Умматда фикрий бойликнинг йўқотилиши ёки фикрий саёзлик

Умматда фикрий бойликнинг йўқотилиши ёки фикрий саёзлик
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом Давлати тўла йўқотилгунига қадар уммат ўзининг фикрий бойлигини аста-секинлик билан йўқотиб борди. Аввало, бу бойликка қандай эга бўлганлиги тўғрисида билиб олсак, кейин уни йўқотиши тўғрисида ёрқинроқ тасаввур хосил бўлади. Яъни уммат ўзидаги фикрий бойликни Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло Исломни Росули соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиши ва умматга етказилиши билан топди. Умматдаги бу фикрий бойлик руҳий ақида асосига барпо бўлган эди. Шу фикрий бойлик орқали Форс яксон бўлди, Румдан эса бир парча қолди. Ҳар бир соҳада ўсиш, тараққий этиш кўзга яққол ташланарди. Мисол учун, биз ўз юртимиздаги улуғ уламолар сифатида фахрланиб санайдиган аждодларимизнинг ҳар бири мусулмон бўлган ва Ислом ақидаси асосида вужудга келган давлатда шу дин сақофати бўйича таълим олиб исломий дунёқарашга эга бўлишган. Ислом тўла татбиқ қилинган вақтда мусулмонлар бошқа халқлардан ҳар бир соҳада устун эдилар. Улардаги исломий фикрий бойлик уларни энг кучли, энг билимли ва энг фаровон яшовчи уммат бўлишларига сабабчи бўлган эди.
Бугун бу умматнинг айни вақтдаги ҳолатга келиб қолиши ўз фикрий бойлигини йўқотиши билан бўлди. Аввало, уммат Исломнинг асл моҳиятини тушунишда восита бўлган араб тилига беэътиборлик қилди. Бу билан умматда фикрий бойликнинг мавжуд бўлиб туришини таъминловчи араб тили орқали олинадиган фикрлар, илмлар, билимлар ва умумий қилиб айтганда, маълумотлар уммат онгидан йўқола бошланди. Исломий Давлат йўқ қилиниши билан бу жараён янада тезлашди. Ислом сақофати олиниши мумкин бўлган манбалар ёки йўқотилди ёки улардан узоқлаштирилди. Уммат фикрий бойлигини, яъни ҳаёт майдонида зарур бўлган ва уни уммат сифатида намоён қилиб турадиган собиқ маълумотларидан айрилди.
Бу ҳолат умматнинг фикрлашда саёзлашишига сабаб бўлди. Чунки етарли билим, маълумотга эга бўлинмаган фикрлаш саёз ҳисобланади, ундан мукаммал фикр келиб чиқмайди. Бу саёзликдан қутулишнинг ягона йўли Ислом сақофатини қайта эгаллашдир. Шундагина уммат яна ўз фикрий бойлигига эга бўлади ва ўз аждодлари шону-шавкатини қайтариб олади, ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
22.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ