Исломда ижтимоий алоқалар туркумидан
НИКОҲ
Исломда ижтимоий алоқалар туркумидан
5-қисм
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Рукнимизнинг ўтган сонларидан бошлаб, жамиятдаги долзарб ижтимоий масалалардан бири бўлган никоҳ мавзусини бошлаган эдик. Бу сафар ҳам никоҳ бобига оид бўлган масалалардан бири – эркак томонидан совчи қўйиш қандай ҳолларда жоизлиги хусусида суҳбатлашамиз.
Аммо ҳали никоҳ битими тузилмаган, унаштирилаётган аёл масаласига келсак, унга қаралади. Агар у ёки унинг валийси совчи қўйган кишининг таклифини қабул қилган бўлса ёки ўзининг валийсига очиқ ёки ишора билан таклифни қабул қилишга ёхуд унга турмушга беришга рухсат берган бўлса, унга совчи қўйган шахсдан ўзга шахснинг бу аёлга совчи юбориши ҳаром бўлади.
Бунга далил Уқба ибн Омир Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир:
«المؤمن أخو المؤمن فلا يحل للمؤمن أن يبتاع على بيع أخيه, ولا يخطب على خطبة أخيه حتى يذر»
«Мўмин мўминнинг биродаридир. Мўмин ўз биродари савдосининг устидан савдо қилиши ва биродари ташлаб кетмагунча у совчи қўйган жойга совчи қўйиши ҳалол эмас». (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади:
«لا يخطب الرجل على خطبة أخيه حتى ينكح أو ينزك»
«Киши – ўз биродари совчи қўйган аёлни никоҳлаб олгунча ёки тарк қилмагунча у аёлга совчи қўймайди». (Бухорий ривояти).
Агар совчи қўйилган аёл совчи қўйган кишини рад қилса ёки ҳали унга жавоб қайтармаган бўлса ёхуд у ҳақида суриштира бошласа, ушбу ҳолларда бошқа киши унга совчи қўйиши жоиз бўлади ва у аёлга бирор киши совчи қўйган, деб эътибор қилинмайди. Бунга далил Фотима бинти Қайс ривоят қилган ҳадис: «Мен Пайғамбар с.а.в.нинг ҳузурларига келиб, менга Муовия билан Абу Жаҳм совчи бўлишаётганини айтдим. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.:
«أما معاوية فصعلوك لا مال له, وأما أبو جهم فلا يضع عصاه عن عاتقه, انكحي أسامة بن زيد»
«Муовия – мол-мулки йўқ камбағал, Абу Жаҳм эса таёғини елкасидан қўймайди. Сен Усома ибн Зайдга турмушга чиқ», дедилар». (Муслим ривояти). Пайғамбар с.а.в.га Муовия билан Абу Жаҳмнинг оғиз очгани ҳақида хабар қилинганидан кейин Усома учун унинг қўлини сўрадилар.
Агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг ҳаққи бўлиб, валийларидан бирон кишининг бунга ҳаққи йўқ. Ҳамда ўзининг рухсатисиз бирор киши уни турмушга бериши ёки уни никоҳдан қайтариши мумкин эмас.
Ибн Аббос Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қиладики:
«الثيب أحق بنفسها من وليها, والبكر تستأذن في نفسها وإذنها صماتها»
«Жувон ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ. Бокира (қиз бола)дан эса рухсат сўралади. Унинг рухсати – жим туришидир». (Муслим ривояти). Яъни, сукут сақлашидир.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. дедилар:
«لا تنكح الأيم حتى تستأمر, ولا البكر حتى تستأذن. قالوا: يا رسول الله, وكيف إذنها؟ قال: أن تسكت»
«Бевадан маслаҳат сўралмагунча, бокира (қиз)дан эса рухсат сўралмагунча улар никоҳ қилинмайди». «Эй Расулуллоҳ, у (қиз)нинг розилиги қандай бўлади?» — деб сўрашганда: «Сукут қилиши», деб жавоб бердилар» (муттафақун алайҳ).
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«أن جارية بكراً أتت رسول الله r فذكرت أن أباها زوجها وهي كارهة, فخيرها النبي »
«Бир қиз Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келди ва отаси уни мажбуран турмушга бераётганини айтди. Шунда Пайғамбар с.а.в. ихтиёрни унинг ўзига бердилар». (Абу Довуд ривояти).
Хансо бинти Хаззом ал-Ансорийдан ривоят қилинади:
«أن أباها زوجها وهي ثيب فكرهت ذلك فأتت رسول الله فرد نكاحها»
«Отаси уни эрга берди, ваҳоланки у жувон эди. У бу ишни ёқтирмади. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келганда, унинг никоҳини бекор қилдилар». (Бухорий ривояти). Бу ҳадислар аёл турмушга чиқишга рози бўлмагунча никоҳи никоҳ бўлмаслигига очиқ далилдир. Агар у бу никоҳни рад этса ёки ўзи ёқтирмасдан турмушга чиқса, битим бекор бўлади. Агар қароридан қайтса ёки рози бўлса, никоҳи никоҳ бўлаверади.
Қуръон совчи келган вақтда аёлни турмушга беришдан тўсишни тақиқлаган. Аллоҳ Таоло дейди:
فَلاَ تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ
– “Бас, (эй ота-оналар) уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!”. (Бақара:232)
Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра:
«زوجت أختاً لي من رجل فطلقها, حتى إذا انقضت عدتها جاء يخطبها فقلت له: زوجتك وأفرشتك وأكرمتك فطلقتها, ثم جئت تخطبها, لا والله لا تعود إليك أبداً, وكان رجلاً لا بأس به, وكانت المرأة تريد أن ترجع أليه. فأنزل الله تعلى هذه الآية: }فَلاَ تَعْضُلُوهُنَّ{ فقلت الآن أفعل يا رسول الله قال فزوجها إياه»
«Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди: “Бас, уларни тўсманг!” (Бақара232). «Мен энди нима қиламан, эй Расулуллоҳ?», дедим. Расулуллоҳ с.а.в.: «Унга никоҳлаб бер», дедилар».
Бошқа бир ривоятда эса:
«فكفَّرت عن يميني وأنكحنها إياه»
«Қасамингга каффорат берасан ва синглингни унга никоҳлаб берасан», дейилган. (Бухорий ривояти).
Тўсишнинг маъноси – аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш – рози бўлиш ёки рад этиш ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
20.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми