Жазоир аҳли режимнинг ўжарлиги сабабли фуқаролар исёни деган таҳдид остида қолмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жазоир аҳли режимнинг ўжарлиги сабабли фуқаролар исёни деган таҳдид остида қолмоқда
Ватан арабий веб-сайтининг (ҳижрий 1440 йил 2 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 3 август шанба куни нашр қилинган) хабарида бундай дейилади:
«Жума куни пойтахт Жазоирда йирик сондаги намойишчилар кетма-кет «24-марш»да қатнашишди ҳамда биринчи марта «фуқаролар исёни»га даъват қилишди. Намойишчиларни бундай даъват қилишига ундаган нарса армиянинг норозилик намойишлари ортидан хавфсизлик кучларини кенг миқёсда жойлаштиргани бўлди.
Жума куни пойтахт марказида куч ишлатар тизимлар қуршови остида намойишчилар ўзларининг шиорлари ва ҳайқириқларида «фуқаровий исён бошланмоқда», дейишди.
Фуқаровий исёнга бўлган чақириқлар Жазоирнинг учинчи ва тўртинчи шаҳарлари бўлган Константина билан Анноба шаҳарларида ҳам янгради. Шунингдек, бу чақириқ маҳаллий журналистларга кўра, Бурж Бу-Арририж шаҳрида ҳам кузатилди. Айни шаҳар пойтахт Жазоирдан 150 км. узоқликда жойлашган бўлиб, норозилик ҳаракати қалъаларидан бири ҳисобланади.
Намойишларда одамлар режимга қарши ҳамда 2019 йил 2 апрелда собиқ президент Абдулазиз Бутефлика истеъфо берганидан бери Жазоирдаги кучли фигура ҳисобланган армия қўмондони генерал-лейтенант Аҳмад Қойид Солиҳга қарши ҳайқирдилар.
Шу билан бирга, намойишчилар муваққат президент Абдулқодир ибн Солиҳнинг юртни сиёсий ва конституциявий кризисдан қутқариш йўлида қилган таклифини муҳокама қилишга қарши «исён билан мулоқот йўқ», деган сўзларни айтдилар.
Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ