоҳ бўлингки, бу муштарак душман Эрондир. Шунинг учун битимнинг муҳим жиҳати яҳудийлар давлатини қўшиш мафкурасини тиқиштиришдир. Трамп маъмуриятининг режаси мана шу, баъзилар уни бўрттириб, «аср битими», деб аташяпти. Саудия эса, мана шундай хор ва шармандали роль бажаряпти ва бу АҚШнинг минтақадаги фитна режаларини зўрлаб ўтказишни осонлаштириш йўлидаги бир ифлос услубдир.
Яманда:
Саудиянинг Яманга қарши содир этаётган ҳарбий ҳаво ҳужумлари, фақат фуқароларни нишонга олмоқда: мактаблар, уй-жойлар, бозорлар, касалхоналар, одамлар таъзия учун тўпланган ерлар… ҳаммаси Саудия томонидан бомбардимон қилинади, Ҳусийларнинг ҳарбий объектларига эса, тегилмайди. Бу эса, Ҳусийларни амалда кучайтиришни ва бошқаларга қараганда яхшироқ бошқариш қудратига эга, деган нарсани мажбуран тиқиштиришни англатади. Бу эса, инглиз малайларини бошқарувдан узоқлаштириш ва уларнинг Ямандаги нуфузини заифлаштириш йўлидаги Америка истаётган нарсанинг айнан ўзидир. Хусусан, Яманда Британия ва Европа қонунийлигининг рамзи бўлган Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийни заифлаштириш ҳам, мана шу нарсанинг зимнига киради. Яман аҳли Саудиянинг ҳаво зарбалари сабабли дунёнинг энг камбағал халқига айланди. Уларнинг аксари энг муҳим эҳтиёжларнинг етишмаслигидан азият чекмоқдалар. Яман халқи на озиқ-овқатга, на тоза ичимлик сувига ва на даволанишга эга. Даволаниш у ёқда турсин, ҳатто дунёда йўқ бўлиб кетганлиги эълон қилинган вабо ва безгак сингари касалликлар бу юртга ин қуриб олди. Аммо Ҳусийлар бўлса, борган сари кучайишяпти. Улар Қизил денгиздаги кема қатновини узиб қўйиш билан таҳдид қилишяпти, баллистик ракеталар отишяпти, ҳар куни саудиялик аскарларни ўлдиришяпти.
Ямандаги аҳвол шу даражага етди ва буни бош штаб бошлиғи ва қуролли кучлар қўмондони Мансур Ҳодийнинг ахборот воситаларига берган баёноти ҳам тасдиқлаб турибди. Унда қўмондон Саудия коалициясига аъзо давлатлар унинг аскарларига маош ҳам, қурол-яроқ ҳам, ўқ-дори ҳам бермаётганини, ваҳоланки, бунга улар жуда муҳтож бўлаётганини маълум қилди.
Саудиянинг Ҳодий армиясини мана шундай йўл билан заифлаштираётгани эса, Саудиянинг Яманда олиб бораётган урушидан мақсад, инглизлар малайларини заифлаштириш ва Ҳусийларни кучайтириш эканига далолат қилмоқда. Саудия бундай шубҳали роль ўйнаш билан фақат Америка режасини амалга оширмоқда. Агар Америка Саудияни анави Ҳусийларга қарши қўллаб-қувватлаганда эди, уруш аллақачон, ҳатто бир неча кундаёқ тугаган бўлар эди.
Шундай қилиб, демак, Саудия Шом қўзғолонига барҳам бериш, Фаластин ва Яман масаласига якун ясашда ўзининг ифлос ролини ўйнамоқда ҳамда буни АҚШ буйруқларига итоат қилиб ва унинг минтақадаги нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида қиляпти. Қирол Салмон ва унинг ўғлининг доимий диққат марказида турган бу қилмишлардан фақат битта нарса кўзланган, у ҳам бўлса, тахтларини сақлаб қолиш.
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми