ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(29-бўлак)
Агар нусратни юзага келтириш пайғамбарларнинг қўлида бўлганида, улар асло ноумид бўлишмас ва бирор иш қила олмасдан “Бизларнинг пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар”, деган хаёлга бормас эдилар. Зеро, ёлғончига чиқарилиб, ноумид бўлган киши нусратни юзага келтира олмайди. Шунинг учун оятда – “Уларга Бизнинг мададимиз (нусратимиз) келди”, деган сўзлар мавжуд. Кимда ким нусрат сабабларига эгаман, деб даъво қилса, бу даъвосига шаръий ҳужжат ёки борлиқда мавжуд бўлган бирор (ақлий) далил келтирсин.
Аллоҳ Таоло «Муҳаммад» сурасида марҳамат қилади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Бу оят «нусратнинг сабабларига эга бўлиш» даъвосига далил бўлмайди. Расулуллоҳ с.а.в. нусратни вужудга келтириш сабабларига эга бўлганда эди, Уҳуд ғазотида, яъни нусратга жуда ҳам муҳтож бўлиб турган пайтларида ва Ҳандақ ғазотида, яъни Расулуллоҳ ва саҳобалар қамалда қолиб, қаттиқ ларзага тушган ва Аллоҳ Таоло ҳақида турли гумонлар қила бошлаган ҳолатларида нусратни вужудга келтирган бўлар эдилар.
Аллоҳ Таоло «Аҳзоб» сурасида марҳамат қилади:
إِذْ جَاءُوكُمْ مِنْ فَوْقِكُمْ وَمِنْ أَسْفَلَ مِنْكُمْ وَإِذْ زَاغَتْ الأَبْصَارُ وَبَلَغَتْ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَ -10, هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ وَزُلْزِلُوا زِلْزَالاً شَدِيدًا -11,
– “Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан ҳам, сизлардан қуйироқ томондан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларига тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар. Ана ўша жойда мўминлар (яна бир бор) имтиҳон қилиндилар ва (бу даҳшатдан) қаттиқ ларзага тушдилар”. (Аҳзоб:10,11)
Агар Аллоҳ Таоло мусулмонларга қарши турган гуруҳлар устига шамол юбориб, уларнинг қалбларига қўрқинч солгач, улар ҳеч нарсага қарамасдан ортларига қочиб кетмаганларида мусулмонлар ҳеч нарса қила олмас эдилар. Демак, нусрат қазо жумласидан бўлиб, у ҳам ризқ, умр, ёмғир ёғиши каби ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳ Таоло нусратни мўминларга пала-партиш сувратда бермайди. Бундай қилиш Аллоҳ Таолога муносиб эмасдир. Балки мўминларга Аллоҳнинг нусрати келиши учун улар битта шартни адо қилишлари – Аллоҳга ёрдам беришлари лозим. Яъни улар Аллоҳнинг динидаги ҳукмларга қатъий амал қилишлари ҳамда барча ишларда фақат Аллоҳга итоат қилишлари лозим. Агар мусулмонлар Аллоҳ уларга шарт қилган ушбу шартни бажарсалар, Аллоҳ уларга ўз нусратини беради. Акс ҳолда уларни умуман ёрдамсиз ташлаб қўяди ва уларга нусрат юбормайди. Оқибатда улар на ўз қўллари билан ва на бошқаларнинг ёрдами билан нусратга эриша оладилар.
(давоми бор)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ