Жамиятдаги алоқалар

Жамиятдаги алоқалар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бу мавзуни ёритишга туртки бўлган нарса, бугунги кунда инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни бузилиб кетганлиги ва бунинг аламли натижаларини бошимиздан кечираётганимиз бўлди. Алоқалар бузилишини воқесини аксар инсонлар тасаввур қила олмаслиги, унданда ёмони алоқаларнинг асли асоси ҳақида тасаввурга эга эмасликлари оқибатида аксар мусулмон юртларида яшовчи инсонлар хорликка мубтало бўлиши билан бирга Охиратлари учун ҳам аламли интиҳо тайёрламоқдалар. Нима учун ўн тўрт аср мобайнида бутун дунёдаги сиёсатни шакллантирган, дунёқараши ва маданияти билан ўрнак бўлган, ўзаро алоқалари гўзал тарзда шаклланган мумтоз исломий жамияти билан дунёни лол қолдирган Уммат бугун хорлик ва қолоқлик гирдобида яшамоқда?
Бу саволимизга жавоб қидиришдан аввал жамиятни ўзининг воқесини тушуниб олсак мақсадга мувофиқ бўлади. Жамият – инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборат бўлади. Чунки айнан улар алоқани вужудга келтиради ва жамоани муайян жамиятга айлантиради. Жамиятдаги инсонларнинг фикрлари, туйғулари ва ҳаётга татбиқ қилаётган қонунлари асосланган ақида уни қандай жамият эканлигини аниқлаб беради.
Демак, алоқаларни бузилиш сабабини жамиятнинг таркибий қисми бўлган фикрлар, туйғулар ва қонунлар асосланаётган ақидани ўрганиш билан аниқлай олар эканмиз. Энди бугунги мусулмонлар яшаётган жамиятнинг воқесига назар ташлайлик. Барча инсонлар мусулмон, улардаги фикрлар капитализм, демократия фикрларидан иборат, улардаги туйғулар руҳоний-коҳинлик (художўйлик) ёки ватанпарварлик туйғуларидан иборат, уларга татбиқ қилинаётган тузум капитализм ва демократия тузумидан иборат. Бундан кўринадики, жамиятнинг аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлса ҳам, улар ғайриисломий жамиятда яшамоқдалар.
Бу ҳол мусулмонларнинг қолоқлашганликлари сабабли юз берди. Қолоқликнинг нима эканига назар ташласак, қолоқлик ҳар жиҳатдан тараққиётда, ривожланишда, ўзлаштиришда, яшаш тарзида, ишлаб чиқаришда, фикрий жиҳатдан ва ҳоказоларда ортда қолишлик деган маънони англатади. Аммо бу санаб ўтилганларнинг ичида фикрий жиҳатдан қолоқлашиш мусулмонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатган энг асосий омилдир. Айнан шу жиҳат мусулмонларни ҳар бир соҳада ортда қолиб кетганларининг асосий сабаби бўлди. Чунки мусулмонлар ўз ҳаётлари хусусида чуқур ва ёрқин фикрламай қўйганликлари ортидан ўз фикрий пойдеворлари бўлмиш ақидаларидан узилиб қолишларига сабаб бўлди. Оқибатда турмуш тарзларини шакллантиришда, ҳаётий муаммоларига ечим олишда ўз ақидаларига таянмай қўйдилар.
Ҳаётий муаммолар хусусида юзаки фикрлаш натижасида мусулмонлар ўзлари тушунмаган ва улар учун бегона ақидадан келиб чиқувчи ечимларни ҳаётларига татбиқ қилиб, унинг тушунчалари асосида дунёқарашлари ва ўзаро алоқаларини шакллантира бошладилар. Натижада хорлик ва тубанлик гирдобига ғарқ бўлдилар.
Бу муаммодан қутулишнинг ягона йўли, мусулмонларнинг фикрий танбаллик ботқоғидан чиқиб ғафлат уйқусидан уйғонишларидир. Қачонки ўзлари яшаб турган борлиқ, ҳаётлари хусусида чуқур тафаккур қилсаларгина, буларнинг барчасини яратган ва бошқариб турувчи ягона Яратувчиси борлиги ҳақида тиниқ тасаввурни берувчи ёрқин фикр ёрдамида уйғонадилар. Шундагина мусулмонлар бугунги хорлик ва тубанликдан бахт ва азизликка олиб чиқувчи, барча муаммоларини адолат билан ечиб берувчи фақатгина Ислом ақидаси эканини англаб етадилар, унга маҳкам ёпишадилар. Фикрлари, туйғулари ва ҳаётларига татбиқ қилинаётган қонунлар шу ақидадан келиб чиқсагина ўзаро алоқалари чиройли ва қалбларига хотиржамлик берадиган даражада тартиблашган гўзал жамиятга эга бўладилар. Шундагина буларнинг барчасини ҳаётда бўлишини кафолатловчи, ҳимоя қилувчи Халифалик давлати нақадар зарур эканини тиниқ тасаввур қиладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
22.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб