| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Судан мулоқотининг мақсади — мустамлакачиликни мустаҳкамлаш

  • Эй, Яман аҳли! Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺ берган хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик!

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Ғазо – геноцид, тузоқлар ва хиёнат чангалида»

  • Франция ва замонавий давлат инқирози: норозилик мактаблар остонасига етганда

  • Америка ва Хитой: зиддиятни бошқаришми ёки тўқнашувми?

  • Инқирозлар гирдобидаги Тунис: муаммо қаерда?

  • Хиёнаткор режимлардан яхшилик кутиб бўлмайди

  • Муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг таржиҳ мезонлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Франция ва замонавий давлат инқирози: норозилик мактаблар остонасига етганда

Франция ва замонавий давлат инқирози: норозилик мактаблар остонасига етганда

By htadmin
18.10.2026
0
Share:

Франция ва замонавий давлат инқирози: норозилик мактаблар остонасига етганда

 Франция чуқур цивилизацион инқирозни бошдан кечираётганини исботлаш учун янги норозилик намойишига муҳтож эмас эди. Бироқ, эҳтимол, унга аввалги ҳар қандай норозиликдан ҳам кўра кўпроқ маъно англатадиган бир белги керак эди: ғазаб мактаблар остонасигача етиб келиши, ўқувчиларнинг ўзлари кўчаларга чиқиб, энди уларга замонавий давлатнинг энг оддий ваъдаларидан бири бўлиши керак бўлган нарсаларни бера олмаётган мактабларга қарши норозилик билдиришлари. Бу ваъдалар — дарсга келадиган ўқитувчи, таълим олиш учун яроқли синфхона, муносиб бино ва ишонч билдириш мумкин бўлган келажакдир.

2026 йил сентябрь ойининг охирларидан бошлаб Париж мактабларида норозилик намойишлари тўлқини бошланди. Бунга ўқитувчилар етишмаслиги муаммоси ғазаб учқунини ёқиб берди, сўнг норозилик бир неча кун ичида Франция бўйлаб юзлаб мактабларга тарқалди. Ўқувчилар ўқитувчилар етишмаслигига барҳам беришни, айрим ҳолларда 35 нафаргача ўқувчи тўпланадиган синфхоналардаги тиғизликни камайтиришни, эскириб, яроқсиз ҳолга келган бинолар ва жиҳозларни таъмирлашни, шунингдек, Parcoursup тизими орқали университетга ўтиш жараёнига ҳамроҳ бўладиган ўқув босими ва хавотирни енгиллаштиришни талаб қилдилар. Франциянинг Le Monde газетаси эълон қилган баҳоларга кўра, норозилик намойишлари Франциядаги ўрта таълим мактабларининг қарийб 30 фоизини қамраб олди.

Кучайиб бораётган бу ҳаракатлар янги инқироз учқунини ёқмасдан ўтиб кетиши мумкин эмас эди. Чунки давлат уларга ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ниҳоятда алангаланишга тайёр муҳитда муносабат билдирмоқда. У тўпланишларнинг олдини олиш ва келгуси президентлик сайловлари жараёнига таҳдид солиши мумкин бўлган талабалар ҳаракатини бостиришга уринаётган эди. Натижада айрим намойишлар тўқнашувлар ва бузғунчилик ҳаракатларига айланди. Полиция эса оловга мой сепгандек иш тутди. Масала фақат қатағон ва зўравонлик қўллаш билан чекланиб қолмади: 5 октябрь куни Адлия вазирлиги эълон қилган рақамларга кўра, ҳибсга олинганлар сони беш минг кишидан ошди, уларнинг 87 фоизи вояга етмаганлар эди. 1800 нафардан ортиқ шахс эса суд таъқибига тортилди. Ҳатто жароҳатланишлар ўта хавфли даражага етди: полиция аралашуви чоғида бомба портлаши оқибатида ўн беш ёшли ўқувчи қўлидан айрилди. Шу билан бирга, Полиция Бош инспекцияси куч ишлатилиши ёки жароҳатланишлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўнта текширув бошлади. Бунга жавобан ҳукумат юзлаб полиция ходимлари жароҳатланганини, бир қатор жойларда уларга ҳужум қилинганини, мол-мулк бузилганини ва биноларга ўт қўйилганини маълум қилди.

Бироқ бу воқеаларнинг аҳамияти уларга ҳамроҳ бўлган тартибсизликлар кўламида эмас, балки Франция инқирози янги авлодгача етиб келганидадир. Энди бу авлод ҳам давлатнинг расмий сиёсатига қарши чиқмоқда. Бундан олдин «сариқ жилетлилар» ҳаракати, пенсия ислоҳотига қарши норозиликлар, фермерлар намойишлари, турмуш қимматлашуви ва тежамкорлик сиёсати билан боғлиқ иш ташлашлар ҳамда ижтимоий таранглик тўлқинлари кузатилган эди. Бу ҳаракатлар иштирокчилари ва талаблари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилса-да, уларни бирлаштириб турган жиҳат бор: жамиятдан тобора кўпроқ қурбонлик талаб қилинаётгани, айни пайтда эса давлатнинг Франция модели учун азалдан асосий деб ҳисобланган қадриятларни таъминлаш қобилияти пасайиб бораётгани ҳақидаги кучайиб бораётган ҳиссиёт. Бу қадриятлар — кучли мактаб, самарали давлат соғлиқни сақлаш тизими, кенг қамровли ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш имкониятларидир.

Бу ерда Макрон инқирозни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш омилларидан бири сифатида эмас, балки ундан анча олдин бошланган инқирознинг юзи, уни намоён этувчи шахс сифатида кўринади. Франциянинг давлат қарзи жорий аср бошларида ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 60 фоизига тенг бўлган бўлса, 2026 йилнинг иккинчи чорагида 119 фоизга етди. Бу қарз ҳажми тахминан 3,596 триллион еврони ташкил қилди. Франция бу босқичга юқори бюджет тақчиллиги ва қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиб бориши билан кириб келмоқда. Айни пайтда ҳукумат 2027 йилги бюджетда улкан миқёсдаги тежамкорликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ у кескин бўлинган парламент ва тежамкорлик чораларини осонликча қабул қилмайдиган жамиятга дуч келмоқда.

Масаланинг иккинчи томонида эса, Франция Европа дуч келаётган таҳдидлар шароитида ўзининг геосиёсий интилишларига мос ҳарбий қудратини тиклашга уринмоқда. 2017–2027 йиллар оралиғида армия харажатлари қарийб икки баробар ошди. Пенсия тўловларини ҳисобга олмаганда, мудофаа учун ажратилган маблағ 2026 йилда 57,1 миллиард еврога етди. Бу бир йил ичида 6,7 миллиард еврога ўсиш демакдир. Давлат 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 76,3 миллиард еврога етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, 2024–2030 йиллар учун аввалдан белгиланган 413 миллиард евро маблағга қўшимча равишда, 2026–2030 йиллар даври учун Ҳарбий дастурлаш тўғрисидаги қонунга яна 36 миллиард евро киритилди. Харажатлар тобора кўпроқ ўқ-дорилар, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа, космик соҳа ва юқори жадалликдаги уруш олиб бориш учун зарур салоҳиятларга йўналтирилмоқда.

Бу харажатларни фақат қурол-яроғ сотиб олиш билан изоҳлаб бўлмайди. Бу Франция қудратининг асосини қайта қуришга бўлган уринишдир: ядровий тийиб туриш салоҳиятини модернизация қилиш, самолётлар, сувости кемалари, ҳарбий кемалар ва ракеталарни ривожлантириш, узоқ давом этадиган уруш олиб бориш учун саноат ва ҳарбий имкониятларни кенгайтириш. Украинадаги уруш бутун Европани оғир бир ҳақиқатни англашга мажбур қилди: Совуқ урушдан кейинги даврда армиялар қисқартирилган ва «тинчлик дивиденди»дан фойдаланилган ўн йилликлар ортда қолди. Шу сабабли Франциянинг қайта қуролланиши Макрон ўйлаб топган сиёсат эмас, гарчи унинг президентлиги даврида бу жараён сезиларли даражада тезлашган бўлса-да.

Франция инқирозининг тарихий ва цивилизацион чуқурлигини, шунингдек, ҳаётдан динни ажратиш ақидаси билан боғлиқ мафкуравий илдизларини очиб берадиган зиддият ҳам айнан шу ерда намоён бўлади. Давлат жаҳон миқёсидаги ядровий куч бўлиб қолишни, мустақил ҳаракат қила оладиган армияга эга бўлишни, Европада етакчилик ролини бажаришни, Украина, Яқин Шарқ ва миграция масалаларида манёвр қилишни истайди. Шу билан бирга, у кенг қамровли ижтимоий таъминот тизимини, кучли давлат мактабларини ва қимматга тушадиган ижтимоий хизматларни ҳам сақлаб қолмоқчи. Аммо бу интилишларнинг барчаси кўп йиллардан бери меҳнат унумдорлиги ўсишининг секинлашуви, қарз ва бюджет тақчиллигининг тўпланиши билан азият чекаётган иқтисодиёт зиммасига юкланмоқда. Натижада Франция жаҳонда қандай давлат бўлишни исташи билан ўз фуқароларига мамлакат ичидаги муассасалари орқали нималарни тақдим эта олиши ўртасидаги тафовут кенгайди. Бугунги беқарор Франция қиёфаси ана шу тафовут натижасидир.

Шу боис вайрон бўлаётган мактаби олдида турган француз ўқувчисининг сурати кўплаб сиёсий нутқлардан кўра инқирозни аниқроқ ифодалайди. Дунёдаги беқарор вазиятда мустақил стратегик куч бўлишни истаган Франция эса дарсга келмаган ўқитувчи, одамга тўлиб кетган синфхона, эскирган бино ва кафолатланган деб билолмаётган келажаги ҳақида савол бераётган авлодга дуч келмоқда. Бунинг ортида эса унинг бузуқ мафкураси емирилиб бормоқда: ўзлик, миграция ва лаицизм билан боғлиқ инқирозлар тўпланмоқда, сиёсий қутблашув чуқурлашмоқда, беқарор ҳукуматлар бирин-кетин алмашмоқда. Сиёсий савиясизлик ботқоғидан ўта ўнг кучлар озиқланмоқда. Жамият эса сиёсий элита давлатнинг ваъдалари билан уларнинг ҳақини тўлаш имконияти ўртасида ишонарли мувозанат яратиш қобилиятини йўқотганига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқда.

Шу тариқа Франция пойдеворларини ларзага солаётган таркибий цивилизацион инқироз мавжудлиги яна бир бор тасдиқланмоқда. Тўғри, Франция ядровий қудратга, ривожланган саноатга, мустаҳкам институтларга ва Европада марказий мавқега эга давлатдир. Аммо цивилизациялар фақат армияларининг кўлами ёки қурол ишлаб чиқариш қобилияти билан ўлчанмайди. Улар давлат ва жамият ўртасидаги ишончни қайта тиклаш, янги авлодни ўзи ҳимоя қилиши талаб этилаётган келажак ишонишга арзишига ишонтириш қобилияти билан ҳам баҳоланади.

Франция инқирози ўзининг энг чуқур қатламига айнан шу ерда етади: у ўз интилишларини ҳаётга татбиқ этиш имконини берадиган иқтисодий ва ижтимоий асосни топа олмаяпти. Қолаверса, унинг капиталистик мафкураси ўзи келтириб чиқарган инқирозларга ечим ишлаб чиқариш қобилиятини йўқотмоқда. Чунки емирилаётган капиталистик давлат энг замонавий ракеталар ва самолётларни молиялаштира олади, аммо ўқувчини унинг мактаби ва келажагига сармоя киритиш арзишига ишонтира олмайди. Бу эса давлат билан жамият, бугун билан келажак, Франциянинг ўзи ҳақида чизмоқчи бўлган сохта қиёфаси билан фарзандлари мактаблар ва кўчаларда кўриб турган ҳақиқат ўртасидаги муносабатларнинг моҳиятига зарба беради.

Шундай қилиб, Франция капитализм зулматида сарсон бўлиб юрибди. Уни бу жаҳаннам ва устма-уст қоронғуликлардан фақат яқин орада, Аллоҳнинг изни билан барпо бўладиган Рошид Халифалик давлати қутқара олади.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ﴾

«Улардан олдингилар ҳам макр қилган эдилар. Бас, Аллоҳ уларнинг биноларини пойдеворидан қўпорди. Шунда уларнинг устидан томлари қулаб тушди ва уларга азоб ўзлари сезмаган томондан келди». (Наҳл сураси, 26-оят)

Муҳандис Висом ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан

Tagsдавлат инқирозинорозилик мактабларФранция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом ҳайъатининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ва ҳақ сўзни айтганларни қамоққа олиши сабаблари

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлати иқтисодининг таянган омили борми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Араб тафаккурини шакллантириш» муассасаси Исломга қарши манфур урушдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: