Яҳудий вужудининг такаббурлиги ва зўравонлигини ўзларини қаршилик кучлари деяётганлар қўрқоқлик ва шармандалик билан кутиб олишмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужудининг такаббурлиги ва зўравонлигини ўзларини қаршилик кучлари деяётганлар қўрқоқлик ва шармандалик билан кутиб олишмоқда
Маан ахборот агентлиги веб-сайтининг (ҳижрий 1440 йил 29 зул-қаъда, милодий 2019 йил 1 август пайшанба куни нашр қилинган) хабарида (хабардаги баъзи сўзлар ўзгартирилган) бундай дейилади:
«Яҳудий вужуди хавфсизлик хизматидаги манбаларга кўра, хавфсизлик хизматлари Эроннинг Сурия ва Ливанда, ҳатто Ироқда мавжуд бўлиб туришига қарши қаратилган курашни кенгайтиришган. Айни манбалар «Яқинда, Эроннинг Ироқдаги позицияларига қарши навбатдаги зарбалар тўғрисида эшитасизлар», дея таъкидлашган.
Уларнинг «Шарқул Авсат» газетасига билдиришича, яҳудий вужуди сиёсатидаги ўзгариш эронликларни Суриядан қувишда эришган муваффақиятларига бориб тақалади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Суриядан чиқиб кетиш қарори ортидан яҳудий вужуди Сурияда янада кўпроқ мавжуд бўлиб, ҳаво ҳужумларини содир этишга муваффақ бўлди ва ҳужумлари орқали эронлик жангариларнинг ўз қароргоҳлари ва қурол омборларидан қувиб чиқарди».
Роя газетаси шарҳи:
Яҳудий вужудининг такаббурлиги, золимлиги ва зўравонлигини мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар, асосан, Эрон, Сурия ва Ливандан иборат ўзларини қаршилик кучлари дея даъво қилаётганлар қўрқоқлик, хорлик ва шармандалик билан кутиб олишмоқда. Мана, яҳудийларга қаранг, бу ҳукмдорлар яҳудийлар адоватига қарши бир оғиз сўз айтишолмаётгани учун уларнинг устидан масхаралаб, хорлашяпти. Фаразан, агар ҳукмдорларга адоват қилганлар ўз қондошлари бўлса борми, уларга ўзларини шер кўрсатиб, миллий хавфсизлигимизга таҳдид, дейишган бўлар эди! Аммо бу адоват қилаётганлар яҳудийлар бўлиб чиқса, акиллашдан бошқа нарса қўлидан келмайдиган кўппакларга айланиб қолишяпти! Ахир, эронлик ҳукмдор ва раҳбарлардан «истасак, яҳудий вужудини ер харитасидан ўчириб ташлашга қодирмиз», каби гапларни минг маротабалаб эшитганмиз, хўш, акиллашдан бошқа нима қилишди?!! Бу эса, мусулмон юртлари ҳукмдорларининг мустамлакачилар қўлидаги қўғирчоқдан бошқа нарса эмасликларини, ва мана шу мустамлакачиларнинг юртларимиздаги манфаатлари учун ҳаракат қилишдан бошқа ташвишлари йўқлигини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Улар қаршилик сифатида ҳаракат қилиш, қоралаб қўйиш, ярашиш ва сулҳ тузиш каби мустамлакачилар бўлишиб берган ролларни адо этишмоқда. Мақсад, ҳамма томонни назорат остида ушлаб туриш ва ўзларига эргашган содда инсонларни лақиллатишдир.
Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ