ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(33-бўлак)
(Мухлис муштарий учун эслатма: “Исломий даъватни ёйиш” номли китоб тақдим қилиб борилаётган бу рукнимизнинг аввалги сонида “Ҳизб ут-Таҳрир” га далолат қилинмоқда, дея умид қилинган баъзи сифатларни баён қилган ҳадислардан кетма-кетликда келтириб ўтилган эди. Бу сонимизда ҳам китобнинг даъвомидаги худди шу кетма-кетликдаги ҳадислардан келтириб ўтилади)
4-Муслим ва Бухорий Муовиядан Расулуллоҳнинг қуйидаги сўзларини эшитганлигини ривоят қиладилар: «Умматимнинг бир тоифаси Аллоҳнинг амрини бажарувчи ҳолда доим бўлади, ёрдамсиз қўйганлар ёки қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмаслар. Ваниҳоят улар одамлардан устун ҳолатларида Аллоҳнинг амри келади».
5-Ибн Можа Расулуллоҳдан ривоят қилади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Умматимнинг бир тоифаси доимо Аллоҳнинг амрларини бажариб келади. Қаршилик қилганлар бу тоифага зарар бера олмайдилар».
6-Ҳоким ҳасан санад билан Умар ибн Хаттобдан ривоят қилади: Расулуллоҳ дедилар: «Умматимдан бир гуруҳи то қиёматгача ҳақни ушлаб келади».
7-Баззор ҳам яхши санад билан Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Расулуллоҳ дедилар: «Умматимдан бир гуруҳи доим шу иш устида бўлади. Қаршилик қилганларнинг қаршилиги уларга зарар етказа олмайди ва ниҳоят Аллоҳнинг амри келади».
8-Дорамий Муғийра ибн Шўъбдан ривоят қилади. Расулуллоҳ дедилар: «Умматимдан бир қавм доимо одамлардан устун келади. Ваниҳоят уларнинг шу ҳолатида Аллоҳнинг амри келур».
Расулуллоҳнинг «тоифа», «уммат», «гуруҳ», деган сўзлари ҳизбга далолат қилади. Бу лафзлар Муовия Али р.а.га нисбатан тутган позициясини тасдиқлаш учун тафсирлагани каби бутун Шом аҳлига далолат қилмайди.
Расулуллоҳнинг «Аллоҳнинг амрини бажаради, ушлайди» каби сўзлари ҳизбнинг барпо бўлишига, Исломни маҳкам ушлашга, жамиятнинг фикри ва ҳиссини назорат қилишига далолат қилади.
«Уларни ёрдамсиз қўйганлар, қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди», деган сўзлари эса, ёрдамсиз қўювчиларнинг ёрдамсиз қўйишига, қарши чиқувчилар қарши чиқишига ҳамда ҳақиқат улар томонда эмас, ҳизб томонида эканлигига, ёрдамсиз қўйиш ва қаршиликлар ҳизбга зарар етказа олмаслигига далолат қилади. «Ҳизб ут-Таҳрир» ҳаётда ҳам шундай ҳолатларга дуч келмоқда.
Расулуллоҳнинг «Ваниҳоят шу ҳолда Аллоҳнинг амри келади», деган сўзлари ҳизб ўз йўлида давомли юришига ва тўхтаб қолмаслигига далолат қилади.
Шунингдек, бунга Ҳокимнинг ҳадисидаги «то қиёматгача», деган сўзлари ҳам далолат қилади.
Расулуллоҳнинг «динни тутади», «ҳақни ушлайди», деган сўзлари мазкур тоифа ёки ҳизб динни ва ҳақиқатни ушлашга, ундан оғишмаслигига далолат қилади. Бу барчага маълумдир.
Расулуллоҳнинг «фақат уларга қийинчиликлар етиши мумкин», деган сўзлари етишмовчилик ва ризқнинг торлиги сабабли ушбу тоифа ёки ҳизб аъзоларига қийинчиликлар етишига далолат қилади.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
25.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ