Орзуларимиз бизларнинг кимлигимизни намоён қилади

Орзуларимиз бизларнинг кимлигимизни намоён қилади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон эканмиз, орзу-умидларга бериламиз. Лекин қанчалар орзуга берилдикки, бу орзуларнинг ҳисобини қилишни ҳам унутдик. Орзулар билан яшаш ёмон эмас, лекин бу орзулар қандай эканлиги аҳамиятлидир. Айниқса, бу орзуларимиз йўлида сарф этаётганимиз умр экан, демак, уларнинг ҳисобини олишимиз зарур. Чунки умрнинг арзимас сабаблар билан йўқотилиши афсусланарли ҳолдир.
Айтилаётган инсонлардаги бу орзулар, бошқача ном билан айтганда, яшашдан кўзлаган мақсадларни ифодалайди. Уларнинг тўғри ёки нотўғрилиги асосланган дунёқарашига қараб белгиланади. Бойлик, обрў, мансаб, мартаба каби омиллар орзуларимизнинг асосий маркази бўлиб қолганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Мисол учун, фарзандлари борасида “Мени болам катта одам бўлади” дейдиган кўплаб ота-оналарни кўрганмиз. Ва бу айтилаётган “Катта одам” сўзидан қандай маъно назарда тутилаётганини ҳам жуда яхши биламиз. Лекин булар тўғрисида киришиб, мулоҳаза юритиб кўрмаймиз.
Маълумки, жамиятимиз капиталистик фикрларга шўнғиб кетди. Одамлар яшаш тарзини шу фикрлар асосида шакллантиришмоқда. Шу жумладан, орзулар ва мақсадлар ҳам шу йўналишда белгиланадиган бўлиб қолди. Бу воқелик жамиятимизда кўриниб турган ҳақиқатдир. Лекин бу ҳолат мусулмон инсон учун тўғри келадими ёки йўқми, бу савол устида ҳар биримиз бош қотиришимиз ва албатта жавобини билиб олишимиз зарур. Чунки юқорида айтиб ўтилганидек, бу умр ҳар қандай нарса учун фидо қилинавермаслиги керак.
Ҳаёт шундай, инсон ҳар соҳада адашиш, хатога йўл қўйиши мумкин, лекин бу адашишларни ўз вақтида, тузатишга имкон борлигида тузатиш шарт. Ҳар қандай ҳолатдан фарқли равишда умр сарфлаб бўлинганидан кейин уни қайтаришни, тузатишни имкони бўлмайди. Шу онда жонимиз, ҳаётимиз ўзимизда экан, уни сарфлаш тўғрисида фикрлаб кўришнинг ва тузатишнинг айни вақтидир, бошқа имкон бўлмаслиги мумкин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб