Фарзандларимизни дунёвий тузум заҳридан қандай ҳимоялаш мумкин?

Фарзандларимизни дунёвий тузум заҳридан қандай ҳимоялаш мумкин?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Мусулмонлар фарзандларини илмоний-секуляр тузум таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларда исломий шахсиятни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб ишларидан биридир. Зеро, таълим ва тарбия шунчаки маълумот бериш эмас, балки келажак авлоднинг дунёқараши ва кимлигини белгилаб берувчи стратегик майдондир. Бугунги таълим тизими, афсуски, “дунёвийлик” ниқоби остида фарзандларимизни ўз қадриятларидан узишга, уларни фақатгина истеъмолчи ва тузумнинг итоаткор хизматчиси қилиб тарбиялашга йўналтирилган. Бу тасодиф эмас, балки тизимли стратегиядир. Масалан, замонавий мактаб тизимининг асосчиларидан бири, америкалик иқтисодчи ва таълим ислоҳотчиси Жон Рокфеллер очиқчасига: “Менга фикрлайдиган халқ эмас, балки ишчилар халқи керак”, – деб айтган эди. Шунингдек, машҳур инглиз файласуфи Бертран Рассел таълим ҳақида гапириб: “Таълимнинг мақсади – болада фикрлаш қобилиятини йўқотиш бўлиши керак, токи у мактабни тугатганида умрининг охиригача ўз устозлари айтган нарсага ишониб яшасин”, дея таълимнинг секуляр тизимдаги асл вазифасини фош қилган.
Хусусан, мусулмон ёшларга нисбатан Ғарбнинг қараши янада хавфлироқдир. Машҳур шарқшунос ва АҚШнинг собиқ маслаҳатчиси Бернард Льюис мусулмон ёшларини қандай назорат қилиш ҳақида шундай деган эди: “Биз мусулмон ёшларини ўз тарихи ва қадриятларидан шубҳаланадиган қилиб тарбиялашимиз керак. Улар Исломни фақатгина эскирган анъана деб билишлари ва Ғарб маданиятини ягона нажот йўли деб қабул қилишлари лозим”. Шунингдек, машҳур сиёсатшунос Самюэль Хантингтон “Цивилизациялар тўқнашуви” асарида Исломнинг қайта уйғонишидан хавотир билдириб, мусулмон ёшларини Ғарбнинг иқтисодий ва маданий қадриятларига боғлаб қўйиш орқали уларнинг сиёсий Исломга бўлган интилишини сўндириш кераклигини таъкидлаган.
Амалдаги илмоний режимлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳукумати учун ҳам таълим – капиталистик бозор учун итоаткор ишчи кучи тайёрлаш воситасидир. Ўзбекистон расмийлари таълимни иймон ва ахлоқ манбаи эмас, балки иқтисодий кўрсаткич сифатида кўрадилар. Масалан, Халқ таълими вазирлигининг расмий ҳужжатларида асосий мақсад сифатида “ўқувчиларни замонавий меҳнат бозорига тайёрлаш” ва “PISA халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мослашиш” кўрсатилган. Бу халқаро дастурлар эса, (ЮНЕСКО ва ИҲТТ назоратидаги) Исломий дунёқарашни бутунлай инкор этадиган секуляр тамойилларга асосланган. Вазирлик мутасаддиларининг таълимни “миллийлаштириш” ҳақидаги гаплари эса, аслида Исломдан узилган, фақатгина расмиятчиликдан иборат “миллий қадриятлар”ни англатади. Натижада, мактабларда Исломий шахсиятни шакллантирувчи омиллар сиқиб чиқарилиб, ўрнига “глобаллашув” ва “толерантлик” ниқоби остидаги Ғарб дунёқараши сингдирилмоқда.
Мана шундай таҳликали шароитда, фарзандларимизни дунёвий тузум заҳридан асраб қолиш учун, энг аввало, уларда мустаҳкам Исломий шахсияни шакллантиришни асосий мақсад қилиб олишимиз шарт. Исломий шахсияни тарбиялаш фарзанднинг қалби ва ақлига Ислом ақидасини, шунчаки маълумот эмас, балки ҳаёт тарзи ва фикрлаш мезони сифатида сингдириш, демакдир. Бу жараёнда фарзанд нафақат Исломий илмлар соҳасида, балки аниқ фанлар ва замонавий технологиялар соҳасида ҳам энг юқори чўққиларни эгаллаши лозим. Зеро, ҳақиқий Исломий шахсия – ўз динини мукаммал биладиган ва айни пайтда дунёвий илмларда ҳам пешқадам бўлиб, Умматни кимгадир қарам бўлишдан қутқарадиган ва уни дунё давлатлари орасида азиз қиладиган кучдир.
Ҳақиқий исломий таълим эса, фақатгина мустақил Ислом давлати – Халифалик соясидагина тўлиқ амалга ошади. Қуйида биз Исломий Давлатнинг дустури лойиҳаси бўлмиш “Дустур муқаддимаси”дан “Таълим сиёсати”га оид моддалардан баъзиларини келтирамиз:
165-модда – Таълим услубининг асоси Исломий эътиқод бўлмоғи лозим. Дарсликлар ва ўқитиш услублари шу асосдан четга чиқиб кетмайдиган тарзда ишлаб чиқилади.
166-модда – Таълим сиёсати Исломий ақлия ва Исломий нафсияни вужудга келтириш демакдир. Шунинг учун ўқитиладиган барча дарсликлар шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.
167-модда – Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсиятни вужудга келтириш ва одамларни ҳаёт ишларига алоқадор илмлар ва билимлар билан бойитишдир. Шунга кўра, таълим шу ғояни рўёбга чиқарадиган тарзда йўналтирилиб, унга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл ман қилинади…
Хулоса қилиб айтганда, фарзандларимизни чирик секуляризм гирдобидан қутқариш учун биз уларга Исломни, шунчаки “дин” сифатида эмас, балки ҳаётнинг барча соҳасини бошқарадиган мукаммал тузум сифатида тақдим этишимиз зарур.
Салоҳиддин
21.01.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ