Уйғониш тўғрисида туркумидан: ШАРЪИЙ АҲКОМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: ШАРЪИЙ АҲКОМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Мусулмонларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратсак, улар шаръий аҳкомлар тўғрисидаги билимларга эга бўлиш борасида бепарволик қилаётганларини кўриш мумкин. Ҳаётимизда учрайдиган амалларнинг ва нарсаларнинг ҳукмлари ҳамда шу ҳукмларнинг аҳамияти тўғрисида билимга эга бўлиш ва маълум бир тасаввурга эга бўлиш учун ўрганишимиз, изланишимиз шартдир. Бироқ бу борада изланиш ўрнига шаръий ҳукмлардан узоқлашиб кетилди, бу борадаги билимларга эга бўлиш баъзи инсонларнинг ўзигагина хосланиб қолди.
Шунинг учун бу борада ихтилофлар кучайгандан кучайиб, натижада оддий мусулмонлар орасида аҳкомлар тўғрисидаги тушунчалар чигаллашиб кетди. Аслида эса мусулмонларнинг шариатга мос яшашлари учун энг аҳамиятли жиҳат ҳам айнан аҳкомлар тўғрисидаги билимларга эга бўлиш ҳисобланиб, бундай билимларсиз жоҳилият ботқоғига ботиш янада чуқурлашади. Аввалги мақолаларимизда ҳам айнан шаръий ҳукмлар билан боғлиқ бўлган ижтиҳод ва мужтаҳидлар тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилди. Шунинг учун айта оламизки, бугунги мавзу аввалгиларининг узвий давомидир. Демак, бу мавзуимизда шаръий ҳукмлар тўғрисидаги фикр мулоҳазалар билдирилади.
Шаръий аҳкомлар фарз, ҳаром, мандуб, макруҳ ва мубоҳдан иборат. Шаръий ҳукм бажаришни талаб қилган хитоб билан ёки тарк қилишни талаб қилган хитоб билан ифодаланади. Агар у бажариш талаб қилинган хитоб билан ифодаланиб, бажариш қатъий талаб қилинган бўлса, бундай шаръий ҳукм фарз ва вожиб бўлади. Бу иккиси ҳам бир маънодадир. Агар бажариш талаб қилинган ҳолда, талаб қатъий бўлмаса, шаръий ҳукм мандуб бўлади. Агар тарк қилиш талаб қилинган хитоб билан ифодаланиб, тарк қилиш қатъий талаб қилинган бўлса, ҳаром ва маҳзур (ҳазар қилинадиган) бўлади. Бу иккиси бир маънодадир. Тарк қилиш талаб қилинган ҳолда, талаб қатъий бўлмаса, ҳукм макруҳ бўлади. Шунга биноан фарз ва вожиб – уларни бажарган одам мақтовга сазовор бўладиган, тарк қилган одам тарк қилгани учун жазога гирифтор бўладиган амаллардир. Ҳаром эса қилган одам мазаммат қилинадиган, яъни тарк қилган одам мақтовга сазовор бўладиган, қилган одам эса шу ишни қилгани учун жазога гирифтор бўладиган амалдир. Мандуб – қилган одам мақтовга сазовор бўладиган, тарк қилган одам мазаммат қилинмайдиган, яъни қилгани учун савоб оладиган, тарк қилгани учун жазоланмайдиган амалдир. Макруҳ – тарк қилган одам мақтовга сазовор бўладиган ёки бажаргандан кўра тарк қилган афзалроқ амалдир. Мубоҳ эса Шореънинг хитобига далолат қиладиган самъий далил (Қуръон, ҳадис ва саҳобалар ижмои) бўлиб, уни бажариш ва тарк қилиш ихтиёрий эканлигини ифодалайдиган амалдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ.
12.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ