МУСЛИМА АЁЛ ЮЗИНИ ЁПИШИ МАВЗУСИДА БАТАФСИЛ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУСЛИМА АЁЛ ЮЗИНИ ЁПИШИ МАВЗУСИДА БАТАФСИЛ
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
Мақоланинг ўтган сонида мусулмон эркак муслима аёлларга қараши мавзусида сўз юритган эдик. Мақоланинг бугунги сонида муслима аёл умумий ҳаёт тарзида, яъни кўчалар, бозорлар ва бошқа оммавий жойлар каби, номаҳрамлар билан аралашиш содир бўладиган ҳолатларда юзини ёпиши вожиб эмаслиги тўғрисида сўз юритамиз.
МУСЛИМА АЁЛ ЮЗИНИ ЁПИШИ ВОЖИБ ЭМАС
Исломда аёлларга ҳижоб фарз қилинган, у билан аёллар юзларининг кўзларидан ташқари жойини беркитиб юрадилар”, деган гап Исломий раъйдир. Бу гапни мазҳаббоши мужтаҳидлардан айримлари айтган “Исломда аёлларга (юзни беркитиб турувчи) ҳижоб фарз қилинмаган. Муслима аёлга – юзи аврат бўлмагани учун – уни беркитиш вожиб эмас”, деган раъй ҳам Исломий раъй бўлиб, уни мазҳаббоши мужтаҳидлардан айримлари айтган. Бу муаммо муҳим ижтимоий муаммолардан бири бўлиб, мазкур икки раъйдан бирини табанний (қабул) қилиш Исломий ҳаёт тарзига таъсир кўрсатади. Шу сабабли бу муаммо хусусидаги шаръий далилларни кенг миқёсда кўриб чиқиш, ўрганиш ва уларни муаммога татбиқ этиш зарур. Токи мусулмонлар далили кучли раъйни табанний қилсин, токи Ислом давлати устувор далил асосида устувор раъйни табанний қилсин.
Дарҳақиқат, ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери аёл атрофида баҳслар бўлди. Уни мустамлакачи кофирлар Ғарбга мафтун бўлганлар, унинг сақофати ва ҳаёт ҳақидаги дунёқараши билан заҳарланган мунофиқлар ва баъзи мусулмонлар қалбида қўзғатдилар. Улар ғайриисломий раъйларни Исломга киритишга ҳаракат қилдилар. Улар мусулмонларнинг дунёқарашларини бузишга уриниб, ҳижоб ва очиқ юриш фикрини ўйлаб топдилар. Муфаккир олимлар уларга ўз муносабатларини билдирмадилар. Балки уларга муносабат билдирганлар ёзувчилар, адиблар ва қотиб қолган толиби илмлар бўлдилар. Бу ҳол Ғарб сақофати билан заҳарланганларнинг раъйлари ғолиб бўлишига имкон яратди ҳамда уларнинг фикрларини баҳс ва мунозаралар мавзусига айлантирди. Ваҳоланки, бу фикрлар Исломга ҳужум қилиш, мусулмонларни бузиш ва уларни динларида шубҳага солиш учун келган Ғарб фикрлари эди. Ҳа, бу баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтган, уларнинг сарқитлари ва асорати ҳамон намоён бўлиб турган бўлса-да, улар баҳс қилишга лойиқ бўлмади ҳамда ташриъий (қонуншунослик) ва ижтимоий баҳслар даражасига етмади. Чунки бу баҳс ёзувчиларнинг раъйлари ёки ёлланган малайларнинг атамалари ёки алданган лақмаларнинг сафсаталари ёхуд заҳарланганларнинг чўпчак-афсоналари устида эмас эди. Балки баҳс мужтаҳидлар ишлаб чиққан ва унда далилга ёки далилга ўхшаш асосга суянган шаръий ҳукмлар устида эди. Мужтаҳидлар шаръий далиллардан ишлаб чиқиб айтган гапларигина баҳс мавзуси қилинади ва ташриъий жиҳатдан мунозара қилинади. Шунингдек, баҳс мавзусига қўйиладиган мужтаҳидларнинг гапларига айрим фақиҳлар, устозлар ва ҳижоб тарафдорларининг гаплари ҳам қўшилади ва уларнинг қалбларидаги шубҳани йўқотиш учун баҳс қилинади. Шу сабабли устувор гап аниқ бўлиб, ҳар бир мусулмон амал қилишга устувор деб билган раъйни олиши ва уни татбиқ қилишга ҳаракат қилиши учун мужтаҳидларнинг гапларини ва далилларини келтирамиз.
Ҳижоб ҳақида гапирган олимлар: “Аёлнинг юзи ва кафтларидан бошқа барча жойларининг аврат бўлиши фақат намозда бўлади, холос. Намоздан ташқарида бутун бадани, юзи ҳам, кафтлари ҳам аврат”, деб айтганлар. Бу гапларида Қуръон ва суннатга суянганлар.
Қуръондаги далилларига келсак, Аллоҳ Таъоло айтади:
وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ
“Қачон сизлар улардан (яъни пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар, парда ортида туриб сўранглар”. (Аҳзоб. 53)
Бу оят аёлларнинг устларига ҳижоб ўраб олишларига очиқ далилдир, Аллоҳ Таъоло айтади:
يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلاَبِيبِهِنَّ ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ يُعْرَفْنَ فَلاَ يُؤْذَيْنَ
“Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар. Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир)”. (Аҳзоб. 59)
Уларнинг айтишларича: “ёпинчиқларини ўрасинлар” оятининг маъноси – “узун қилсинлар”, “юзларини ва атрофларини ўрасинлар”, демакдир. Уларнинг раъйига кўра, Исломнинг аввалида аёллар – жоҳилиятдаги одатларига кўра чўрилари ҳам, ҳурлари ҳам – очиқ ҳолда юришар, яъни ҳар бир аёл кўйлак ва рўмолда очиқ юрар эди. Чўрилар хурмозор ва далаларга кечаси қазойи ҳожатга чиқишганда, қабоҳат аҳлидан бўлган йигитлар уларнинг йўлини тўсишар эди. Гоҳо чўри баҳона ҳур аёлларнинг ҳам йўлини тўсишар ва: “Уларни чўри деб ўйлабмиз”, дейишарди. Шунда аёлларга савлатли, ҳашаматли бўлишлари учун ёпинчиқ ва рўмоллар ўраш, бош ва юзларини беркитиш орқали кийимларини чўрилар кийимидан фарқли қилиш буюрилди. Шунда уларга бирор киши тамаъ қилмайди. Мана шу уларнинг чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари танилиши ва озорланмасликлари ҳамда биров йўлларини тўсмаслиги учун энг муносиб ва энг яхши воситадир. Бу олимларнинг айримлари айтишадики, оятдаги “танилиб” калимасида инкор аломати “ло” ҳарфи тушириб қолдирилган, яъни мана шу уларнинг чиройли ёки чиройли эмасликлари билиниб қолмаслиги ва озорланмасликлари учун энг яқин ва яхши воситадир. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلاَ تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الأُولَى
“Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирор ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар”. (Аҳзоб. 33)
Бу олимлар “Аллоҳ Таъолонинг аёлларга уйларида барқарор бўлишга буюриши ҳижобга далилдир”, дейишади.
Суннатдан келтирилган далиллар қуйидагилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “المرأة عورة – аёл авратдир” деганлар. Термизий ва Ибн Ҳиббонлар ривояти. Саҳиҳ.
إذا كان لإحداكنّ مكاتب فملك ما يؤدي فلتحتجب منه
“Бирортангизнинг мукотабингиз (маълум ҳақ тўлаш эвазига озод бўлиш ҳақида битим тузган қулингиз) бўлса ва у ҳақни адо қиладиган миқдордаги нарсага эга бўлса, ундан ҳижобланинг”. Термизий ривояти. Ҳасан.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ قَالَتْ: كُنْتُ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَعِنْدَهُ مَيْمُونَةُ، فَأَقْبَلَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ، وَذَلِكَ بَعْدَ أَنْ أُمِرْنَا بِالْحِجَابِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : احْتَجِبَا مِنْهُفَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ! أَلَيْسَ أَعْمَى لاَ يُبْصِرُنَا وَلاَ يَعْرِفُنَا؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : أَفَعَمْيَاوَانِ أَنْتُمَا؟ أَلَسْتُمَا تُبْصِرَانِهِ
“Мен ва Маймуна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдик. Ибн Умми Мактум киришга изн сўради. Расулуллоҳ бизга дедилар: “Ундан ҳижобланинглар”. Мен: “У кўр, кўрмайди”, дедим. У зот: “Сизлар ҳам кўрмисизлар, уни кўрмаяпсизларми?” – дедилар”. Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилади: “Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир уловга мингашиб келаётган эди. Шунда Хасъамийлик бир аёл бир муаммо устида ҳукм сўраб келиб қолди. Фазл аёлга, аёл унга қарай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг юзини аёлдан буриб қўйдилар”.
Ҳижоб ҳақида ва аёлнинг бутун бадани аврат эканлиги ҳақида гапирган олимлар мана шу далилларни келтиришган. Бу далиллар улар далил келтираётган муаммога тўғри келмайди. Чунки уларнинг ҳаммаси бу мавзуга тааллуқли эмас. Ҳижоб ояти ва “Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар” оятининг мусулмонларнинг аёлларига мутлақо алоқаси йўқ. Бунинг тафсилотини келгуси мақолада кўриб чиқамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
25.02.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ