Жоҳилият даврига Илоҳий дастургина чек қўя олади!

Жоҳилият даврига Илоҳий дастургина чек қўя олади!
بسم الله الرحمن الرحيم
Саҳобаларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Ислом келишидан олдинги ҳаётлари, яъни жоҳилият даври билан аксаримиз яхши таниш бўлсак керак. Ибодат масаласида бутпарастлик кенг ёйилган эди. Маккада 360 га яқин бут ўрнатилган бўлиб, ҳар бир уруғнинг ўз бути бўларди. Ҳар бир уруғ ўз бутларига атаб қурбонликлар қилишар, ҳаётдаги қонун-қоидаларини ҳам ана шу бутпарастликдан олишар эди. Ўзаро муносабатларга келсак, уруғ-аймоқчиликка бўлиниб ҳаёт кечириларди. Арзимас нарсалар сабабли уруғлар ўртасида қонли низолар бўлиб турарди. Мағлуб бўлган томоннинг эркаклари ғолиб уруғ томонидан қатл қилинар, аёллари чўриларга, болалари қулларга айлантирилар, мол-мулклари эса талон-тарож қилинарди. Бундан ташқари, зинокорлик, судхўрлик одатий ҳолга айланган амаллардан эди. У замоннинг жирканч, одамнинг этини сескантириб юборадиган одатларидан яна бири – қиз фарзандларни тириклайин кўмишлари эди. Мана шундай зулм-зўравонлик, фисқ-фасод авжига чиққан бир даврда, Аллоҳ таоло ўз элчиси Муҳаммад ﷺни ҳидоят машъаласи – Ислом дини билан юборди. Ислом инсонларнинг ибодатларини, шахсий ишларини, ўзаро муносабатларини муолажа қилди, изга солди. Бунинг натижасида инсонларнинг ҳаёт тарзлари тубдан ўзгарди. Ширкка чек қўйилди, инсонларнинг уруғчилик асосидаги бўлинишлари якун топиб, диний биродарлик риштаси ила бир умматга айланишди. Жамият одамгарчилик, гўзал ахлоқий сифатлар билан безанди. Албатта, инсонларнинг ҳаёти нафақат руҳий ва ахлоқий томондан, балки моддий жиҳатдан ҳам юксалди. Шуни яхши тушуниб олишимиз зарурки, бу иш Ислом тузум сифатида татбиқ этилгани, яъни Муҳаммад ﷺ Мадинада Ислом давлатини барпо қилгани натижасида амалга ошди. Жоҳилиятга фақат илоҳий дастур томонлама чек қўйилиши бу – бир қонуниятдир. Чунки нафақат Ислом келган давр, балки ундан олдинги жўнатилган пайғамбарлар ҳам ўз даври жоҳилиятларига илоҳий дастур билан чек қўйганлар. Демак, бугунги кунимиздаги жоҳилият даврига ҳам фақатгина илоҳий дастур – Ислом динини ҳаётга, татбиққа олиб келиш билангина чек қўйиш мумкин холос. Нима учун бугунги давримизни Исломдан олдинги жоҳилиятга қиёсланяпти, ваҳоланки Ислом дини, унга иймон келтирган мусулмонлар бор бўлса, деган савол туғилиши мумкин. Бу саволга жавоб шуки, Ислом дини мавжуд, бунда муаммо йўқ. Муаммо – фақат динни тушунишда қолмоқда. Чунки бугунги мусулмонлар Исломни саҳобалардек тушунмай қўйишди. Балки насронийлар ўз динини қандай тушунишса, мусулмонлар ҳам Исломни шундай қуруқ руҳий ақида сифатида тушунадиган бўлиб қолишди. Яъни Исломни намоз, рўза, закот, ҳаж, ийдлар каби айрим ибодат ва маросимлардан иборат бўлган дин сифатида тушунадиган бўлишди. Шунинг учун насроний динининг инсонлар хаёт тарзларига таъсири бўлмаганидек, тушунчалардаги хатолик туфайли Исломнинг ҳам мусулмонлар ҳаётидаги таъсири кўринмай қолди. Бунинг оқибатида аксар мусулмонларнинг ҳаёт тарзлари жоҳилият давридаги инсонларники каби бўлиб қолди. Гарчи ўзлари мусулмон бўлсалар ҳам ҳаётдаги кўп соҳаларга, жумладан, сиёсат-бошқарувга, иқтисодга, таълимга, ижтимога доир ечимларни Исломдан бошқа, балки унга мутлақо зид бўлган Ғарб демократик тузумидан оладиган бўлиб қолдилар. Миллатчилик, ватандошлик, мазҳабчилик асосидаги бўлиниш ва низолар, шунингдек мусулмон юртларида фоҳишабозлик, аёлларнинг очиқ юришлари, тунги клублар, ароқхўрлик, эркак-аёл аралаш бўлиб ҳаёт кечириш, қотиллик, зулм-зўравонлик каби одамни сескантириб юборадиган даражадаги гуноҳ ишлар илдиз отди. Бу иллатлар шунчалик ошкор ёйилдики, исботлаб ўтиришнинг ҳам ҳожати бўлмай қолди…
Булар мусумонларнинг ҳаётларида бўлаётган ишлар. Мусулмон бўлмаган халқларнинг ҳолати эса бундан ҳам аянчли. Биз юқорида бу ҳолатга чек қўйиш учун аввало Исломни Расулуллоҳ ﷺнинг саҳобаларидек тушунишимиз зарур дегандик. Хўш, саҳобалар Исломни қандай тушунган эдилар? Улар Исломни фақат ибодат масалаларини тартибга солувчи эмас, балки инсоннинг шахсий масалалари қатори уларнинг бошқарув, иқтисод, таълим, ижтимо доирасидаги ўзаро муносабатларини ҳам бирдек тартибга солувчи бир бутун тузум сифатида тушунганлар. Шу сабабли ҳар қандай тузумни татбиқ қилиш учун давлат зарур бўлганидек, саҳобалар ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ бошчилигида Мадинада Ислом давлатини барпо қилдилар. Буни юқорида ҳам айтиб ўтгандик. Демак, биз, яъни бугунги кун мусулмонлари ҳам ҳозирги жоҳилият даврига чек қўйиш учун Пайғамбаримиз ﷺ ва саҳобаларга эргашган ҳолда Ислом давлатини барпо қилишга астойдил ҳаракат қилишимиз зарур. Бунинг учун Ислом умматининг зеҳниятида вужудга келган Ислом динини тушунишлардаги хатоликларни ўнглашимиз ва уни тузум сифатида шакллантиришимиз зарур. Қачонки Ислом уммат зеҳниятида тузум сифатида шаклланса, ана шундагина Ислом давлати яна қад кўтаради ва бугунги жоҳилият, зулм-зўравонлик даври якун топади иншаАллоҳ. Имом Аҳмад Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ
“Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
08.06.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми