Ислом муслима аёлнинг мавқеини кўтарадиган диндир

Ислом муслима аёлнинг мавқеини кўтарадиган диндир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом шариати муслима аёлнинг мавқеини кўтарадиган ва иффатини сақлаш учун кафолат берадиган буюк ғамхўрликларни ўз зиммасига олган. Динимиз муслима аёл либоси ҳамда зийнатларини муҳофаза қилиб, ҳар кандай бузуқлик ва ҳаёсизликка олиб борувчи омил ҳисобланмиш аёл гўзаллигини кўз-кўз қилинишининг олдини олади. Бу соҳада Ислом қонунлари ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлнинг шаръий ҳуқуқларини асло чекламайди, аксинча уни хорлик ва разиллик ботқоғига ботиб қолишдан муҳофаза килади. Шу билан бирга, Ислом аёлни бегона номаҳрамларнинг назаридан сақлайди ҳамда унинг ҳижоб тутишини иффат рамзи, деб белгилайди.
Аллоҳ Таоло Ўз каломида бу ҳақда шундай дейди:
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ
– “Мўмина аёлларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!…”. (Нур:31)
Аввало, аёл кишининг ҳижобланиши Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига бўлган итоатни ифодалайди. Дарҳақиқат, қайси бир кимса Аллоҳ ҳамда Пайғамбарга бўйсунмас экан, фақат ўзигагина зарар келтиради ва бу билан у киши Аллоҳга ҳеч қандай зиён етказолмайди.
Аллоҳ Таоло Ўзига, шунингдек, пайғамбарига итоат қилишни барча мўмин ва мўминаларга бирдек амр қилди:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُّبِيناً
– “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган – буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан озибди”. (Ахзоб:36)
Бундан маълум бўладики, ҳижоб аёл табиатига хос бўлган ҳаё билан уйғунлашади. Шунингдек, соғлом фикрли, эс-ҳуши жойида ва ўз аёли ёки қизини турли хил нопок назарлардан муҳофаза киладиган эркакнинг аёл номусини ҳимоя килиш, деган табиий туйғуси билан ҳижоб тўла мос келади.
Хулоса ўрнида айтадиганимиз, ёпинчиқсиз ёки ярим-яланғоч юришга интилиш ғайриинсоний одат бўлиб, фақат ҳайвонларга хос бўлган туғма хусусиятдир. Инсонларда бундай хусусиятни пайдо бўлиши тубанлик, қолоқлик сари қўйилган қадамдир. Ўз зийнатларини кўз-кўз қилишни, ахлоқсизликни ҳамда ҳаёсизликни гўзаллик, деб ҳисоблаш бу – инсоннинг табиий хусусиятларининг бузилишидан ўзга нарса эмас. Ҳолбуки, бу нарса жоҳиллик ва маънавий бузуқлик белгисидир. Инсоннинг маънавий юксалиши унинг ўз авратини либос ёрдамида ёпиши билан чамбарчас боғлиқ. Инсониятнинг либос билан ўраниши ҳамиша тараққиёт маҳсули бўлиб келган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
24.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ