| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • “Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • «Троя оти» стратегияси: АҚШ–Хитой қарама-қаршилигида геосиёсий синовдаги Марказий Осиё

  • «Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Қалб — ақл маъносидами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

By htadmin
19.08.2026
0
Share:

Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

2-қисм

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом инсонга алоҳида ўзига хос қарашни ўргатади. Қуръон каримда Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ

«Албатта, Аллоҳ наздида сизларнинг ҳурматлироғингиз – тақводорроғингиздир».   (Ҳужурот:13)

Демак, инсоннинг қадри бойлиги, лавозими, миллати ёки машҳурлиги билан эмас, Роббисига бўлган тақвоси билан белгиланади. Агар жамият ушбу мезонни йўқотса, у одамларни ҳам нотўғри баҳолай бошлайди. Бой инсон ҳурматли, ҳалол инсон эса эътиборсиз; машҳур инсон намуна, солиҳ инсон эса танилмайдиган ҳолат юзага келади.

Фикрий инқирознинг яна бир аломати шундаки, инсон ҳақиқатни далил билан эмас, шахслар билан ўлчайди. Агар бир гапни машҳур одам айтса, қабул қилади. Айни ўша гапни оддий инсон айтса, эътибор бермайди. Ҳолбуки, Исломда ҳақиқат шахсларни белгилайди, шахслар ҳақиқатни эмас. Шунинг учун саҳобалар ҳар бир гапни Қуръон ва Росулуллоҳ ﷺнинг суннати билан солиштирар эдилар. Улар учун ҳақиқат манбаи инсоннинг обрўси эмас, Аллоҳнинг ваҳийси эди.

Бугун ахборот жуда тез тарқаляпти. Ижтимоий тармоқларда бир неча сония ичида миллионлаб инсон бир фикрни кўриши мумкин. Бунинг ўзи ҳам неъмат, ҳам синовдир. Чунки инсон ҳар куни юзлаб фикрлар билан тўқнаш келади. Агар унда мустаҳкам мезон бўлмаса, у ҳар янги ғоя таъсирида ўзгариб кетаверади. Бугун бир қарашни қабул қилади, эртага унга зид бўлган бошқа қарашни қабул қилади. Натижада унинг ҳаётини ҳақиқат эмас, муҳит бошқаради.

Шу сабабли мусулмоннинг энг катта бойлиги мол-мулки ёки кучи эмас, балки соғлом фикрлаш мезонидир. Чунки шу мезон орқали у ҳақ билан ботилни, ҳалол билан ҳаромни, адолат билан зулмни ажратади. Агар мезон йўқолса, инсон энг ёруғ ҳақиқатни ҳам шубҳа билан қарши олади, энг катта ботилни ҳам тараққиёт деб қабул қилиши мумкин.

Тарих шуни кўрсатадики, буюк ўзгаришлар аввало инсонларнинг онгида бошланган. Мадина жамияти ҳам биринчи навбатда инсонларнинг фикри ўзгаргани учун барпо бўлди. Улар аввал қалбларида Аллоҳнинг ҳукмини энг олий мезон сифатида қабул қилдилар. Ана шундан кейингина ҳаётларида, оилаларида ва жамиятларида ҳақиқий ўзгариш юз берди.

Шунинг учун ҳам бугун ҳар бир мусулмон ўзини ислоҳ қилишни ташқи ўзгаришлардан эмас, ана шу саволдан бошлаши лозим: мен ҳақиқатни қаердан оляпман? Менинг қарорларимга Қуръон ва Суннат раҳбарлик қиляптими ёки одамларнинг олқиши ва танқидими? Чунки инсон қайси мезонга эргашса, охир-оқибат ўша мезон унинг ҳаёт тарзини ҳам белгилайди.

Энг катта муаммо шундаки, кўпчилик инсонлар мезон ўзгарганини муаммо деб ҳам ҳисобламайди. Улар буни «замон талаби», «дунё ўзгарди», «ҳаёт шундай» деган иборалар билан изоҳлайди. Ваҳоланки, замон ва маконлар ўзгаради, шакл ва воситалар ҳам ўзгаради. Аммо ҳақиқатнинг мезони ўзгармайди. Чунки уни инсон эмас, оламларнинг Парвардигори белгилаган. Аллоҳ таоло айтади:

ثُمَّ جَعَلْنَٰكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ ٱلْأَمْرِ فَٱتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَآءَ ٱلَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

«Сўнгра Биз сени иш (дин) борасидаги бир шариат устида қилдик. Бас, унга эргашгин ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашмагин». (Жосия:18)

Бу оятда икки йўл аниқ ажратилган: бири — Аллоҳ белгилаган шариат, иккинчиси — инсонларнинг хоҳиш-истаклари. Инсон бу иккисини бир вақтнинг ўзида мезон қила олмайди. Қайси бирига устуворлик берса, иккинчиси орқа ўринга тушади.

Бугун мусулмонлар дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг илдизи ҳам шу ерда ётибди. Биз кўпинча натижалар билан курашамиз, сабаблар билан эмас. Ахлоқ бузилганидан шикоят қиламиз, аммо ахлоқни белгилайдиган мезон ўзгарганини кўрмаймиз. Ёшлар бегона ғояларга эргашаётганидан хавотирланамиз, аммо уларнинг қалбига қайси ғоялар болалигидан сингдирилганини таҳлил қилмаймиз. Адолат йўқлигидан нолиймиз, аммо адолат инсон ўйлаб топган тузум билан эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилиш билан қарор топишини унутиб қўямиз.

Дарахтнинг шохларини кесиш билан уни қуритиб бўлмаганидек, жамиятдаги муаммоларнинг фақат оқибатларига қарши курашиш билан ҳам ҳақиқий ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди. Илдиз соғлом бўлмаса, янги шохлар ҳам касал бўлиб чиқаверади. Жамиятнинг илдизи эса, унинг фикридир. Инсонлар ҳақиқатни қандай ўлчашса, эртага қуриладиган жамият ҳам худди шу мезон асосида шаклланади.

Шунинг учун мусулмоннинг биринчи вазифаси ўз қалбидаги мезонни текширишдир. Менинг қарорларимни нима бошқаряпти? Манфаатми? Одамларнинг мақтовими? Қўрқувми? Урф-одатми? Ёки Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺнинг суннатими?

Бу савол ҳар куни инсон билан бирга бўлиши керак. Савдо қилаётганда ҳам, фарзанд тарбиялаётганда ҳам, дўст танлаётганда ҳам, ахборот ўқиётганда ҳам. Чунки инсоннинг ҳаёти катта қарорлардан эмас, ҳар куни қабул қиладиган юзлаб кичик қарорлардан ташкил топади. Агар ушбу қарорларнинг мезони тўғри бўлса, инсон тўғри йўлда мустаҳкамланади. Агар мезон бузилса, хатолар ҳам бирин-кетин одатга айланади. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَانًا

«Эй мўминлар! Агар Аллоҳдан қўрқсангиз, У сизларга ҳақ билан ботилни ажратадиган фаросат ато қилади».            (Анфол:29)

Демак, ҳақ билан ботилни ажратиш қобилияти фақат ақлнинг ўзи билан эмас, балки тақво билан ҳам боғлиқ. Қалб Аллоҳга яқинлашган сари инсоннинг мезони ҳам тозаланади. Шунинг учун исломий фикрлаш фақат маълумот йиғиш эмас, балки қалбни ҳам тарбиялашдир.

Бугун умматнинг ҳақиқий эҳтиёжи яна бир-бири билан тортишиш эмас, балки ҳақиқатнинг тўғри мезонига қайтишдир. Чунки барча ихтилофларнинг ечими бирор шахснинг фикрида эмас, балки Аллоҳ нозил қилган ҳидоятдадир. Қуръон ҳар бир авлод учун мезондир, Суннат ҳар бир замон учун йўлдир. Бу икки манбага содиқ қолган уммат йўлини йўқотмайди.

Шундай экан, мақоланинг бошида берилган саволни яна бир бор ўзимизга қўяйлик: «Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?»

Бу шунчаки сарлавҳа эмас. Бу ҳар бир мусулмоннинг ҳар куни ўзига бериши лозим бўлган саволдир. Чунки ушбу саволга қандай жавоб беришимиз нафақат бугунги қарорларимизни, балки фарзандларимиз тарбиясини, жамиятимизнинг келажагини ва Роббимиз ҳузуридаги ҳисобимизни ҳам белгилайди.

Ҳақиқат ҳеч қачон кўпчиликнинг фикри билан ўзгармайди. Замонлар алмашади, давлатлар қулайди, ғоялар келиб-кетади, аммо Аллоҳнинг ҳукми собит қолади.

Салоҳиддин

19.08.2026й

TagsОдамлар нима дейдишариат нима дейди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Тинчлик канали» лойиҳаси Ғазо сувларини қуритишга олиб келиб, сувнинг 97 фоизини ичишга яроқсиз ҳолга келтирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Идлиб шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти томонидан намойиши ўтказилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Янги қўзғолон учқуни Таизда бошланяпти

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/