Бу қон тўкишни тўхтатиш баҳонасида Сурия инқилобига қарши навбатдаги тилбириктирувдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бу қон тўкишни тўхтатиш баҳонасида Сурия инқилобига қарши навбатдаги тилбириктирувдир
Хабар:
2019 йил 14 феврал куни Россия жанубидаги Сочи шаҳрида Сурия масаласи бўйича уч томонлама саммит бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркия президенти Ражап Тоййип Эрдоған ўртасида бўлиб ўтган саммитда Суриянинг шарқий вилояти Идлибдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз чиқишида Владимир Путин: “Идлибдаги терроризм ўчоғи билан сулҳ тузиш мумкин эмас ва уни йўқ қилиш учун зарур чоралар кўрилиши керак”, — деди.
Путин ўзининг туркиялик ҳамкасби билан январ ойида Москвада ўтказган музокараларида мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига қатъий риоя қилган ҳолда Сурияда хавфсизлик масалаларини ҳал этиш зарурлигига аллақачон келишиб олганларини эслатди.
Ўз навбтида, Туркия президенти Сурия инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишда Остона музокараларини муҳимлигини тилга олди, турли ташвиқотларга қарамай, учала кафил томонлар “Остона принципларини” сақлашга эришганларини қайд этди.
Эрдоған Остона музокараларини “қон тўкишни олдини олишдаги энг муваффақиятли модел” дея таърифлади, Анқара, Москва ва Теҳрон мулоқот олиб бориш йўли билан кўплаб тўсиқларни бартараф этишга муваффақ бўлганларини қайд этди.
«RT Arabic» маълумоти
Изоҳ:
Бу конференциялар ўтказилишидан мақсад Шом аҳли ва унинг инқилобига қарши фитна эканига асло шубҳа йўқ ҳамда Сурия инқилобини йўқ қилишга ва унинг аҳлини хорлик ва шармандаликка қайтариб, қурбон қилишга қаратилган Американинг сиёсий ечими доирасида “карталарни аралашишини” кутиб, вақтдан ютишни истаётгани шубҳасиздир.
Бу конференцияда бирон кимса Башарнинг жиноятлари, уни истеъфоси ёки қилмишлари учун жавобгарликка тортиш зарурлиги ҳақида бирон сўз айтмади. Қон тўкишлар ортида ким турганини аниқлаш эмас, фақат қон тўкишни тўхтатиш ҳақидагина сўз борди. Улар тинч йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб жаллод билан қурбонни тенглаштирмоқдалар ҳамда Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолишда “терроризм” деб номланувчи нарсага қарши курашга урғу бермоқдалар. Шом аҳли бу конференцияларни Ғарбга малайлик ва зулмдан бошқа ҳеч қандай яхшилик олиб келмаслигини қачон тушуниб етади?! Бутун дунё мусулмонлари ўз ҳукмдорлари уларнинг номуси ва ҳаётини сақламайдиган кофир Ғарбнинг кузатувчилари ва малайлари эканини қачон тушуниб етадилар, уларнинг ягона ташвиши қандай қилиб бўлса ҳам ўз ҳокимиятлари дахлсизлигини сақлаш ва ғарбдаги хўжайинлари манфаатларини ҳимоя қилишдир!
Сурия суверенитетини сақлаб қолиш – аҳолини “терроризмга қарши кураш” баҳонаси билан қуролсизлантириб, золим Башарга барча ҳудудларни бериш демакдир. Шом аҳли кеч бўлмай туриб, инқилоб йўналишини ислоҳ қилиши ҳамда Аллоҳдан умид қилиб, Унинг нусрати ва ёрдамига ишонишлари лозимдир. Шуни билингки, мусулмонларнинг ғарб ҳукмронлигига зарба беришларига йўл қўймаслик учун кофир Ғарб мусулмонларга қарши куну-тун фитна тўрини тўқиса ҳам, шубҳасиз, Қудратли Аллоҳнинг Уммат ва мусулмонларнинг душманларига қарши ўз режаси бор:
وَيَمۡكُرُونَ وَيَمۡكُرُ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ
– “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир”. (Анфол:30)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими радиоси учун махсус
Аҳмад Абдулваҳҳоб – Ҳизб ут-Таҳрирнинг-Сурия вилояти матбуот бўлими раиси
12 Жумадуссоний 1440 ҳ.й.
17.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми