Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари томонидан Ғазо секторида кенг кўламли зиёратлар уюштирилди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари томонидан Ғазо секторида кенг кўламли зиёратлар уюштирилди
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо секторида турли соҳадаги кишиларни кенг кўламда зиёрат қилиш тадбирини ўтказдилар. Тадбир Халифалик қулатишининг 97 йиллиги хотиралари муносабати билан бутун дунё бўйлаб Ҳизб ут-Таҳрир бошлаган кампания доирасида ўтказилди.
Тадбир чоғида тарқатилган нашрада Умматга Халифалик давлати воқеининг муҳимлиги, бу давлатни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилмоқнинг вожиблиги эслатилди. Ушбу Халифалик давлати бугунги кунда Исломни татбиқ этмаётгани, балки устига-устак Ғарб буйруқларини очиқ-ошкор бажараётгани, Умматни назар-писанд қилмай, унинг фикрларини ҳам, маданий мероси бўлган Исломини ҳам заррача ҳурмат қилмаётгани айтилди.
Ҳизб аъзолари ўтказган зиёратлар чоғида Фаластин масаласи ечими Уммат армияларини ҳаракатга келтириш ва Фаластиндан босқинчи яҳудийларни супуриб ташлашда мужассам эканлиги, бугун бу армиялар ҳукмдорлар томонидан солинган кишанларни парчалаб, ўзларининг табиий бурч-вазифаларига қайта киришишлари шартлиги таъкидланди.
Ушбу зиёратлар Халифалик барпо этишни эслатишга қаратилган бўлса-да, бироқ Ҳизб аъзолари одамлар онги ўсаётганини ҳис этдилар. Чунки одамлар Ҳизб ут-Таҳрир фикрларини маъқуллаш ва ягона ечим шу дея уни олқишлаш билангина кифояланмай, балки исломий юртлар ҳукмдорлари башарасини ҳам яхши тушуниб қолишди. Саудлар оиласи ва Эрдоганнинг Фаластин аҳли ва Умматга қарши тил бириктираётганини одамлар англамоқдалар. Зеро, Эрдоган ҳар доимгидек, сохта баёнотлар билангина кифояланмай, балки шармандаларча босқинчи яҳудийлар билан бўлган алоқаларни нормаллаштирмоқда. У бир томондан, қайтиш юришларига қарши босқинчилар содир этган жиноятларни қораласа, иккинчи томондан, улар билан бошқалардан кўра кўпроқ муносабатларни нормаллаштирмоқда. Бундан ташқари қудратли армияси бор бир давлат раҳбари бўла туриб, Шом аҳлини ёрдамсиз қолдирмоқда, ҳатто уларга қарши душман билан фитна тузмоқда. Мана бугун Миср, Иордания, Саудия ва барча малай режимлар билан биргаликда Фаластин аҳлини ёрдамсиз қолдирди… Ҳизб аъзолари мана шу нарсаларга нисбатан одамлар онги ўсганига гувоҳ бўлдилар.
Роя газетасининг 2018 йил 25 апрел чоршанба кунги 179-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ