Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Селангордаги исломий ишлар идорасига нота топширди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Селангордаги исломий ишлар идорасига нота топширди
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия 2019 йил 23 августда Селангор вилояти исломий ишлар идорасига нота топширди. Ҳизб делегацияси томонидан топширилган бу нота айни идоранинг ҳукумати қўлида 2019 йил 28 июлдан бери Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо опа-сингилларимизнинг ҳибсда сақланаётгани тўғрисида бўлди. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрирнинг элликдан зиёд аъзоси айни ҳибсга олишга қарши исломий ишлар идорасига қарашли «Султон Идрис шоҳ биноси» олдига йиғилди. Делегациясига Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи устоз Абдулҳаким Усмон раислик қилди.
Нотада Малайзия Исломий ишлар вазирлигига қарашли исломий ишлар идораси хотин-қизлар ҳуқуқлари бошқармаси Ҳизб ут-Таҳрирга қарши фитна, ёлғон ва туҳматларга ҳамда Ҳизбга нисбатан нотўғри фикрларга тўла фатвони бекор қилишга чақирилган. Устоз Абдулҳаким Усмон агар «исломий ишлар идораси» Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаса, бундай фитна чиқариш ўрнига, Ҳизбни баҳсга чақириши кераклигини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, вазирликка қарашли исломий ишлар идораси органи рейд ўтказиб, 2019 йил 28 июл куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари хонадонларига бостириб кирди ва Ҳизбга аъзо икки нафар аёлни ҳамда Ҳизбга аъзо бўлмаган, фақат уларга қариндош бўлган бошқа икки аёлни ҳибсга олди. 31 июл куни ҳам бир Ҳизбга аъзо аёлни қамоққа олишди. Бу билан қамоққа олинган Ҳизбга аъзо аёллар беш нафарга етди.
Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб