МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ
Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Бизлар ўрганаётган мулкка эга бўлишнинг бешинчи сабаби Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар мавзусининг биринчи бўлимида кишиларнинг бир-бирлари билан бўлган қариндошчилик алоқалари орқали ҳадя, совғалар ва васият орқали мулкка эга бўлиш, шунингдек қариндошчилик алоқалари бўлмаган ҳолида ҳам ҳадя ва совғалар орқали мулкка эга бўлиш сабаблари билан танишдик. Мавзунинг иккинчи бўлимида эса, ўзига етказилган зарарлар эвазига берилган молга ҳақли бўлиш, бунга қотил тўлайдиган хун ҳақи, жароҳат етказгани учун тўланадиган товон эвазига мулкка эга бўлиш сабаблари шаръий далиллар асосида кўрсатиб ўтилди. Бугунги мақоламизда мавзуимизнинг учинчи бўлими билан танишамиз.
3. Никоҳ қайд қилиниши билан маҳр ва унга тегишли нарсаларга ҳақли бўлиш. Аёл киши бу молга турмуш қуриш аҳкомларида баён қилинган йўл билан эга бўлади. Бу мол фойда бадали эмас, чунки фойда эр-хотин орасида алмашиб туради. Балки маҳр шариат сўзига кўра, аёлнинг ҳаққидир.
Аллоҳ айтади:
وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً
– “Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби беринг”, (Нисо:4)
яъни Аллоҳ фарз қилган деб чин кўнгилдан беринглар. Нихла – тортиқ дегани, яъни эр-хотин иккови бир-биридан фойдаланиши учун эр томондан тортиқ. Аҳмад Анасдан ривоят қилиб айтади:
جَاءَ عَبْدُ الرَّحْمَانِ بْنَ عَوْفٍ وَعَلَيْهِ رَدْعُ زَعْفَرَانَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ مَهْيَمْ؟ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، تَزَوَّجْتُ امْرَأَةً، فَقَالَ: مَا أَصْدَقْتَهَا؟ قَالَ: وَزْنُ نَوَاةٍ مِنْ ذَهَبٍ. قَالَ: أَوْلِمْ وَلَوْ بِشَاةٍ
“Абдурраҳмон ибн Авф устида заъфарон доғи билан келганда, Расулуллоҳ с.а.в.: “Нима бўлди, тинчликми?”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ с.а.в. бир аёлга уйландим”, деди. Расулуллоҳ с.а.в.: “Нимани маҳр қилдинг?”, дедилар. “Данак оғирлигида тилла”, деди. “Бир қўй билан бўлса ҳам меҳмондорчилик қил”, дедилар”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
12.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ