Ҳаётимиз учун энг зарур омил

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳаётимиз учун энг зарур омил
Инсон ҳаёти мобайнида учрайдиган муаммолар унинг фитрати (табиати) билан боғлиқдир. Ҳар бир инсоннинг муаммоларига назар солиб ўрганилса, бу муаммолар инсонлар фитратига бориб тақалиши, яъни фитратнинг талаб ва эҳтиёжлари сабаб келиб чиқиши маълум бўлади. Инсон фитратидаги ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларини жавобсиз ташлаб қўйиш мумкин эмас. Чунки инсоннинг инсон эканлиги шу фитрати биландир. Инсон шу фитрати талаблари ва эҳтиёжларини қондириш учун амал қилади, яъни унинг ҳаёти шу фитратига жавоб бериш асносида шаклланади. Мисол учун, чақалоқнинг қорни очиши ортидан йиғлаши аъзо эҳтиёжларини қондиришга қаратилса, бирор инсоннинг мансабга, бойликка интилиши бақо ғаризасининг эгадорлик талабини қондириш учун интилиши ҳисобланади. Ибодат қилиш тадайюн талаби бўлса, инсондаги бир жинснинг бошқа жинсга мойиллиги нав ғаризаси талабидир.
Кўриб турганимиздек, ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўз фитрати талаб ва эҳтиёжларидан қочиб қутула олмайди. Демак, бу талаб ва эҳтиёжлардан қочиб қутулиш инсоннинг имкониятидаги иш эмас экан, у шу фитрати билан яшайди ва шундай ўлади. Бундай ҳолатда инсоннинг имконияти доирасидаги иш ўз яшаш тарзини тартибга солишдан иборатдир. Бу эса, юқоридагилардан кўриниб турибдики, фитратдаги ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларни қондириш тартибга солинишини англатади. Агар тўғри тартибга солинса инсон ҳаёти хотиржамликдан иборат бўлиб, бу инсон учун бахтдир. Аксинча, тартибга солиниш нотўғри бўлса, унда инсон хотиржамлигини йўқотади ва унинг ҳаёти бахтсиз ҳисобланади.
Демак, инсон ўз фитрати талаб ва эҳтиёжларини қондириш тартиботига жиддий эътибор қаратиши шарт. Яъни исталганидек, хоҳлаган йўл билан ёки нотўғри тартибот бўйича эмас, тўғри тартибга сола оладиган асос бўйича қондириши инсоннинг ўзи учун керак. Шундагина инсон тўғри ҳаёт кечиради ва ўз ҳаётини тўғри асос устига қурган ҳисобланади. Бу бўйича барча инсон ўйлайди. Мисол учун, кимдир фарзанд тарбия қилади, кимдир келажак ҳаёти устида бош қотиради, кимдир ота-онаси, аёли ва фарзандлари нафақаси учун ҳаракат қилади, яна кимдир ибодат қилади. Бу каби амалларда инсон ўз ҳаракатлари нотўғри бўлишини истамайди. Шундай экан, бу ҳаракатлар тўғри асос бўйича амалга оширилиши керак. Шундагина инсон ўз ҳаракатларидан хотиржамлик туяди.
Ҳаётни шундай тартибли ўтишида энг асосий омил асос танлашдан иборатдир. Тўғри асос эса, Ислом ақидасидир. Ислом ақидаси ҳаётдаги энг муҳим ва арзимас бўлиб туюлган ҳолатларда ҳам барча муаммоларга тўғри ечим бера олган асосдир. Ислом инсоният учун зарурият ҳисобланган ечимларни ўзида мужассам этган диндир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
08.05.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ