Покистон режими Ислом ва унинг Росули CABга холислиги тўғрисидаги даъвоси билан мусулмонларни алдамоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيمِ
Роя газетаси:
Покистон режими Ислом ва унинг Росули CABга холислиги тўғрисидаги даъвоси билан мусулмонларни алдамоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими нашр қилган матбуот баёнотида бундай дейилади:
Бажва-Имрон режими Ислом ва Росулуллоҳ CABга холислигини даъво қилиб, мусулмонларни алдамоқда. Чунки у аслида, мустамлакачиликка холис ёрдам кўрсатиб келмоқда. Масалан, Бажва ўзининг қароргоҳида Набий Kнинг мавлудларини нишонлади. Имрон Хон ҳам «Раҳмат конференцияси»ни ўтказмоқчи. Матбуот вазирининг даъвосига кўра, «Сийрат» конференцияси Покистонни Мадина шаҳридек каби қилиш учун ташланган илк қадамдир! Бироқ мана шуларга қарамай, режим куфр давлатлари билан иттифоқ тузиб, уларнинг мустамлакачилигига ёрдам бериш билан пайғамбарлик аҳкомларига орқа ўгирмоқда, АҚШ билан иттифоқчилик қиляпти… АҚШ эса, ундан ўзининг вакили сифатида Қабилалар минтақасида уруш олиб боришни талаб қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида, Америка уни босиб олинган Кашмир ва босиб олинган Ақсо масжидига нисбатан кенгбағир бўлишга чақирмоқда. Ваҳоланки, Ислом Америка сингари уришаётган давлатлар билан иттифоқ тузишни ҳаром қилган. Росулуллоҳ CAB
«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»
«Мушриклар оловидан фойдаланманг», деганлар. Бундан ташқари, Покистон режими Халқаро Валюта Фондининг товар ва хизматлар солиғи, даромад солиғи каби ҳолдан тойдирадиган ҳамда юрт саноати, қишлоқ-хўжалиги ва савдосини заифлаштирадиган солиқларни оширишга доир буйруқларига амал қилмоқда. Ҳолбуки, Росулуллоҳ CAB
«لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»
«Ноҳақ солиқ солувчи жаннатга кирмайди», деганлар. Баёнотда яна бундай дейилади:
Бу режим Жаҳон Банкининг энергетик секторларни хусусийлаштириш билан боғлиқ сиёсатига ҳам риоя қилади. Бундай сиёсат бир сиқим бойлар манфаатига хизмат қилади, нарх-навонинг ортиши натижасидаги машаққатларни эса, оддий одамлар кўтаради. Ваҳоланки, Ислом энергетикани омма мулки эканини ва ундан барча инсонлар фойдаланишларини таъкидлаган. Росулуллоҳ CAB
«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»
«Мусулмонлар уч нарсада: сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар», дея марҳамат қилганлар.
Баёнот сўнггида бундай дейилади:
Мусулмонлар бу Бажва-Имрон режимининг асл башарасини танимоқлари, у Пайғамбарликнинг ҳақлигига бўлган имонларига вафо қилмаётганини, чунки у мустамлакачилар режасини туну кун бажаришга ҳаракат қилаётганини билишлари керак. Бу борада айни режим ҳам, Раҳил-Навоз режими ҳам, Киёний-Зардорий режими ҳам, Мушарраф-Азиз режими ҳам, ҳаммаси баробардир. Шунинг учун барча холис инсонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали қиёмат кунида Аллоҳни рози қиладиган ва Росулуллоҳ CABга ҳамроҳ этадиган ҳақиқий ўзгариш учун ҳаракат қилмоқлари лозим.
Роя газетасининг 2018 йил 21 ноябр чоршанба кунги 209-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ