ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(27-бўлак)
Аллоҳ Таоло пайғамбарлар ва элчиларга нусрат берганидек, уларга иймон келтирган, Аллоҳга итоат қилувчи ва ёрдам берувчиларга ҳам нусрат беради. Яъни пайғамбарларнинг шариатларига иймон келтирган, бу шариатларда келган ҳукмларга қатъий амал қилган, буйруқларга итоат қилиб, ман қилинган нарсаларга яқинлашмаган мўмин бандаларига Аллоҳ Таоло ўз нусратини беради. Яъни Аллоҳ Таоло даъват ёювчига – бу ерда баҳс мавзуси ҳам шудир – нусрат беради.
Аллоҳ Таоло «Ғофир» сурасида марҳамат қилади:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ
– “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз”. (Ғофир:51)
«Муҳаммад» сурасида марҳамат қилади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга Ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Аллоҳ Таоло бу оятда мўминларга берадиган нусрати уларнинг Аллоҳ Таолога берадиган ёрдамларига биноан бўлишини айтмоқда. Яъни дин ҳукмларига қатъий амал қилишлари эвазига бўлишини айтмоқда. Дин ҳукмларини маҳкам ушлаш даъват ёювчининг вазифасидир. Зеро, у қатъий амал қилиш ва итоат хусусида барчага ўрнакдир.
Юқорида айтилганлардан шундай хулосага келамиз:
Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло пайғамбар ва элчилар – Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб ва Лут А.ларга ўзи нусрат бергани каби ёки пайғамбаримиз Муҳаммад А.га одамлар орқали нусрат бергани каби нусрат беради. Шунинг учун улар ансорлар – ёрдам берувчилар, деб номланишди. Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг нусрати – Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб ва Лут А.ларга бўлганидек – пайғамбарларнинг ўзларига бўлади ёки Мусо ва Исо А.ларда бўлганидек уларнинг шариатларига нусрат беради. Пайғамбаримизда бўлганидек пайғамбарнинг ҳам ўзига, ҳам шариатига нусрат бўлади. Аллоҳ Таоло пайғамбарлари ва элчиларига – уларнинг кўпчилигига бўлганидек – ҳаётлик пайтларида нусрат беради ёки Исо А.га бўлганидек, вафотларидан сўнг нусрат беради. Зеро, Аллоҳ Таоло Исо А.ни ўз ҳузурига чорлаганидан сўнг унинг шариати ғолиб бўлди. Аллоҳ Таоло даъват ёювчиларга ҳам шундай нусратлар беради. Унинг ўзи уларга бевосита ёки бошқалар орқали нусрат беради. Уларнинг ўзига ҳаётлик пайтларида ёки вафотларидан сўнг даъватларига нусрат беради ва ҳоказо.
Бироқ даъват ёювчиларга бериладиган нусратни маълум бир ҳолатда бўлади, деб чеклаб, бошқа ҳолатни инкор этиш мутлақо мумкин эмас. Зеро, уларга бериладиган нусратни бундай чеклаб қўйиш асоссиздир, яъни у шаръий асосга эмас, ақлий асосга суянишдир. Даъват ёювчи бу хусусда шаръий ҳукмларга хилоф иш тутмаслиги ҳамда нафс-хоҳишига эргашиб муайян бир ҳолатни танлаб бошқаларини инкор этмаслиги лозим. Даъват ёювчи шуни яхши билиб олсинки, нусрат Аллоҳ Таоло ҳузуридан келади. Агар мўминлар нафс-хоҳишига, ақлга таянмасдан Аллоҳга итоат қилиш, шаръий ҳукмларни маҳкам ушлаш, фақат шаръий ҳукмларнинг ўзига боғланиш билан Аллоҳга ёрдам берсалар, Аллоҳ ҳам уларга нусрат-ёрдам беради.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми