Етакчимиз то абад саййидимиз Муҳаммад ﷺ
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Етакчимиз то абад саййидимиз Муҳаммад ﷺ
Устоз Абдуллатиф Ҳаририй
Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Росулуллоҳ. Аллоҳ ҳузуридаги нарсага умид қилдингиз, Унинг амрига хилоф иш тутишдан ҳазар қилдингиз, рисолани етказдингиз, омонатни адо этдингиз, Умматга насиҳат қилиб, ғам булутларини тарқатдингиз, бизга туни кундуздек ёп-ёруғ бўлган, ундан оғган кимса албатта ҳалокатга учрайдиган тўғри йўлни қолдирдингиз, бизни кофирларнинг бу дунё ва охират ҳалокатига элтадиган йўлдан юришдан огоҳ этдингиз.
Биз асҳобларингиз ва шогирдларингизнинг Сиздан кейин ҳам аҳдларига вафо қилиб, рисолани етказганларига, ҳидоятингиз бўйича юрганларига, йўлингизни давом эттириб, бутун дунёни фатҳ этиб, эзгулик, адолат ва хавфсизлик улашганларига Аллоҳ олдида гувоҳлик берамиз. Мана, биз ҳам Умматингизнинг бир бўлагимиз ва Аллоҳ ҳаққи, бундан фахрланамиз, ахир, ўзингиз «Шом Ислом диёрининг марказидир», дея башорат бермадингизми?!
Ҳа, Шом исломий юртга айланди, башоратингиз халифалар ва мусулмон армиялар қўли билан рўёбга чиқди… Улар Кисро ва Иракли юртини фатҳ этдилар… Константинопол ва Испания фатҳ бўлди, ҳар қандай инсон Санъодан Ҳазрамавтга қадар уловида қўрқмай борадиган бўлди, фақат Аллоҳдан ёки қўйларини бўри еб кетишидан қўрқдилар, холос, мол-дунё исломий юртларда шу даражада тўлиб-тошдики, (садақа) оладиган одам топилмай қолди, бутун дунё эзгулик, адолат ва хавфсизлик билан таъминланиб, одамлар Аллоҳ динига тўп-тўп бўлиб кирдилар.
Агар Сиз Мадинаи Мунавварада Ислом давлатига асос солмаганингизда, Маккада шу давлат учун ўн уч йил давомида курашиб, уни барпо этиш йўлида турли азоб-уқубатларни бошингиздан кечирмаганингизда, буларнинг бари бўлмасди албатта. Биз Сизнинг даъватингизга Тоиф аҳолиси қандай раддия билдириб, муборак оёқларингизни қонатганини, буларнинг барини бизнинг бахтимиз учун Аллоҳ йўлида қилганингизни ҳамон ўқиймиз ва аёлларимизга, болаларимизга ўқиб берамиз.
Нусрат талаб қилиб қабилаларни айланиб чиққанингизни, улар билан Сизнинг ўртангизда мулоқот бўлганини… ва ниҳоят, Аллоҳ Сизга ансорларни ато этганини тинмай ўқиб турамиз. Зотан, биз бу ансорларни жуда севамиз ва фарзандларимизга ҳам ўшалардек бўлиб етишсин, даъватингизга қайта нусрат бериб, Исломга куч-қудратини, улуғлигини қайтарсин, деган умидда сизнинг асҳобларингиз исмини қўямиз.
Дарҳақиқат, сиз мадҳ этган ушбу саҳобаларингиз йўлингиздан юрдилар ва бу йўлдан оғиб кетмадилар, уни асло ўзгартирмадилар, эзгулик Умматингизни тарк этмади, ҳар бир замонда мусулмонлар ўзингиз бизга васият қилганингиздек, Аллоҳнинг Китоби ва Сизнинг суннатингиз билан бошқараётган битта имомга байъат қилдилар. Сиз бизга ўзингиздан кейин кўп ихтилофларни гувоҳи бўлишимизни айтдингиз ва бизга ўзингиздан кейин ҳидоятда бўлган ва тўғри йўлни тутган-рошид халифалар йўлини маҳкам тутишимизни, унга оғиз тишларимиз билан тирмашишимизни буюрдингиз. Бошида худди шундай қилдик.
Аммо кофирлар – мудом Муҳаммад Aнинг Уммати у қолдирган тўғри йўлдан юришда ва у қолдирган нурни маҳкам ушлашда давом этар эканлар, мудом уларда Ислом дахлсизлигини ҳимоя қиладиган давлат, салтанат бор экан, мудом мусулмонларда унинг ортида туриб жанг қилиб, у билан ҳимояланадиган битта имомлари мавжуд экан, ҳаргиз бу Умматни мағлуб қилиб бўлмаслигини англаб етишди.
Кофирлар ушбу давлатни ағдариш ва бизни ўзларининг бошқаруви остиги киритиш мақсадида сон-саноқсиз қўшинлари билан исломий юртларимизга уруш қилиб келишди. Лекин муваффақиятга эришишолмади, буюк саҳобалар фатҳ этган бу юртлар ўзларига қабристон бўлди… Ислом Уммати ажойиб мардонавор жангу жадаллар билан тарихда қолди, ўз ақидасида маҳкам туриб, Сиз Росулуллоҳ A бизга барпо этиб кетган давлатни Аллоҳу Акбар ҳайқириқлари остида мудофаа қилди.
Аллоҳ қонунчиликда ҳам, бошқарувда ҳам, сиёсатда ҳам, ҳар бир нарсада Акбардир. Ҳа, Аллоҳ калимаси олий, ундан ҳеч нарса олий бўлолмас, Аллоҳу Акбар ҳаётнинг мукаммал минҳожидир. Тўғри, бугун Иордания муаммолар борган сари мураккаблашаётган юртлардан бирига айланмоқда.
Бироқ – ё Росулуллоҳ – кофирлар бизнинг қудратимиз сирини билиб олишди: қудратимиз Сизнинг йўлингиздан юриб, ҳар бир каттаю кичик ишларда ҳидоятингизни маҳкам ушлашимизда эканини билди. Нега ҳам биз шундай қилмайлик, бизга ўзингиз Аллоҳнинг арқонини қўйиб юбормаслигимизга буюргансиз, Исломимиздан, ақидамиздан, аввалги зотларга эргашишдан воз кечишимиз оқибатларидан огоҳлантиргансиз, ахир?! Шунинг учун кофирлар, аввало бизни Ислом фикрлари ва аҳкомларига бўлган ишончимизга путур етказиш ва Сизнинг йўлингиздан узоқлаштириб, мияларимизни заҳарлашгач, сўнг исломий тушунчаларга қарши уруш қилишди.
Ана шунда, ё Росулуллоҳ, дунё кўзимизга қоронғу бўлиб кетди… Чунки насиҳатингизни олмадик ва бизга кўрсатганингиз тўғри йўлдан ғафлат босиб оғиб кетдик, бизга олиб келганингиз нурдан узоқлашиб, йўлимизни кўролмайдиган бўлиб қолдик, ҳатто шундай оғир кунларнинг бирида бизни калтакесак инига етакласа ҳам кириб кетавердик, чунки Ислом нуридан анча узоқлашиб кетгандик!! Ўшандан бери, мана, бир-биридан қоронғу бўлган ўша инларнинг биридан чиқиб, бошқасига киришда давом этяпмиз… кофирлар йўлига қаричма-қарич эргашяпмиз!!
Кофирлар давлатимизни ағдаришгач, аввал кемачиларимизни қамоқларга ташлашди, сўнг кемамизни шамолу тўлқинларга дучор қилиб, денгиз ўртасида қолдиришди, кейин барчамиз етим қўзиларга айланиб қолдик! Кофирлар бизга «давлатингиз ҳеч қачон қайта барпо бўлмайди, шу боис бизнинг бошқарувимиз остида қолишдан ўзга чорангиз йўқ», дейишди. Бошида бунга кўнмадик… бироқ ҳеч қанча вақт ўтар-ўтмас, кўндик, жим юриб, рози бўлиб яшай бошладик!! Мана шунинг ўзи калтакесак инида эканлигимиз эмасми?!
Кошки бунга рози бўлмасайдик! Кошки Сизнинг осийликда яшагандан кўра, Аллоҳ итоатида ўлмоқ афзаллиги ҳақида айтган насиҳатингизга қулоқ солсайдик!
Кофирлар бизнинг уларга рози бўлишимиз ва эргашишимиз билан ҳам кифояланишмади, аксинча, баттар ҳаддиларидан ошишди: юртларимизни бўлиб, парчалаб ташлашди, бойликларимизни талон-тарож қилишди, бизни майда заиф вужудларга айлантириб, «мана сизнинг ватанларингиз», дейишганди, дарҳол шу вужудларни мудофаа қиладиган кимсаларга айландик, бунинг учун бизга «мана шулар сизнинг ватанларингиз», дейишларининг ўзи кифоя қилди!!
Елкамизга шундай ҳукмдорларни миндириб қўйишдики, кофирларга бизни қирғин қилишларига шу ҳукмдорлар ёрдам берди… Биз бўлсак, «Булар сизнинг иш эгаларингиз, сиз яқинда мустақил бўласизлар», дейишлари биланоқ, дарҳол бу ҳукмдорларимизни олқишлашни бошладик, бу билан шодланиб, байрамлар қилдик!!
Аллоҳ мутлақо нозил қилмаган нарсалардан бизга дастурлар тузиб, байроқлар ясаб берди, биз бўлсак бундан суюндик ва байроқларини баланд кўтаришимиз ва дастурлари билан фахрланишимиз учун «Бу сизнинг дастур ва байроғингиз», дейишларингиз ўзи кифоя қилди!!
Кофирларга булар ҳам камлик қилди, курашларини давом эттириб, Исломни ҳаётимиздан йўқ қилишди ва бизга «динда асло сиёсат бўлмайди», дейишганди биз «сиёсат тиёсат (нодонлик)дир», «динимизда сиёсат йўқ», дейишни бошладик, бу гапларни биз нима деяётганимизни ўзимиз ҳам тушунмай, балки улар шундай дейишгани учун гапирдик!!
Бироқ биз бутун исломий оламимизни улар зулм, бедодлик ва азоб-уқубатларга гирифтор этишгандан сўнг тушуна бошладик, аччиқ воқеликни англаб, сукутимиз сабабли қандай хатолар содир этганимизга амин бўлдик. Ана шунда хатодан ортга қайтишга қарор қилдик, хатодан қайтмоқни фазилат, деб билдик…
Мана, ё Росулуллоҳ, биз хатодан қайтиб турибмиз. Сизнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо бўлиши ҳамда румликлар ери фатҳ этилиши ҳақида берган башоратларингиз бизга далда бўлиб, Уммат тарихидаги қора саҳифаларни ёпмоққа ва мўминлар дилларига ором бўлувчи рошид замонни қайта бошламоққа қарор қилдик.
Бироқ кофирлар ҳукмдорларимизга босиб олинган ерларимизни озод этиш учун тўплаган қурол-яроқларимиз ёрдамида ўзимизни қирғин қилишга буюришди, малъун сиёсатлари сабабли юртларимиздан қувиб чиқаришди. Мана, улар тортиб қўйган чегараларда ҳалок бўляпмиз, мана, исломий армияларимиз салибчилар байроғи остида туриб, бизни ўлдиряпти… Хўш, уларнинг дин сиёсатдан ажратилди, деган гапларига нега ишонишимиз керак, демакки, улар динимизни ўз нафс-ҳаволарига ва манфаатларига мослаб талқин қилишяпти.
Ё Росулуллоҳ, сизга ваъда берамиз: бугундан бошлаб асло алданмаймиз, фақат Ислом ва Ислом давлати учун ҳаракат қилишдан тўхтамай, Аллоҳнинг Китоби ва Сизнинг суннатингизни маҳкам ушлаган ҳолда фаолият қиламиз. Аллоҳ бизни ғолиб қилади ёки шу йўлда шаҳид бўламиз. Дарҳақиқат, бўғзиларимиздан мана бу сўзлар отилиб чиқмоқда: «Етакчимиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад ﷺ», «То Ислом бошқармагунча ортга қайтиш йўқ, таслим бўлиш йўқ».
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми