Озарбойжон-Зангезур–Транскаспий йўлаги: Ўзбекистон учун имкониятми ёки геосиёсий танлов?

Озарбойжон-Зангезур–Транскаспий йўлаги: Ўзбекистон учун имкониятми ёки геосиёсий танлов?
Хабар: 23-24 август кунлари Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки давлат муносабатларида янги босқични намоён қилди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбойжон «Абадий дўстлик тўғрисида шартнома»ни имзолади ва ўзаро савдо айланмасини 2030 йилгача 1 миллиард долларга етказиш мақсадини белгилади.
Изоҳ: Ташриф доирасида Озарбойжон капитали иштирокида қатор лойиҳалар ишга туширилди ёки уларга пойдевор қўйилди. Улар орасида Davr Bank (AR International Bank иштирокида), «Matanat-A» гипс заводи, Landau STEAM мактаблари, SOCAR’нинг бешта АЁҚШи, Sea Breeze Uzbekistan ва Baku City турар-жой мажмуалари, кумуш рудасини бойитиш корхонаси ҳамда мевачилик лойиҳалари бор. Озарбойжон томони Ўзбекистон туризм соҳасига 5 миллиард долларгача инвестиция киритиш режасини ҳам билдирган. Демак, Боку капитали Ўзбекистонда оддий савдо доирасидан чиқиб, банк, энергетика, қурилиш, туризм ва хомашёни қайта ишлаш каби стратегик соҳаларга кириб бормоқда.
Бу яқинлашувнинг асосий нуқтаси — транспорт. Ташрифда Зангезур йўлаги масаласи ҳам алоҳида тилга олинди. Алиев уни амалга ошириш бўйича ишлар фаол давом этаётганини билдирди. Аввалги таҳлилларимизда таъкидлаганимиздек, мазкур йўналиш Ўзбекистон учун энергия ва транспорт диверсификацияси нуқтаи назаридан муҳимдир. Айниқса, Россиядан импорт қилинадиган тайёр нефт маҳсулотлари таъминоти Украина уруши ва инфратузилмага зарбалар фонида беқарорлашган шароитда муқобил йўналишларга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Транскаспий халқаро транспорт йўлаги Марказий Осиёни Каспий денгизи орқали Озарбойжон, Кавказ ва Туркия орқали Европа бозорлари билан боғлаш имконини кенгайтиради. Зангезур йўлаги амалга ошса, ушбу транспорт тармоғининг Кавказдаги имкониятлари янада кенгайиши мумкин. Ўзбекистон эса бу тизимда Марказий Осиёнинг йирик ишлаб чиқариш ва истеъмол бозори сифатида муҳим ўрин эгаллайди.
АҚШ, Россия ва Хитой бу ҳамкорлик ортидан нимани кутади?
Бу жараёнга уч йирик кучнинг муносабати бир хил бўлмайди. АҚШ учун Транскаспий йўлаклар ва Зангезур орқали Шарқ–Ғарб алоқаларининг кучайиши стратегик жиҳатдан мақбул ва бунга АҚШнинг яшил чироғи ёнганига анча бўлди. Чунки бу Европа ва Осиё ўртасида Россия ҳудудини четлаб ўтувчи муқобил транспорт йўлларини кучайтиради. Зангезур йўлаги атрофидаги янги TRIPP механизми ҳам АҚШ иштирокини минтақада ошириши ва Россия нуфузи заифлашишини таъминлайди.
Россия эса Марказий Осиё билан Кавказ ўртасидаги иқтисодий-транспорт алоқалар кучайишини ўзининг анъанавий транзит ва геосиёсий таъсири қисқариши нуқтаи назаридан кузатади. Москва учун асосий савол — янги йўлаклар Россия иштирокисиз қанчалик катта ҳажмга чиқиши мумкин. Россия учун Ўзбекистон–Озарбойжон ҳамкорлиги ёқмаслиги ва у ўз норозилигини билдириши мумкин, аммо унинг амалий имкониятлари аввалгидек кенг эмас.
Хитой эса вазиятга бошқача қарайди. Пекин учун асосий манфаат — Европа бозорига чиқадиган барқарор ва кўп вариантли қуруқлик йўлларининг мавжудлиги. Шунинг учун Транскаспий йўлаги Хитойнинг «Бир макон — бир йўл» ташаббусига рақобат, қўшимча маршрут ҳам бўлиши мумкин.
Демак, Алиев ташрифи ва имзоланган лойиҳаларни фақат «икки давлат ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланди» деган доирада баҳолаш етарли эмас. Бу ерда АҚШ ташаббусига асосан капитал ҳаракати, энергетика, транспорт йўлаклари ва Туркий давлатлар ўртасида шаклланаётган янги иқтисодий макон бир нуқтада кесишмоқда. АҚШ Хитойнинг минтақадаги таъсирини жиловлаш ҳаракатида давом этаверади.
Асосий савол эса бошқа: Ўзбекистон бу янги имкониятлардан ўзининг мустақил иқтисодий ва стратегик манфаатларини кучайтириш учун фойдаланадими ёки бир таъсир доирасидан чиқиб, бошқасининг иқтисодий-транспорт тизимига тобора кўпроқ боғланиб қоладими? Уни, албатта, вақт кўрсатади. Демак, мусулмонлар манфаати нуқтаи назаридан ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий алоқа қарамликка эмас, мустақиллик ва Уммат манфаатига хизмат қилиши керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
«Аллоҳ кофирларга мўминлар устидан йўл бермас». (Нисо:141)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди
29.08.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ