Мусулмонлар моли Меланья Трамп дабдабалари учун совурилмоқда!
بِسْمِ اللهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيمِ
Роя газетаси:
Мусулмонлар моли Меланья Трамп дабдабалари учун совурилмоқда!
«Sky News Arabia» сайти ҳижрий 1440 йил 24 сафар, милодий 2018 йил 2 ноябр куни нашр қилган хабарда бундай дейилади (хабардаги айрим сўзлар ўзгартирилган):
«Биринчи рақамли хоним Меланья Трампнинг сафар харажатлари тўғрисида яна баҳс-мунозаралар бошланди. Бу нарса унинг яқинда Канадага қилган 12 соатлик сафари харажатлари давлат сарф-харажатлари билан боғлиқ ҳужжатларда аниқланганидан бери бўляпти. Айниқса, ўтган октябр ойида Қоҳирага қилган атиги 6 соат давом этган сафари учун ҳукумат ҳисобидан катта маблағ (95 минг АҚШ доллари) сарфлангани кескин танқидларга сабаб бўлди. «Quartz — News» сайтида айтилишича, АҚШ ҳукумати ҳужжатларида Меланьянинг ўтган йили Канадага қилган сафари харажатлари америкалик солиқ тўловчиларга 174 минг долларга тушган. Сайтда айтилишича, Меланья 2017 йил 23 сентябрда инвектус ўйинлари очилишида қатнашиш учун Канаданинг Торонто шаҳрига сафар қилган ҳамда у ерда Канада бош вазири Жастин Трюдо ва шаҳзода Гарри билан учрашган. Шунингдек, Меланьянинг яқинда Миср сафарини ёритаётган айни сайтда таъкидланишича, қўшимча транспорт харажатлари билан бирга меҳмонхоналарнинг ялпи харажати 18 минг долларни ташкил қилган, бироқ Канада сафарида сарфланган 174 минг доллар қандай сарфланди, деган савол очиқ қолмоқда. Харажатлар олтита тўлов фактуралари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинган».
Роя газетаси шарҳи:
Эй мусулмонлар! Бу сизнинг молларингиз. Уни рувайбиза ҳукмдорлар душманларингиз учун совуриб-исроф қилишмоқда ва буни турли баҳоналар остида амалга оширишмоқда. Масалан, Ғарб давлатларига инвестиция ётқизиш, фақат мусулмонларгагина қўлланадиган қурол-яроғларни сотиб олиш, бадбахт ва мунофиқ кимсаларни «сотиб олиш», мустамлакачи давлатларга муқобилсиз хизмат қилиш, каби дастаклар остида амалга оширишмоқда!
Наҳотки, молларингизга Трамп, хотини, қизи ва давлатидан кўра ўзингиз ҳақли бўлмасангиз?! Наҳотки, бу ювиндихўр ҳукмдорларингизга қарши тик туриб, сенлар Америкага сарфлаётган, қизлари дабдаба ва асъасаларга совураётган бу моллар бизнинг ҳаққимиз, дея очиқ гапириш вақти келмаган бўлса?! Наҳотки, ҳақни айтиш вақти ҳамон ва ҳамон келмаган бўлса?!
Роя газетасининг 2018 йил 21 ноябр чоршанба кунги 209-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми