Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин уюштирган Рамазон кечаларида Исломий Уммат масалалари муҳокама қилинмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин уюштирган Рамазон кечаларида Исломий Уммат масалалари муҳокама қилинмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими 2019 йил 21 май сешанба куни Байт Лаҳмдаги Файнақ биносида журналистлар ва матбуот ходимлари билан йиллик учрашувини ўтказди.
Ҳар йили рамазон ойида ўтказиладиган айни учрашувда қайноқ, сиёсий масалаларга нисбатан Ҳизбнинг тутган позицияси, фикрий ва уюшма ташкил қилишга оид бир қанча масалалардаги мунозаралари ҳамда Ислом давлатини барпо этиш тариқати кўриб чиқилди.
Сўнг матбуот бўлими аъзолари учрашув қатнашчилари томонидан берилган саволлар, талаб қилинган изоҳлар, тавсиялар ва Ҳизбнинг сиёсий воқеа-ҳодисаларга нисбатан позиция ва қарашлари, Ҳизбнинг мафкурасию сиёсий тарихига доир танқидларга жавоб бердилар. Бу савол-жавоб осойишта муҳитда ўтди.
Худди шу каби учрашувни Ҳизб йигитлари Тулкармда ҳам ўтказдилар. 18 рамазон пайшанба оқшомида бўлиб ўтган ушбу сиёсий кечада шаҳарнинг кўпгина нуфузли шахслари ва меҳнаткашлар қатнашди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси устоз Ало Абу Солиҳ маъруза қилди.
Кечада дунёнинг турли бунчагидаги мусулмонларнинг муаммолари ва уларнинг бир-бирлари олдидаги жавобгарликлари ҳақида сўз юритилди. Асосий сўзлар бугун айтилаётган «Аср келишуви» ва унга нисбатан шаръий позиция ҳақида бўлди. Бу «келишув»нинг альтернативи икки давлат ечими ҳам, араб давлатлари ташаббуси ҳам бўлмаслиги, балки ечим Фаластин масаласини ўзининг исломий манбасига қайтариш, Уммат энергияси ва армияларини сафарбар қилиб, бутун Фаластин заминини озод этишдан иборатлиги таъкидланди.
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Халилдаги Дувро шаҳрида ҳам 17 Рамазон чоршанба куни рамазон кечасини уюштирдилар. «Халифалик давлатида манҳажий таълим асослари» номли ушбу кечада университет профессорлари, академиклар, ўқитувчилар ва талабалар қатнашди.
Кеча қатнашчилари Халифалик давлатидаги манҳажий таълим асослари бўйича Ҳизб ут-Таҳрирнинг қарашлари ҳамда Ҳизб томонидан нашр қилинган «Халифалик давлатида манҳажий таълим асослари» номли китоб ҳақида сўз юритдилар.
Кечада ўқув босқичлари, ўқув босқичларида ўқувчиларни ёшига қараб тақсимлаш, ўқув жараёнини бошқариш тартиби, бу тақсимловларнинг шаръий аҳкомларга алоқадорлиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек ўқувчининг вақтдан унумли фойдаланиши, яъни, ўн беш ёшда ўрта мактабни тамомлаши лозимлиги ва бу – мазкур «Халифалик давлатида манҳажий таълим асослари» китобида келтирилганидек – ўқувчининг ихтиёрига қараб, таклиф қилинган ўқув курсига мувофиқ, батафсил белгиланиши айтилди.
Ушбу кечада иштирок этганлар айни ўқув дастурига оид ўз изоҳ ва тавсияларини билдирдилар ҳамда Ислом Уммати фарзандлари учун яхши жиҳатлари кўп бўлгани боис, бу дастурнинг татбиқ этилишидан умидвор эканликларини эслатиб ўтдилар.
Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир ёшлари Қилқилияда ҳам 14 рамазон якшанба куни сиёсий учрашув кечасини уюштирдилар. Шаҳарнинг таниқли кишилари ва меҳнаткашлар иштирок этган ушбу кечада уч масала, дунё ва минтақада содир бўлаётган сиёсий янгиликлар, араб баҳори қўзғолонлари ва АҚШнинг «Аср келишуви» ҳақида сўз юритилди.
Роя газетасининг 2019 йил 29 май чоршанба кунги 236-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми