Жаҳон фатволарни кузатиш маркази гумроҳларча Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилишда давом этмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жаҳон фатволарни кузатиш маркази гумроҳларча Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилишда давом этмоқда
2019 йил 14 октябр душанба куни «Ахборул Явм» газетасида Жаҳон фатволарни кузатиш маркази раиси Ториқ Абу Ҳашима Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида бундай деди: «Ҳизб ут-Таҳрир даъвати ва унинг ИШИД билан Ал-Қоида ташкилотларникига ўхшаш фикрлари ҳақида гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ… Чунки Ҳизб фикрлари ўз аъзоларини фикрий зўравонликдан террорчилик операциялари қилишга кўчириш учун биринчи қадам бўляпти». Унинг айтишича, террорчи ташкилотлар фатволари билан боғлиқ кўрсаткич натижаларига кўра, Ҳизб ут-Таҳрир фатволари 12 %ни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу ташкилотларнинг 100 %и фатводан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланишади ҳамда ўз тарафдорларини террористик операциялар қилишга тарғиб қилади.
Ҳизб ут-Таҳрир номини қора қилишга одатланган бу Жаҳон фатволарни кузатиш маркази, «Ҳизб фикрлари ўз аъзоларини фикрий зўравонликдан террорчилик операциялари қилишга кўчириш учун биринчи қадам бўляпти, деган даъвоси орқали режим ва унинг ортидаги давлатларни Ҳизбга қарши гижгижламоқчи. Бу марказ раҳбарлари Ҳизб фақат Ислом фикрларига даъват қилишини гўё билишмайди… Ҳолбуки, бу фикрлар улар ҳам Азҳарда ўқиган фикрлар бўлиб, биз шулар асосида уларни фикрий курашга чақириб келдик. Агар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишдек даъват қилаётганимиз фикрлар нотўғри бўлса, у ҳолда буни исботлаб беришга чақириб келганмиз. Зотан, Халифалик барча мусулмонларни Сайкс-Пико чегараларини ҳам, унинг давлатчаларини ҳам тан олмайдиган ягона давлатда бирлаштиради ҳамда Исломни тўла кенг миқёсда ва иқтисод, сиёсат, бошқарув, таълим, солиқни сақлаш каби барча соҳада татбиқ қилади, одамларни Ислом асосида адолат ва ғамхўрлик билан бошқаради, орамизда Умар Форуқ сийратини ва унинг адолатини қайта тиклайди. Аммо бу марказ раҳбарлари ўзларини Ҳизбнинг айни Ислом фикрларини билмаганга солишяпти.
Сиз марказ раҳбарларига саволимиз бор: Татбиқда хато қилса ҳам Ислом аҳкомларини татбиқ қилувчи давлат яхшими (биз бундай давлатга чақирмаяпмиз, албатта), ёки Ғарбнинг ғайриилоҳий қонунларини татбиқ қилувчи давлат яхшими?! Исломни барча аҳкомлари билан татбиқ қилмасдан ҳам ер юзида адолат ўрнатиб бўладими?! Ислом аҳкомларисиз, уларни инсонлар ҳаётий йўли сифатида татбиқ этмасдан шариат мақсадларини рўёбга чиқариб бўладими?!
Эй Жаҳон фатволарни кузатиш маркази раҳбарлари!
Шубҳасиз, Ислом аҳкомларини татбиқ қилмасдан шариат мақсадларини амалга ошириб бўлмайди, бусиз одамларга тинчлик ва адолатни бериб ҳам бўлмайди. Чунки Ислом қонунлари уларни ҳаққоний равишда бошқариб, узвий эҳтиёж ва ғаризалари тўғри қондирилишини таъминлайди, шу қонунлар татбиқ бўлсагина Роббилари рози, диллари хотиржам бўлади.
Аммо сизлар иддао қилаётган терроризмга келсак, уни Ғарб ўйлаб топган, унинг тузумлари татбиқ этилиши оқибатида пайдо бўлган. Сиз бўлсангиз, юртларимизда зўрлик, зулм ва репрессия билан бошқараётган мана шу тузумнинг бир бўлагига айландингиз ва уни ҳимоя қилиб ётибсиз.
Бироқ Ислом Уммати тирик, ўлмайди, унинг онги кундан-кунга ўсмоқда. Агар Ислом аҳкомлари ва қонунларини татбиқ қилажак Халифалик давлати мавжуд бўлганда эди, юртларимизда Ғарб ҳам, қонунлари ҳам мутлақо бўлмасди, сиз ва сизга ўхшаган қўғирчоқлари билан халқларимизни ҳаргиз алдай олмасди.
Биз тарқатаётган фикрлар Ислом фикрларидир ва бунга асло шубҳа йўқ. Бу фикрлар фиқҳий китоблар, тафсиру сийратлар, ҳадислар, ҳатто Азҳар ва бошқа университетларда ўқилувчи дарсликларда мавжуд фикрлардир. Бас, агар қўлингиздан келса, шу фикрларга қарши курашинг ва улардаги хатоларни одамларга исботлаб беринг! Сиз бўлсангиз, бу фикрлар ва уларни кўтариб чиқаётганларни террористликда айблаб-туҳмат қиляпсиз. Аммо бу туҳматларингиз на сизга фойда беради ва на кофир Ғарбдаги сизнинг ортингизда турган хўжайинларингизга. Чунки рошид Халифалик ё бизнинг ёки биздан бошқаларнинг қўли билан қайта барпо бўлиши муқаррар ва биз бунга аниқ ишонамиз, бизнинг қўллармиз билан барпо бўлиб, буюк ютуқни қўлга киритишни Аллоҳдан умид қиламиз.
Роя газетасининг 2019 йил 23 октябр чоршанба кунги 257-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми