Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Холид ибн Валид бир урушда Иёз ибн Ғанам билан қатнашиб, катта ўлжани кўлга киритди. Ўз ҳиссаси ҳам анчагина эди. Шундан бир қисмини одамларга ҳадя қилди. Улар орасида Ҳазрати Абу Бакрнинг куёви Ашъас ибн Қайс ҳам бор эди. Холид унга тўрт минг дирҳам берди. Орадан бир неча ой ўтди. Бир куни Абу Убайда пойтахтдан келган хатни ўқиётиб, бирдан ранги ўзгарди. Ўрнидан сакраб турди. Мактубда Ҳазрати Умар шундай ёзган эди: «Холиднинг салласини ечиб ол. Ашъасга берган пулни қаердан олганини айтмагунча берма. Пулни ўз молидан берганми ё ғаниматданми? Агар ғаниматдан берган бўлса, қилган хиёнатини ўз тили билан тан олган бўлади. Агар молидан берган бўлса, исрофгарчиликка йўл қўйган бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам уни вазифасидан бўшат».
Абу Убайда буни Холиддек одамга нисбатан қандай қилиб амалга оширади?! У икки ўт орасида қолди. Холиднинг бошидан саллани ечиб олиш уни пастга уриш, очиқчасига ҳақорат қилиш билан баробар эди. Ҳаётини Ислом равнақи учун бахш этган ва бу йўлда мисли кўрилмаган ғалабаларга эришган, Расулуллоҳ с.а.в. нинг «Сайфуллоҳ» деган эътирофларига сазовор бўлган инсонга бундай қилиб бўлмас эди. Шу билан бирга бошқа йўл ҳам йўқ. Бу ишни ёпди-ёпди қилишнинг-да иложи йўқ. Чунки Ҳазрати Умар ўзи буюрган ишни шундоқ ташлаб қўймай, албатта, ҳисоботини талаб қилади. Шу сабаб, аввал, Холидга хат юборди. Холид келганидан кейин мактубни олиб келган одам ўрнидан туриб, баланд овозда ўқиб берди ва Холидга ўгирилди:
Ашъасга берган пулларни қаердан олган эдинг?
Холид жавоб бермади. Абу Убайда эса, мум тишлагандеқ, тек турарди. Энди Ҳазрати Билол ўрнидан турди:
– Мўминлар амири шундай қилишни буюради, – деб саллани ечиб олди. Холид эса, қаршилик қилмади. Кейин Ҳазрати Билол саллани чуваб, у кишининг қўлларини боғлаб, ўша саволни қайта сўради. Холид бу сафар жавоб берди.
– Уни ўз маошимдан берган эдим. Ҳазрати Билол:
– Биз волийларимизга қулоқ соламиз, бошлиқларимиз хизматини қиламиз, – деб саллани яна Холиднинг бошига ўраб қўйди.
Бу ҳолатлар жараёнида Холид сассиз, қимирламай турди. Агар истаса, Билолни бир уриб ағдариши ёки бир зарда билан қимирламайдиган қилиб қўйиши мумкин эди. Лекин у зот буйруқ беришни билиш билан бирга, буйруққа бўйсунишни биларди.
Абу Убайда эса, сени вазифангдан олдим, дея олмади, дея олмасди ҳам.
Бу ишлардан хабар топган Ҳазрати Умар мактуб ёзиб, Холидни Мадинага чақириб олди.
Сайфуллоҳ мактубни олгач, Киннасрага қайтди ва у ерда қуролдош дўстлари билан хайрлашди. Кейин Мадинага йўл олди. Шу тариқа Холид ибн Валиднинг қўмондонлик фаолияти ниҳоясига етди. Даставвал, Ҳазрати Абу Бакр вафотидан кейин бош қўмондонликдан олинган эди, кейинчалик Абу Убайданинг қўл остида оддий қўмондонликдан ҳам озод этилди.
Холид йўл-йўлакай Химсга кириб, дўстлари билан кўришди. Мадинага етиб келгач, Ҳазрати Умарни топди:
– Сиздан мусулмонларга шикоят қилдим. Худо ҳаққи, менга яхши муомала қилмадингиз, – деди.
– Ўша бойликни қаердан олдинг?
– Ғаниматдан. Олтмиш мингдан ошса, ошгани сизники.
Ҳазрати Умар унинг мол-мулкини ҳисоблатди: саксон минг дирҳамга тенг бўлди. Йигирма мингини Байтуллоҳга олди. Кейин:
– Холид, Худо ҳаққи, сен мен учун қадрли инсонсан. Сени яхши кўраман, – деди.
Олтмиш минг ёки саксон минг дирҳам Холиддек қўмондон учун кўп эмас эди. Тасарруфидаги мол-мулк қозонилган ғалабаларда қўлга киритилган ўлжалар олдида ҳеч вақо эмасди. Оддий аскар ҳам шунча бойлик тўплай оларди.
Ҳазрати Умар волийларга мактуб жўнатди. Унда: «Мен Холидни ундан жаҳлим чиққани ёки хиёнат қилгани учун вазифасидан олганим йўқ. Фақат инсонлар уни жуда улуғлаб, ғалабаларини унинг номи билан боғлайдиган бўлиб келдилар. Мен ғалабани аслида Аллоҳ азза ва жалла беришини одамлар билишсин ва фитна чиқмаслиги учун бу ишни қилдим», дейилган эди. Кейин Холиддан олган йигирма минг дирҳам эвазига мол берди. Шу билан холасининг ўғли кўнглини овлаган бўлди.
Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
11.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ